8- вариант 1-топшириқ. Берилган саволларга ёзма тарзда жавоб тайёрланг



Download 1,26 Mb.
bet2/4
Sana27.03.2022
Hajmi1,26 Mb.
#513064
1   2   3   4
Bog'liq
Х.Ҳунармандчилиги 401 Мўминов М. 8 вариант

Дурадгорлик санъатининг ривожланиш тарихи .

Дурадгорлик — ёғочсозлик ҳунари; касб-ҳунар тури. Дурадгорлик уйсозлик, асбобсозлик, аравасозлик, қайиқсозлик, жавонсозлик, эшиксозлик, бешиксозлик, эгарсозлик, элаксозлик, сандиқсозлик, панжарасозлик сингари жуда кўп тармоклардан иборат. Дурадгорлик билан шуғулланувчилар халқ орасида уста, дурадгор, дурезгар, нажжор, эшиксоз, аравасоз, элаксоз каби номлар билан аталади. Дурадгорлик тармокларининг ҳаммаси учун умумий бўлган иш жараёни — ёғоч қирқиш, тилиш, йўниш, рандалаш, пармалаш ва ҳ. к. Шу туфайли Дурадгорлик усталари ишлатадиган асбоблар (қ. Дурадгорлик асбоблари), хом ашёлар (тут, ёнғоқ, жийда, чинор, қайрағоч, тол, терак, эман, қарағай, арғувон, олча, олма, ўрик, нок ва б. дарахт тахталари, ғўлалари, елим, темир мих, ёғоч мих ва ҳ. к.) ҳам деярли бир хил.

Дурадгорлик ҳунармандчиликнинг энг қадимий турларидан. Жамият тараққиёти жараёнида инсон учун зарур ҳар хил буюмлар дурадгорлик усталари етишиб чиқишини тақозо этган. Ибтидоий жамиятда овчилик, балиқ овлаш, ўсимлик илдизларини кавлаб олиш каби жараёнларда тош асбоблар қатори.





Дурадгорликнинг ибтидоий буюмлари ҳам қўлланилган. Тош даврига оид топилмалар орасида тош қуролларнинг ёғоч соплари, ёғоч қуроллар (таёқ, ёй, найза) ва ҳ. к. учрайди. Темир ва жез даври ёдгорликлари Дурадгорлик касбининг анча мураккаблашганини, Дурадгорлик буюмларининг хили кўпайганини кўрсатади.





Кишиларнинг ғорлардан чиқиб уйлар (чайла, чордоқ, ертўла, пахса уй ва б.) қура бошлаши, чорвачилик ва деҳқончилик урф бўлиши [мол қўралар қуриш, омоч, ғальтакарава, ариқ қазиладиган буюмлар ва сув чиқариш воситалари (чиғир, тарное) ясаш, меҳнат қуроллари (белкурак, болта, кетмон, ўроқ, пичоқ) учун соплар ишлаш] дурадгорликнинг турли тармоқларига оид дастлабки намуналар вужудга келишига сабаб бўлди. Сув бўйида яшайдиган аҳоли орасида балиқ овлаш ва алоқа воситалари (ов асбоблари, соллар, қайиқлар) пайдо бўлди. Шу тарзда Дурадгорлик ҳунармандликнинг муҳим қисмига айланди, мустақил касб сифатида ажралиб чиқди.





Жамият тараққиётининг кейинги даврларида Дурадгорлик тармоқларининг ҳар бири мустақил ривожланди ва мураккаблаша борди. Мас, энг қадимги юк ташув воситаларидан бири бўлган ғальтакарава ўрнини арава эгаллади (от, эшак, туя, ҳўкиз каби ҳайвонлар қўлга ўргатилгач) ва Дурадгорликнинг аравасозлик (эгарсозлик ҳам шунинг ичида) тармоғи ривожланди. Уйсозликнинг дастлабки кўринишлари (чайла, чордоқ, ертўла кабилар қуриш) тараққий этиб, пахса, тош, ғишт, ёғоч уйлар қурила бошлаши билан бу тармоқ ичида янги-янги касблар (эшиксозлик, деразасозлик, панжарасозлик, жавонсозлик ва б.) юзага кела бошлади. Уйсоз дурадгорлар асосан уйнинг синч, устун, хари, тўсин, васса, шарафа каби қисмларини ясаб, уларни жой-жойига қўйганлар. Эшиксоз, деразасоз ва панжарасозлар уй учун махсус эшик, дераза, панжара, дарво-за ва ҳ. к. тайёрлаганлар. Сандиқсоз, бешиксоз дурадгорлар уй ичи жиҳозлари ясашга мутахассислаша борди. Кўп ҳолларда дурадгорлар бирваракайига Дурадгорликнинг бир неча тармоғи бўйича ҳам ишлайверганлар (мас, жавонсоз уста сандиқ ҳам, дераза ҳам ясайверган). Уйсоз дурадгорлар сафига кейинчалик полсоз, шифтсоз дурадгорлар қўшилди. Уй-рўзғор буюмларини ясайдиган дурадгорлар бора-бора Дурадгорликнинг махсус тармоғини ташкил этди. Дурадгорликнинг бир неча минг йиллик тараққиёти унинг баъзи тармокларининг санъат даражасига ўсиб чиқишини таъминлади. Асбобсозлик, ёғоч ўймакорлиги, панжарасозлик, сандиқсозлик касбида ишловчи Дурадгорлик усталар бу тармоқларнинг етук санъат намуналарини яратдилар. Мусиқа асбоблари (дутор, сетор, чортор, танбур, ғижжак, чанг, дойра, най, сурнай ва ҳ. к.) ясовчи Дурадгорлик касблари пайдо бўлди. Дурадгорлик тарихида Хитой ёғоч пардозлаш (сайқал, жило бериш, бўяш, локлаш) санъати, Европа кемасозлиги, ўзбек ўймакорлиги ва ҳ. к. машҳур. Ўзбекистон ҳудудида қадимда қурилган масжид ва мадрасаларнинг эшиклари ўймакор нақшлар билан безатилган. Самарқанд, Бухоро, Кўҳна Урганч, Хива, Панжикент ва б. шаҳарлардаги 9—12-асрларга оид кўҳна ёдгорликларда ишлатилган ёғоч материаллардан Дурадгорлик меъморликнинг ажралмас қисми бўлганлигини кўриш мумкин. Бу даврга оид ўймакорлик ва асбобсозлик буюмлари турли-туман гул ва ислимий нақшлар, Қуръон оятлари ва шеърий мисралар билан безатилган. 14—15-асрларга оид меъморий ёдгорликларида (айниқса Амир Темур даврида қурилган бино ва иншоотларда) Дурадгорлик тармокларининг янада мукаммаллашгани кўринади. Дурадгорлик услубларида ёгочларни йўниш, уларга ишлов беришда, муайян композиция асосида уларни бирлаштиришда, деталларнинг аниқ, ихчам ва силликлигида давр руҳи акс этди. 19-асрнинг ўрталаригача ўзбек усталари анъанавий Дурадгорликни давом эттирдилар, унинг баъзи тармоқларини шакллан-тирдилар.



19-аср охири ва 20-аср бошларидан ўзбек дурадгорлиги Европа ва рус Дурадгорлик элементлари билан бойиди. Дурадгорлик маҳсу-лотларининг янги — европача нусха ва турлари пайдо бўлди. Собиқ Иттифоқ даврида Дурадгорликнинг ўзбек халқига хос анъанавий тармоклари (аравасозлик, бе-шиксозлик, эгарсозлик ва б.) ўрнига мебель (стол, стул, шкаф, диван, пианино ва б.) ясаш авж олди, уйсозлик, дастгоҳсозлик, хўжалик жиҳозлари ясаш каби тармоклар ривожланди. Ўзбекистон мустақилликка эришгач, ўзбек халқининг анъанавий Дурадгорлик услублари қайта тикланиб, қадимий Дурадгорлик услублари янгидан ривожланмоқда. Дурадгорликда Ўзбекистондаги ҳар вилоятнинг ўзига хос анъаналари ва услублари қайта тикланмоқда.









  1. Download 1,26 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish