8-амалий машғулот: сийдик айириш системаси сўраб-суриштириш. Умумий кўрик, буйраклар палпатсияси. Шикоятлари



Download 44,5 Kb.
bet1/2
Sana11.03.2022
Hajmi44,5 Kb.
#489560
  1   2
Bog'liq
Сийдик айириш


8-АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ: СИЙДИК АЙИРИШ СИСТЕМАСИ. сўраб-суриштириш. Умумий кўрик, буйраклар палпатсияси.
Шикоятлари
Буйрак касалилклари билан оқриган беморларнинг шикоятлари турича бўлади. Асосан асосий симптоми шиш бўлиб, аввало бутун юзнинг эрталаблари шишиши кузатилади. Бошқа холларда беморларда бош оқриқи, бош айланиши, хансираш, юракни тез уриши, кўришнинг бузилиши кузатилади. Бу шикоятларининг сабаби – бирламчи ва иккиламчи нефритда кузатиладиган, бирламчи ва икиламчи буйракнинг буришиши, сурункали пиелонефридаги, поликситоздаги гипертониядир.
Ўткир ва сурункали нефрит, нефросклероз, гипернефроид саратондаги оқриқ симптоми кучсиз ривожланган ёки умуман бўлмаслиги мумкин. Бел сохасидаги оқриқларнинг сабаби эса буйрак капсуласини яллиқланиш оқибатида тортишишидир. Хуружсимон оқриқлар буйрак инфарктида буйрак капсуласини чўзилишидан келиб чиқади.
Ўткир ва сурункали пиелитда оқриқ сабабчиси бошқа – буйрак жомчаларини яллиқланишидир. Бундаги оқриқлар унчалик кучли бўлмайди, баъзида эса сийдик билан буйрак жомчаларини тўлиши оқибатида ўткир характерга эга бўлади. Буйрак олди клечаткасини яллиқланиши – паранефрит нафақат юқори харорат ва қалтирашлар билан, балки белдаги оқриқлар билан кечади.
Буйрак-тош касаллиги учун хуружсимон оқриқлар айниқса характерли бўлади. Улар сийдик найи бўйлаб тош ёки қумни харакати натижасида келиб чиқади ва пастга чов сохасига, жинсий аъзоларга иррадиатсияланади. Бундай чидам бўлмайдиган оқриқлар сийдик йўлларидаги асаб толалари охирларини қитиқланиши ва силлиқ мушакларни спазмидан келиб чиқади.
Сийдик пуфаги касаллиги – систит, сил, папилломатоз – қувуқ устидаги оқриқлар билан кечади. Сийдик чиқарув найи яллиқланишида оқриқлар сийдик ажратиш пайтида пайдо бўлади.
Сийдик ажратишни бузилиш шикоятлари кўплаб учрайди. Бир кеча кундуз давомида ажралаётган сийдик миқдорини кўпайиши – полиурия буйрак касалликларига хосдир. Бироқ қандли диабет,

Мухин Н.А., Моисеев В.И. "Пропедевтика внутренних болезней", М. 2000.


қандсиз диабет, сийдик хайдовчи препаратлар қабул қилинганда хам кузатилади. Буйрак касалилкларида полиурияга қарама қарши олигоурия – ажралаётган сийдик миқдорини камайиши кучли терлашда, қусгандан сўнг, паносларда, қон кетишларда ва юрак етишмовчилиги мавжуд беморларда бўлади.


Буйрак касалликларида учровчи жиддий симптом бу – ануриядир, яъни сийдик ажралишини тўхташи. Анурия кўпинча бирламчи ва иккиламчи буйраклар буришишида, сийдик йўлларини ўсмалар билан тўсилиб қолганда, сулема ва висмут билан захарланганда кузатилади худди шундай холат простата безининг яллиқланиши ва сийдик қопи бўйин қисмини ўсма ёки тош билан тўсилиб қолганда хам кузатилади.
Сийдик ажратув тизими касалликлари мавжуд беморларда сийдик рангини ўзгариши: “гўшт ювиндиси”, хира-оқиш ранг ва бошқаларни кузатиш мумкин.
Сурункали нефрит, нефроартериолосклероз ва уремия холати билан кечувчи бошқа буйрак касалилкларида иштаханинг ёмонлиги, диспептик шикоятлар, кўнгил айниши ва понослар юзага келиши мумкин.

