8 – мавзу: эстетика назарияси



Download 159 Kb.
bet7/8
Sana20.06.2022
Hajmi159 Kb.
#679011
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
8-МАВЗУ

Кулгилилик — инсоннинг воқеа ва ҳодисаларга ўзига хос муносабатларидан бири. Дунёга кулгули нигоҳ билан қарашдир. Бундай қарашни мавжуд воқелик ва унинг беўхшов томонлари ташкил этади. Кулгилилик воқелик муайян сифат ҳолатининг бузилишидир. Барча тадқиқотчилар бир овоздан кулгилилик категориясининг мураккаблиги ва унинг тушунчалар тизимини ишлаб, инъикос этиш жуда қийинлигидан нолийдилар ва огоҳлантирадилар. Масала шундаки, кулги қўзғайдиган ҳодисаларнинг бениҳоят кўплиги, энг муҳими, кулгилилик кўлами ҳамда чегарасининг ўта ҳаракатдан, қўнимсиз, ўзгарувчан бўлиши натижасида нима, қачон, қаерда, қандай шароитда кулги қўзғайди, нима, қачон, қаерда, қандай шароитда кулгини тўхтатади ёки умуман кулгига олиб келмайди, деган саволга бир мазмунда жавоб топиб бўлмайди. Кулгилиликга нисбатан мавжуд бўлган қарашларнинг хилма-хиллиги, табиийки, нафақат нарса, ҳодиса билан боғланибгина қолмай, балки унинг ижтимоий алоқадорлиги, гўзаллик ва кулгилилик тушунчаларининг у ёки бу талқини билан ҳам боғланганлгидадир. Кулгилилик тушунчаси талқинининг ҳар бири одатдагидек ўзининг аниқ, оқил мағзига эга бўлади, кулгилилик бўлган баъзи томонларини очиб беради, лекин шу билан бирга, воқеанинг бир томонини бўрттириб, ҳаддан ташқари ошириб юборади, кейин уни кулгилиликнинг мутлақ қоидасига айлантиради. Кулгилилик бошқа эстетик ҳодисалар сингари фақат объектив жиҳатга эга бўлмай, балки субъектив томонларни ҳам ўзида бирлаштиради. Кулгилиликнинг субъектив томони кенг маънодаги мутойиба (юмор) туйғусидир. Кулгилиликнинг субъектив томони бўлган мутойиба туйғуси шахснинг табиий ва эркин, бевосита идрок этиш натижасида хилма-хил кулгили беўхшовликларни кўриб, англаб, уларга кулги билан жавоб бериш қобилияти ифодасидир. Бу туйғу жуда мураккаб аклий туйғу бўлиб, унда шахс ўзининг бутун борлиғи билан намоён бўлади, унинг ҳис-туйғу ва ақлий маданияти, орзу-умидларининг табиатини намойиш этди. Кулги муайян даражада ўз манбаи ва ўз намоёндаси билан бирга яхлит бирликни ташкил этади. Бевосита кулгилилик билан боғлиқ бўлган кулги, инсоннинг ташқи кўриниши билан унинг асл моҳия-ти ўртасидаги номувофиқлик зиддияти, амалдаги воқелик билан юксак нафосатли орзуларга мос келиши керак бўлган воқелик ўртасидаги мухим тафовутлар, беўхшовликлар, келишмовчиликларни табиий англаш натижасида вужудга келади. Баъзи одамлар ўзининг пасткаш, жоҳил, лоқайд, худбин моҳиятини ташқи виқор, олифталик, такаббурлик билан «безаб» кўрсатмоқчи бўлади. Бундай одамларни учратганда ҳам кулиш мумкин. Кулги ўз табиати жиҳатидан демократик мазмунга эга бўлиб, у барча одамларни бир-бирига қовуштириб бараварлаштиради, чунки кулишаётган одамлар ўзаро тенглашадилар. Кулги эскилик билан курашнинг омилкор воситасигина бўлибгина қолмай, балки инсоннинг куч-қудрати ва озодлиги тимсоли ҳамдир. Кулгилилик ўзининг барча хилма-хил кўринишлари, бойлиги билан санъатнинг меъморчиликдан бошқа деярли ҳамма турларида намоён бўлади, лекин ўзининг энг тўла бўлган ифодасини комедияда топади. Кулгининг комедияда ўйнайдиган махсус роли кўп жиҳатлардан унинг ўзига хос ижтимоий бурч вазифаларида ўз ифодасини топади. Комедия, биринчи навбатда, бадиий танқид ва ўз-ўзини танқид қилишнинг ўзига хос шаклидир. Умумнафосат маънода масхара воқеликни бадиий тасвирлаш тури бўлиб, унда ҳаётнинг салбий ҳодисалари устидан кулиш-бундай ҳодисалар асосида юксак инсоний орзуларга зид эканлигини бўрттириб кўрсатиш мақсади ётади. Масхара санъати ҳар хил кўринишларда намоён бўлиши мумкин. Унга лирика ҳам, эпос ҳам, драма ҳам ёт эмас. Шунинг билан бирга ифода кучининг ўзига хос мақсадлари ва воситалари билан фарклана-диган санъатнинг ўзига хос алоҳида турини ташкил қилади. Масхара марказида доим ҳаётнинг салбий воқеа ҳодисалари жойлашган бўлиб, буни фош қилиш кучи уларга қарши қаратилган бўлади. Масхара кенг ҳажмли комедия турларидандир.



Download 159 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish