8-маъруза. Мавзу: Замин ва пойдеворлар


Пойдеворларда қўлланиладиган зилзилабардошлик тадбирлари



Download 0,91 Mb.
bet3/4
Sana13.07.2022
Hajmi0,91 Mb.
#789266
1   2   3   4
Bog'liq
8 -МАЪРУЗА

Пойдеворларда қўлланиладиган зилзилабардошлик тадбирлари
Ўзбекистан ҳудудининг деярли барча қисмида ер силкинишлари, яъни зилзилалар содир бўлиб туради. Зилзиланинг кучи барча ҳудудларда бир хил эмас. Биноларни, жумладан уларнинг пойдеворини лойиҳалашда буни ҳисобга олиш талаб қилинади. Зилзила жараёнида биноларга шикаст етиши, ҳатто бинолар қулаши мумкин. Бино лойиҳасини ишлаб чиқишда маълум хажмий-план ечимига доир ва конструктив чора-тадбирлар кўрилса, бинонинг зилзилабардошлигини таъминлаш мумкин.
Содир бўлган кўпгина зилзилалар оқибатларини таҳлил қилиш шуни кўрсатадики, ер қимирлаганда пойдеворлар ва ертўла деворлари бинонинг бошқа конструкцияларга нисбатан камроқ шикастланади, бироқ юқоридаги конструкцияларнинг шикастланиш даражасига пойдеворларнинг ечими катта таъсир кўрсатади.
Бинолар зилзилабардошлигини ошириш мақсадида белгиланадиган чора- тадбирлардан қуйидагилари асос ва пойдеворларга тегишли ҳисобланади. Биринчидан, бино ёки иншоот қурилиши учун майдонни тўғри танлаш керак. Сейсмик ҳудудларда кўчки бўлиш эхтимоли бор, ер ости қазилмалари олинган, умуман ноқўлай рельефли (жарлик, адирлик) участкалардан воз кечган маъқул. Ўйилган ёки ўта нам грунтли участкалар ҳам мақсадга мувофик эмас. Чунки зилзила пайтидаги динамик кучлар айрим грунтларнинг структуравий мустаҳкамлигини бузиши мумкин.
Умуман олганда, сейсмик ҳудудларда ҳам пойдеворнинг қўйилиш чўкурлиги носейсмик ҳудудлардаги каби қабул қилинади. Бинодаги пойдеворлар иложи борича бир хил сатхда ўрнатилиши керак. Бир бинонинг ўзида пойдеворнинг қўйилиш чўкурлиги ҳap-хил бўлган ҳолларда, бир қўйилиш чуқурлигидан иккинчисига ўтишни аста-секин, поғона кўринишида амалга ошириш керак.
Пойдеворларнинг бикрлиги ва мусаҳкамлиги иложи борича катта бўлиши керак. Юк кўтарувчи ғишт деворлар остига монолит бетондан лентасимон пойдеворлар қилиш максадга мувофик. Монолит бетондан қилинадиган лентасимон пойдеворлар нафакат сейсмиклиги 7, 8 ва 9 балли ҳудудларда, балки сейсмиклиги 9 баллдан юқори бўлган ҳудудларда ҳам қўлланилиши мумкин. Бунда пойдеворнинг тагига диаметри 12 мм бўлган арматура стерженларидан 6 дона ётқизилиши талаб қилинади.
Қўшимча тадбирлар кўрилмаган йиғма блоклардан қилинган лентасимон пойдеворларнинг зилзилабардошлиги монолит бетон пойдеворларга нисбатан пастроқ ҳисобланади. Йиғма блок пойдеворларнинг зилзилабардошлигини ошириш учун пойдевор остига қалинлиги 100 мм бўлган арматураланган монолит темирбетон плита қилиниши зарур. Бундан ташқари, пойдевор блоклари устидан камида 40 мм қалинликда 100 маркали цемент қоришма ётқизиш керак. Қоришма қатлам орасига сейсмиклиги 7, 8 ва 9 балли ҳудудларда мос равишда 3, 4 ва 6 дона диаметри 10 мм бўлган арматура стерженлари қўйилади (8.19-расм). Сейс-миклиги 9 баллдан юқори бўлган ҳудудларда қоришма орасига қўйиладиган арматура стерженларининг диаметри 12 мм қабул қилинади. Бўйлама стерженлар хар 300-400 мм да кўндаланг стерженлар билан бириктирилади. Сейсмиклиги 7 ва 8 балл бўлган майдонларда ҳам қуриладиган бино баланлиги 3 қаватдан паст бўлганда ертула деворларига 50 % бўшлиқли блоклар ишлатишга рухсат берилади.
Сейсмиклиги 9, >9 ва 9’ балл ва ундан юкори бўлган ҳудудларда ертўла де ворларининг бурчак ва кесишув жойларига горизонтал чок буйлаб 2 м узунликда, бўйлама арматурасининг умумий юзаси мос равишда 1, 1,5 ва 2 см2 бўлган, сим тўр ёткизилиши талаб қилинади. Баландлик бўйича сим тўрлар орасидаги масофа 1 м дан ошмаслиги зарур.
Сейсмик ҳудудларда устунлар остида ҳам лентасимон ва ўзаро кесишган лентасимон пойдеворлар, баланд бинолар остида яхлит пойдеворлар қўлланилиши мақсадга мувофиқ ҳисобланади.
Йирик панелли биноларда ертўла деворлари лентасимон пойдеворлар билан конструктив боғланган йиғма панеллардан иборат бўлса, уларнинг устидан арматураланган қоришма қатлами ётқизиш талаб этилмайди.

8.19-расм. Устунсимон пойдевордаги антисейсмик тадбирлар: а-план; б-кирким; 1-устунсимон пойдевор; 2-темирбетон богловчи; 3-темирбетон рандбалка; 4- цоколь; 5-табиий грунт; 6- ташки девор; 7-пол; 8- цемент-қум қоришмасидан гидроизоляция; 9- шлак
Устунсимон пойдеворли биноларда пойдевор устунларининг барчаси темир-бетондаи қилинадиган узлуксиз боғловчилар ёрдамида ўзаро бирлаштирилади (8.19-расм).
Ғишт деворлар ва пойдевор орасида гидроизоляция қатлами қалинлиги камида 30 мм цемент қоришмасидан қилинади. Гидроизоляция сифатида толь, рубероид каби ўрамли материаллардан фойдаланишга рухсат этилмайди.
Зилзилабардошликни ошириш тадбирларидан яна бири бинони чоклар ёрдамида бўлакларга бўлиш ҳисобланади. Бино плани мураккаб куринишга эга ёки узунлиги антисейсмик талаблар буйича белгиланган узунликдан катта бўл­ган ҳолларда бу тадбир албатта қўлланилади. Антисейсмик чоклар бинони бутун баландлик бўйлаб ажратиб туриши лозим (8.20-расм). Антисейсмик чок чўкиш чоки билан мос келган ҳолда пойдеворда ҳам чок қилинади. Бошка антисейсмик чокларда пойдеворларда чок бўлмаслиги мумкин.


Таянч иборалар:

8.20-расм. Ғишт деворли бинодаги антисейсмик чок: 1-антисейсмик чок; 2-девор; 3-девор


          1. Такрорлаш учун саволлар:

  1. Бинодан тушадиган юкни к,абўл қилувчи пойдевор остидаги грунт ёки тош жинслари нима деб аталади?

  2. Асосга қандай жиддий талаблар қуйилади?

  3. Пойдевор остида жойлашган қўшимча тадбирларсиз етарли юк кўтариш қобилиятига эга бўлган грунт қандай асос ҳисобланади?

  4. Пойдевор остида жойлашган қўшимча тадбирлар билан етарли юк кўтариш қобилиятига эга бўладиган грунт қандай асос ҳисобланади?

  5. Табиий асос ва сунъий асосларнинг фарқи нимада?

  6. К,айси грунт бино учун энг ишончли асос бўлиб хизмат қилиши мумкин?

  7. Грунтларнинг мусаҳкамлигини қандай усуллар билан ошириш мумкин?

  8. Пойдеворларга қандай талаблар қуйилади?

  9. Пойдевор учун материал сифатида нималар ишлатилади?

  10. Замонавий биноларда асосан қайси пойдеворлар қўлланилмоқда?

  11. Конструктив схемаси буйича пойдеворларни нечта типга ажратса бўлади?

  12. Грунтга қўйилиш чуқурлигига қараб пойдеворларни қайси пойдеворларга ажратиш мумкин?

  13. Пойдеворларнинг қўйилиш чуқурлиги деб нимага айтилади?

  14. Қайси грунтларда пойдеворларнинг қўйилиш чуқурлиги ернинг ҳисобий музлаш чуқурлигига боғлиқ эмас?

  15. Иситиладиган бинолар пойдеворларининг энг кам қуйилиш чуқурлиги ташқи деворлар учун неча м дан кам қабўл қилинмайди?

  16. Лентасимон пойдевор барча асосий деворларнинг остида қандай кўринишида қилинади?

  17. Яхлит пойдеворлар қачон қўлланилади?

  18. К,озиқ пойдеворлар кучсиз грунтларга нимани узатиш керак бўлганда ишлатиладилар?

  19. Мустакам грунт жуда чуқурда жойлашган ҳолларда қандай пойдевор турларидан фойдаланиш мумкин?

  20. Уступ қозиқ ва осма қозиқ пойдеворлар орасида қандай фарқ бор?





Download 0,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish