11-расм. Солиқ тизимининг ташкилий асослари.
Солиқ тизими ўз-ўзидан юзага чиқмайди. У маълум бир ташкилий тизимга ҳам эга бўлади. Унинг ташкилий тизими аввало давлат фаолияти орқали юзага чиқади. Давлат иқтисодий функциясини бажаришда солиқ тизимини шакллантиради, аммо солиқларнинг барча жараёнлари ҳам давлат фаолияти билан боғлиқ бўлмайди. Бунда иқтисодиётдаги қонунлар ҳам муҳим роль ўйнайди. Солиқларнинг жорий қилиниши давлат томонидан амалга оширилсада уларнинг йўналишларида иқтисодий қонунлар ҳам ўз таъсирига эга, шу боисдан солиқ тизимида бундай қонунлар ташкилий аҳамиятга ҳам эга бўлади. Иқтисодий қонунлар солиқларнинг амал қилиши жараёнига таъсир қилиб, солиқ тизимининг элементларида ўртасидаги алоқаларни ўзгартириб туради.
Агар, давлат солиқларни эркинлаштирса(солиқлар орқали иқтисодиётга таъсирини сусайтирса) иқтисодий қонунлар иқтисодиётдаги талаб ва таклиф, истеъмол ва жамғарилиш, нарх ва бозор мувозанати, эгри ва тўғри солиқлар ўртасидаги нисбатларни стихиялашувига олиб келади, натижада эса солиқ тизимининг элементлари ўртасидаги узвий боғлиқликка путур етиб, уларнинг ташкилий асосларида ўзгариш содир бўлади. Бу эса юқорида солиқ тизимининг солиқ сиёсати элементининг нисбий устунлик тамойилининг афзалликларини тасдиқлайди. Солиқ тизимини такшилий асосларида давлат иқтисодий қонунларнинг салбий таъсирини мувофиқлаштирилиб туришини тақозо этади. Албатта, солиқ тизимининг ташкилий жиҳатларида ташқи омилларнинг ҳам аҳамияти бор. Ташқи омиллар деганда мамлакатдаги сиёсий тузум, иқтисодий тизимнинг шакли(тоталитар, аралаш, анъанавий), мулкчилик муносабатлари, миллий иқтисодиётда табиий ресурсларга боғлиқлик даражаси(масалан, араб давлатлари билан Япония давлатининг солиқ тизимидаги ташкилий асосларнинг фарқланишида ушбу омил асосий роль ўйнайди), табиий иқлим шароити ва шу кабилар киради. Дунё амалиётида асосий даромади туризмдан шаклланадиган ҳудудлар ва давлат бюджетида углеводлар(ёқилғилар)дан тушумлар катта улушни эгаллайдиган ҳудудлардаги солиқ тизимининг ташкилий механизмларида турлича фарқ юзага келиши табиий. Бундай ҳолларда давлат тузилиши, иқтисодий тизим ва иқтисодий қонунлар қандай амал қилишидан қатъий назар ташқи омилларнинг роли катта бўлади. Демак, ҳар бир давлатнинг солиқ тизими ўзига хос тарзда шаклланади. Солиқ тизимининг элементлари эса аксарият давлатларда бир хил шаклда шакллансада, аммо, уларнинг амал қилиши ва ташкилий асосларининг хусусиятлари фарқланади. Ҳозирги замон цивилизацияси шароитида барча давлатларда солиқ тизимида юқорида қайд қилинган 4 та элемент(солиқлар ва мажбурий тўловлар, солиқ сиёсати, солиқ механизми ва солиқ менежменти) мавжуд бўлиб, уларнинг ҳолати ва қўлланилиши албатта юқорида таъкидлаб ўтилган ҳолат ва жараёнларга боғлиқ бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |