8 боб. Аудиторлик касбига малакавий ва ахлоқий талаблар


Аудиторлик ташкилоти ва аудиторларнинг мустақиллиги



Download 36,3 Kb.
bet2/5
Sana04.06.2022
Hajmi36,3 Kb.
#637065
1   2   3   4   5
Bog'liq
8 боб

8.2. Аудиторлик ташкилоти ва аудиторларнинг
мустақиллиги

Аудиторлик фаолиятида мустақиллик Аудитнинг Халқаро Стандартлари – АХС(ISAs)да белгиланган муҳим принциплардан бўлиб ҳисобланади. Аудиторлик ташкилоти ва аудиторларнинг мижоз-корхонага нисбатан мустақиллигини белгиловчи асосий мезонлар “Аудиторлик фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 16-моддасида келтирилган. Жумладан қуйидагиларга аудиторлик текшируви ўтказиш таъқиқланади:

  • текширилаётган хўжалик юритувчи субъектнинг раҳбарлари ва (ёки) бошқа мансабдор шахслари билан яқин қариндош бўлган шахсга;

  • текширилаётган хўжалик юритувчи субъектда мулкий ёки шахсий номулкий манфаатлари бўлган шахсга;

  • давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг, шунингдек хўжалик бошқарув органларининг мансабдор шахсларига;

  • текширилаётган хўжалик юритувчи субъект ходимига;

  • аудиторлик ташкилоти ва аудиторларга:

а) ўзлари мулкдори, қатнашчиси, акциядори, кредитори, суғурталовчиси бўлган хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан, шунингдек ушбу аудиторлик ташкилотлари ва аудиторлар уларга нисбатан мулкдор, қатнашчи, акциядор ҳисобланадиган хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан;
б) мулкдори, қатнашчиси, акциядори айни бир пайтнинг ўзида ушбу аудиторлик ташкилотининг мулкдори, қатнашчиси, акциядори бўлган хўжалик юритувчи субъектга нисбатан;
в) мазкур хўжалик юритувчи субъектга аудиторлик текшируви қамраб оладиган даврда профессионал хизматлар кўрсатганлар.
Текширилаётган хўжалик юритувчи субъектнинг раҳбарлари ва (ёки) мансабдор шахслари билан яқин қариндош деб уларнинг ота-оналари, турмуш ўртоқлари, ака-укалари, опа-сингиллари, ўғил-қизлари, ҳамда турмуш ўртоқларининг ота-оналари, ака-укалари, опа-сингиллари тан олинади.
Агар аудиторлик хизмати учун шартнома тузилганида ёки топшириқ берилганидан сўнг юқорида келтирилган ҳолатлар юзага келса ёки маълум бўлса, шартнома бекор қилиниши, топшириқ эса чақириб олиниши лозим.
Аудиторлар аудиторлик текшируви ўтказиш ҳамда унинг натижалари асосида аудиторлик ҳисоботи ва аудиторлик хулосаси тузишда текшириладиган хўжалик юритувчи субъектга, шунингдек исталган учинчи томонларга, жумладан текширув ўтказишни топширган давлат органларига тобе бўлмасликлари лозим.
Хўжалик юритувчи субъект молиявий ҳисоботининг ишончли-лигини тасдиқлаш учун махсус экспертлар ва бошқа соҳа мутахассисларини жалб қилиш талаб этилган ҳолларда ҳам аудиторларнинг текшириладиган хўжалик юритувчи субъектдан мустақил бўлиш ме-зонларига риоя қилиниши шарт.

Download 36,3 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish