акромегалия касаллиги кузатилади. Бу касалликда қўл ва оёқ панжалари, юз суяклари (бу суякларни суякланиши кеч бўлади) катталашади, энига тез ўсади. Бурун, лаблар, тил, қулоқлар йўғонлашади ва ҳ.к.
Гипофизнинг оралиқ қисмидан синтезланадиган гормонлардан меланофор ёки меланотропин гормони яхши ўрганилган. Бу гормон тери рангини бошқаришда иштирок этади. Аёлларни ҳомиладорлик пайтида меланофор гормони қонда кўпайиб кетиб, терининг айрим қисмларида пигментация кучайиб кетади ва натижада катта доғлар пайдо бўлади (ҳомиладорлик доғлари).
Гипофизнинг орқа қисмидан ажралувчи антидиуретик (АДГ) ёки вазопрессин ва окситоцин гормонлари гипоталамуснинг махсус ҳужайраларида синтезланади. Окситоцин аёлларни туғиш даврида бачадон мускулларини қисқаришини кучайтиради, эмизикли даврда сут безларидан сутни ажралишини тезлаштиради. АДГ буйракда ҳосил бўлган бирламчи сийдикдан сувни қайта шимилишини ва қонни таркибидаги тузларни миқдорини меъёрда сақлаб туришини бошқаради. Бу гормонни қонда камайиши организмдан сийдик орқали кўп суюқликни йўқолишига олиб келади. Бир суткада 10- 20 литр сийдик ажралиши мумкин.
Онтогенез жараёнида гипофизни тузилиши ва фаолиятида катта ўзгаришлар бўлиб ўтади. Янги туғилган чақалоқнинг гипофизини вазни 0,10-0,15 грамм; 10 ёшга борганда унинг массаси 0,3 граммга етади, катталарда гипофиз 0,5-0,6 грамм бўлади. Жинсий етилиш даврига яқин гонадотроп гормонлар ишлаб чиқарилиши ортиб боради ва жинсий етилган даврда у гормонларнинг секрецияси энг юқори даражада бўлади.
3-
Қалқонсимон без ҳиқилдоқни олдида жойлашган бўлиб, икки ён ва ўрта бўлаклардан ташкил топган. Бу без қон ва лимфа томирларга жуда бой. Бир дақиқа давомида қалқонсимон безнинг қон томирларидан унинг массасидан 3- 5 баробар кўп миқдорда қон ўтади. Калқонсимон безнинг йирик ҳужайралари пуфакчаларни - фолликулаларни ҳосил қилади. Уларнинг ичи коллоид модда билан тўлган бўлади. Коллоид моддалар билан бирга гормонлар ҳам бўлиб, улар йод ва аминокислоталардан ташкил топган бўлади. Қалқонсимон безнинг гормонлари-тироксин, трийодтиронин, дийодтиронин, монойодтиронинлардир. Тироксин гормонини таркибида 65% йод бўлади. Бу гормон модда алмашинувига таъсир қилиб, митохондрияларда оксидланиш жараёнларини кучайтиради, ҳомилани шаклланишида ҳам катта рол ўйнайди.
Қалқонсимон безнинг ортиқча ишлаётгалиги диффуз токсик буқоқда, кам ишлаётгалиги эса микседема ва эндемик букри,да намоён бўлади. Қалқонсимон без ёнидаги безчалар етарли ишламаганда кальций ва фосфор алмашинуви, жигарнинг заҳарларни зарарсизлантириш фаолияти бузилади, натижада тетания рўй беради.
Онтогенез жараёнида қалқонсимон безнинг массаси ошиб боради. Янги туғилган болада бу безнинг вазни 1 грамм бўлса, 10 ёшга бориб унинг оғирлиги 10 граммга етади. Жинсий ривожланиш даврида безни ҳам массаси, ҳам гормон ишлаб чиқариши ошади. Болаларни 5- 6 ёшидан 9-10 ёшига қадар гипофизни қалқонсимон безга таъсири кескин сусаяди. Хулоса қилиш мумкинки, қалқонсимон без ўсиб бораётган организм учун кўпроқ аҳамиятга эга. Тироксинни ишлаб чиқарилиши камайса организмни ўсиши сустлашади, соч ва тирноқларнинг ўсиши, тана пропорцияси бузилади, жинсий ва ақлий ривожланиш орқада қолади. Бундай касаллик
Do'stlaringiz bilan baham: |