Буйрак касалликлари билан оқриган беморларни текшириш усуллари


Умумий кўрик.
Беморларни умумий кўздан кечирганда тери қопламларини оқариши ва шишларга эътибор берилади.
Шишлар турли даражада – аранг сезиларлидан тортиб, то тери ости клечаткасини массив шиши даражасигача кузатилиши мумкин. Аввало шишлар юз, бўйин, қовоқ ва кўз остида бошланади, чунки у ерда тери ости клечаткаси жуда бўшдир. Кейинчалик улар оёқларда, белда, кўкракда ва сероз бўшлиқларда (астсит, гидроторокс, гидроперикард) аниқланади. Бундай тарқалган, массив шишлар анасарка дейилади.
Буйрак сохасини кўздан кечириш паранефритни ташхислашда ахамиятли бўлиб, бунда буйрак олди клечаткасини яллиқланиши тери қопламлари шиши ва гиперемияси тарзида намоён бўлади.

Буйраклар палъпатсияси


Буйракларни пайпаслаб кўриш беморни ўтган холатида ва С.П.Боткин тавсиясига кўра вертикал тик холатида амалга оширилади. Бу холда ўзининг оқирлиги ва диафрагманинг жойлашишига кўра буйракларни тушиши (нефроптоз) кўпроқ аниқланади.
Катталашган буйраклар поликистозда, саратонда, абстсесс ва гидронефрозда яхши аниқланади. қатор оқир кечувчи касалилкларда (ўткир ва сурункали нефрит, пиелит, бирламчи ва иккиламчи буйрак буришиши) палпатсия усули диагностик ахамиятга эга эмас, чунки бу касалликларда буйраклар пайпасланмайди.
Образов-Стражеско бўйича бураклар палпатсияси учта холатни ўз ичига олади, улардан биринчиси шифокор қўлининг тўқри қўйилганидир. Бунинг учун шифокорнинг чап қўли беморнинг белига қўйилади. Ўнг қўли бармоқлари бироз букилган холда қовурқа ёйи бўйлаб қоринга қўйилади. Ўнг қўл холати ўзининг чап қўлига нисбатан перпендикуляр. Чап буйрак пайпасланганда бу қўл беморнинг бел қисмининг чап томонига сурилади.
Палпатсиянинг иккинчи моменти шифокор қўлларини бир бирига яқинлаштиришидир. қорин пресси бўш беморларда бу беморнинг чуқур нафас олганида амалга оширилади. Шифокор қўллари бемор нафас чиқариш жараёнида бир бирига яқинлаштирилиб, қорин бўшлиқи ичкариси томон харакатланади. Буйрклар палпатсияси бимануал бўлиб, чап қўл фаол тарзда олдинга белга босилиб, буйракни ўнг қўл томон яқинлаштиради.
Палпатсиянинг учинчи моменти бу шифокорни қўли бир бирига яқинлашишидир. Бу вақтда беморга чуқур нафас олиш тавсия қилинади ва агар буйрак катталашган ёки тушга бўлса унинг пастки чети бармоқлар орасидан ўтади. Бунда шифокор пастки қиррасининг оқриқлилиги, шакли, қалинлиги хақида маълумот олади.
Буйракларни беморнинг вертикал холатидаги палпатсиялаш усули хам юқоридагига ўхшашдир. Уни қўллаш орқали астеник типдаги, хамда озқин беморларда тушган буйракни осон аниқлаш мумкин. Стражеско бўйича буйракларни тушишини 3 та даражаси мавжуд. 1 даража – 1Г`3 қисми ёки ярми палпатсияланади, 2 даражада – бутун буйрак пайпасланади, харакатчан, лекинумуртқадан четга

Василенко В.Х.. Гребенев А.Л “Пропедевтика внутренних болезней”, М.1989


чиқмаган, 3 даража – буйрак қорин бушлиқида енгил харакатланади ва умуртқа чизиқидан четга чиқади. Буйракни бу тушиши одатда икки томонлама бўлади.



Download 44,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish