7. Ҳисобот мазмуни
Лаборатория мавзуси
Ишдан мақсад
РАЎ ва АРЎ ўрганиш схемаси.
Топшириқга мувофиқ осциллограмма ва графиклар.
РАЎ ва АРЎ ишлари бўйича хисобод
Саволларга жавоб ёзма равишда.
8. Саволлар
РАЎ ва АРЎ вазифаси.
Аналог-рақамли ўзгартиргични босқичлари.
Паралел типдаги АРЎ ва кетма-кет яқинлашиш РАЎ нинг ишлаш принципи, контурлар, фарқлар, афзалликлар (ёзма равишда).
РАЎ схемалари, асосий турлари, ишлаш принципи?
Кириш
АРЎ — аналогли сигнални рақамли кўринишга (рақамли код) ўзгартириш қурилмаси. АРЎ— чиқиш қисмидаги рақамли сигнал иккиламчи сўз кўринишида ёки импулслар кетма-кетлиги ЭҲМ шинасида ёки микропроцессор тизимида. Аналог сигнални рақамли кодга ўзгартиришнинг кўпгина услублари мавжуд. Кўпинча, аналогли сигнал оралиқ шаклга ўзгартирилади (вақт сигнали кенглиги ёки частотага), у рақамли кўринишда ўлчашга нисбатан қулай. Сўнг оралиқ кўриниши еталон билан таққосланади, кўрилаётган ҳолат учун бу тактли генератор Ut частотаси, ўлчанилаётган tk вақт интервалидаги импулслар сонини ҳисоблагич ҳисоблайди. Лекин ҳамма тилдаги АРЎ—CҲКЎГларда ҳам сигналнинг оралиқ кўриниши ўзгартирилмайди АРЎ—ЧКЎГларда аналогли сигнал еталон сигнали билан таққосланади (такт интервали ёки стабилловчи кучланиш билан).
АРЎ— ЧКЎГ асосий таснифлари:
— аниқлиги;
— ўзгартириш вақти (тезкорлиги).
— кириш сигналининг динамик диапазони;
— кириш қаршилиги Rkir;
— чиқиш қаршили Rchiq.
Аниқлик кириш сўзларининг разрядлар сони билан аниқланади. 10 разрядли ЧКЎГ 0,1 %, 12 разрядли ЧКЎГ 0,01 %, нисбий хатоликка ега. Ўзгартириш вақти (тезкорлиги) бу иккиланган сўз (код)ни ўлчанаётган кучланиш Ui нинг берилганидан сўнг олиниши. ЧКЎГнинг турли хилдаги турларида ўзгартириш вақти секунднинг ўндан бир бўлагидан то юз микросекундгача екан. Кириш сигналининг динамик диапазони минимал ва максимал қийматлари орқали қуйидагича аниқланади:
бу ерда Ukir max — ЧКЎГ кириш кодининг максимал қийматига мос; Ukir min — чиқиш кодининг кичик разряди даражаси. ЧКЎГ нинг кириш ва чиқиш қисмлари (ҳар бир разряд учун) Rkir ва Rchiq қийматлари билан тавсифланади.
1-расм. Параллел компараторларда аналог-рақамли ўзгартигич
АРЎ кириш қаршилигини ошириш ва компараторнинг кириш сигналини манбадан ажратиш учун буферли кучайтиргич, ОЎПТ (ОКЎТ) қайтаргич режимида 100 % ли тескари алоқали схема йигғилган. Бунда Rkir жуда катта ва Rchiq жуда кичик бўлади.
Таянч кучланиши Uтаянч — манба кучланишни бўлувчи прецизион қаршиликларда, параметрик ёки електрон кучланиш стабилизатори, DА1, DА2, DА3 ларнинг ноинвертирловчи киришига уланади. Компараторнинг инвертирловчи киришига буферли кучайтиргичдан кириш сигнали берилади. Компараторнинг киришида: Ukir > Uтаянч да компаратор чиқишида мантиқий „1“ сигнали шаклланади; Ukir < Uтаянч да компаратор чиқишида мантиқий „0“ сигнали шаклланади. Чиқиш сигнали учун Ukir = 0,6 Uтаянч схемада чизиқларнинг мантиқий ҳолати ва чиқиш коди кўрсатилган. Мантиқий схема ёрдамида компараторларнинг ҳолати иккиламчи рақамли кодга айлантирилади. Уларнинг қийматлари кириш сигналига пропорсионал бўлади (6.1-жадвалга қаранг).
Do'stlaringiz bilan baham: |