8.4. Солиқ менежменти
Солиқ тизими нормал ҳолатда фаолият қилиши бу жараённи ташкил қилиш, уни бошқаришнинг механизмларини яратиш, солиқлар бюджетга жалб қилиш ва уларни ундириш билан боғлиқ таваккалчиликларни бартараф этиш, давлатнинг жорий этилган солиқларни ундириш борасидаги фаолиятининг функционал хусусиятларини аниқлаш, солиқ тўловчиларга нисбатан муносабатларнинг умумий ва аниқ ёндошувларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, солиқ сиёсатини ишлаб чиқиш ва уни амалга оширишда иштирок этувчи ваколатли органларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш ва бу жараёнда бошқарув тамойилларини ишлаб чиқиш, солиқ тўловчиларнинг маданияти, уларнинг солиқ сиёсатига нисбатан муносабатларини баҳолаш, давлат бюджетига солиқли даромадларнинг келиб тушиш жараёнларини илмий асосда амалга ошириш(солиқларни режалаштириш ва прогнозлаштириш), солиқ тизимининг турли босқичлари ва элементларида юзага келадиган турли даражадаги таваккалчиликларни баҳолаш ва уларнинг салбий таъсирини камайтириш ва шу каби муҳим жараёнлар борки буларни эътиборга олмаслик солиқ тизимининг самарали ишлашини ташкил этиш амри маҳолдир. Бу жараёнлар эса солиқ тизимининг муҳим таркибий қисми бўлган солиқ менежментига бўлган эҳтиёжни ва унинг амал қилишини тақозо этади. Солиқ менежменти мазмунан умумий менежментнинг ички моҳиятига асосланади. Менежмент категориясининг ўзи луғавий жиҳатдан турлича мазмунга эга. Масалан, инглиз тилида management, manage-бошқариш, бошқарув, маъмурият деган маъноларни, италянча maneggiare- инструментлар билан муомала қилиш, лотин тилида manus -қўл, француз тилида manage-хўжалик юритиш, бошқариш деган маъноларга эга. Бундан кўринадики, менежментнинг асосида маълум бир фаолиятга таъсир этиш, уни бошқариш ва у билан муносабатга киришиш жараёнлари ётади. Аммо, аксарият мутахассис ва олимларнинг эътирофига кўра бошқарув жараёни менежмент жараёни ва тушунчасидан кенгроқ бўлиб, менежмент асосан ижтимоий-иқтисодий ва социал жараёнларни қамраб олса, бошқарув жамият ва табиатдаги жараёнларга ҳам таъллуқлидир ва шу туфайли менежмент бошқарувнинг энг муҳим ва асосий қисми сифатида юзага чиқади.
Ушбуларга асосланиб, солиқ соҳасидаги бошқарув жараёнларининг замонавий шакли сифатида солиқ менежменти ҳам ўз объекти, субъекти, босқичлари ва хусусиятларига эгадир. Солиқ менежменти деганда давлатнинг солиқ тизимига кирувчи элементларнинг ҳолати, ҳаракати, уларнинг ўзаро алоқаси, шунингдек, солиққа тортиш мақсадида тўловчилар фаолиятига давлат томонидан аралашуви(тартиблаш, рағбатлантириш, назорат қилиш)га оид муносабатларни умумий мақсадга йўналтирилган ҳолда бошқаришга оид илмий асосланган фаолият ва жараён тушунилади. Солиқ менежменти аввало солиқ тизимига кирувчи элементларнинг ўзини бошқариш ҳамда ушбу элементлар билан боғлиқ солиқ тўловчилар фаолиятини бошқариш маконларини қамраб олади. Шу жиҳатдан солиқ менежментининг икки томонини кўриш мумкин. Давлатнинг солиқ менежменти давлатнинг солиқларни жорий этиш ва ундириш билан боғлиқ ўзининг бу борадаги фаолиятини(ваколатли органлар фаолиятини) бошқариш ҳамда давлатга солиқ тўлаш мажбурияти юклатилган юридик ва жисмоний шахсларнинг солиқ тўлаш билан боғлиқ фаолиятини бошқариш(мувофиқлаштириш) солиқ менежментининг қўлланиш чегарасини аниқлаб беради. Солиқ менежменти шу боисдан ҳам кўлами жиҳатидан макро ва микро даражадаги солиқ менежментига бўлинади. Макродаражаги солиқ менежменти давлатнинг ваколатли органларининг фаолиятининг бир қисми ҳисобланади. Давлат ўзининг марказлаштирилган пул фондларига солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ундирар экан, бу билан боғлиқ кенг қамровли фаолиятни ташкил этиш, уни оптимал бошқариш ва мувофиқлаштириб туриши талаб этилади. Ўзининг солиқ сиёсати орқали солиқларни жорий этиши, уларнинг ундириш механизмлари ва уларни такомиллаштириш билан боғлиқ фаолиятини йўлга қўйишидан ташқари, солиқлар билан боғлиқ бошқа яна бир қатор муносабатлар тизими ҳам юзага чиқадики, уларнинг ягона мақсад йўлида бошқариш ва мувофиқлаштиришни талаб қилади. Солиқ менежменти эса солиқ сиёсатидан ҳам кенгроқ тарздаги муносабатларни қамраб олади. Давлат макроиқтисодий солиқ менежменти доирасида бевосита солиқ тизимининг ўзининг фаолиятини бошқариш билан биргаликда солиқ хизмати органларининг бошқа ваколатли органлар билан солиқ тўловчилар ва солиқ объектларини рўйхатга олиш, солиқ тушумларни ҳисобга олиш, солиқларнинг бюджетга жамланиши ва солиқларнинг бюджетлар ўртасида тақсимланиши, солиққа оид мажбуриятлар юзага келиши, солиққа оид қонунбузилишлар бўйича жавобгарлик чораларини белгилаш ва жавобгарликка тортиш, солиқ тизими ҳамда солиқ тўловчилар фаолиятини тадқиқ этиш, солиқ тўловчиларнинг психологик ҳолати ва солиқ тизимига оид мулоҳазаларини аниқлашга оид жараёнлар ва буларни амалга оширувчи солиқ хизмати органларидан ташқари бошқа органларнинг бу билан боғлиқ муносабатларни тартиблайди, бошқаради ва мувофиқлаштиради.
Бу жараён билан боғлиқ стратегиялар ва тактикаларни ишлаб чиқади. Солиқ менежменти микро даражада амал қилиши корхоналар томонидан молиявий менежментнинг таркибий қисми сифатида амал қилади. Корхона доирасида солиқларни тўлаш билан боғлиқ жараёнлардан келиб чиқадиган муносабатларни бошқариш ва мувофиқлаштириш микро даражадаги солиқ менежментининг объектини белгилайди. Микро даражадаги солиқ менежменти уч босқичдаги муносабатларни қамраб олади. Биринчиси бу корхона доирасида солиқларни режалаштириш жараёнларини, иккинчиси, корхонанинг давлат бюджети ва бошқа мақсадли фондларга солиқларни тўлаш билан боғлиқ муносабатларни ҳамда солиқ мажбурияти билан боғлиқ бошқа иқтисодий субъектлар ва давлат органлари билан ўзаро муносабатлардан иборат бўлади. Демак, макро даражадаги солиқ менежментида давлат бюджети ва бошқа мақсадли пул фондларига солиқларни ундириш билан боғлиқ муносабатларни бошқариш масаласи ётса, микро даражадаги солиқ менежментида корхонанинг солиқ мажбуриятлари билан боғлиқ жараёнларни бошқариш масаласи асосий ўрин тутади. Ушбуларга асосланган ҳолда солиқ менежментининг моҳиятини тўлароқ англаш мақсадида унинг таркибий тузилишини қуйидаги 13-расмда акс эттирамиз.
Солиқ менежменти
Муносабатларни қамраб олиши
Амал қилиш кўламига кўра туркумланиши
Солиқ менежменти элементлари
Солиқ тизимига кирувчи элементларнинг ўзаро алоқаларини
Солиқ маъмурчилиги
Макродаражада
Солиқлар орқали тартиблаш ва мувофиқлаштириш маъмурчилиги
Солиқларни жорий этиш ва ундириш билан давлат ваколатли органларининг ўзаро фаолиятларини
Солиқларни режалаштириш ва прогнозлаштириш
Давлат ва солиқ тўловчиларнинг солиқ мажбуриятларини бажариши билан боғлиқ муносабатларни
Макродаражада
Солиқ назорати
Сол
Do'stlaringiz bilan baham: |