8- мавзу. Бошқарув тизими назарияси ва амалиётининг ривожланиш босқичлари Режа


Менежмент назария ва амалиётининг Ўзбекистонда ривожланиши



Download 30,88 Kb.
bet5/6
Sana04.06.2022
Hajmi30,88 Kb.
#636690
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
8-mavzu. Boshqaruv tizimi nazariyasi va amaliyotining rivojlanish bosqichlari.

8.6. Менежмент назария ва амалиётининг Ўзбекистонда ривожланиши
Ўзбекистонда бошқаришнинг илмий асослари пайдо бўлиши ўзининг чуқур тарихий илдизларига эга бўлиб, унинг асосий тамойиллари XIII – XIV асрларга келиб Туркистонда Амир Темур ҳукмронлиги вақтида тўла шаклланган эди. Бу даврда юқори интизом, ижтимоий ҳимоя ва олий даражадаги бошқариш тизимига эга бўлган кучли давлатнинг бунёдга келиши ўрта аср давридаги бошқариш услублари ўзида энг илқор ғояларни мужассамлаштирганлигидан дарак беради. Бошқарув тизимининг самарали ташкил этилиши, унинг инсонпарварлик, иқтисодий ва оқилона усул билан ташкил этилиши, унинг негизида инсон манфаатлари ётганлиги, давлат сиёсатининг бошқарувга ижобий таъсири дунёда буюк давлат пайдо бўлиши билан якунланди.
Ҳозирги менежмент фанида таъкидланган бошқаришнинг инсоний, иқтисодий, оқилона ва самарали шаклини яратиш бўйича ҳаракатлар А.Темурнинг «Темур тузуклари» асарида ўз аксини топиб, ҳозиргача ҳам ўзининг қимматини йўқотмаган, ваҳоланки, бугунги мустақил Ўзбекистоннинг иқтисодий ва сиёсий мустақиллиги гуркираб ривожланаётган пайтда ҳам бошқаришн ташкил қилишда муҳим дастуруамал сифатида қўлланилмоқда, чунки у кимнингдир хоҳиши туфайли юзага келган ўткинчи назария бўлмай, балки тарих синовларида ўзининг илмийлилигини исботлаган йўналиш сифатида фойдаланилмоқда.
Лекин Амир Темурдан кейин Буюк давлатнинг хонликларга парчаланиб кетиши ҳамда Амир Темур томонидан яратилган бошқариш илмига амал қилмаслик, бошқаришда амалдорларнинг ниҳоятда кўпайиб кетиши, маълум синфий тамойилларнинг инкор қилиниши, асоссиз тўловлар, майда ва иқтисодий жиҳатдан кучсиз давлатларнинг вужудга келиши ва натижада ўзаро келишмовчилик туфайли Туркистон ҳудудида мустақил давлатларнинг умуман барбод бўлиши фикримизнинг далилидир.
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётини бошқаришн ислоҳ қилиш ҳозирги давргача мавжуд бўлган тажриба, жамият ҳаётининг иқтисодий, ижтимоий, сиёсий соҳаларини бошқаришнинг бозор назариясига, қабул қилинган қонун ва ҳуқуқий ҳужжатларга асосланган ҳолда амалга оширилмоқда. Менежмент соҳасида жаҳон тажрибаси, ривожланган мамлакатлар ва ўзимизда тўпланган тажрибадан фойдаланилади.
Бозор инфратузилмасини ривожлантириш кўп йилларга мўлжалланган стратегик вазифадир. Мамлакатимиз «фалаж қилиб даволаш» усулидан воз кечди. Бу ерда бозор муносабатларига ўтиш босқичма-босқич амалга оширилмоқда. Давлат мулки хусусий мулк билан бир вақтнинг ўзида кооперация, тадбиркорлик, чет эллик фирмалар, банклар билан ҳамкорликка асосланган ҳолда ҳар хил хўжалик юритиш усулларини қўллаш йўли билан амал қилиши керак.
Менежмент олдига қўйилган кўплаб вазифалар муваффақиятли ҳал этилмоқда. Ислоҳотлар иқтисодиётни бошқаришнинг барча бўғинларини – асосий бўғин корхонадан то бошқарувнинг олий бўғинларигача қамраб олган. «Хусусий корхоналар тўғрисида»ги қонун улар эркинлиги миқёсини кенгайтирди, уларнинг иш натижалари бўйича истеъмолчилар олдидаги мажбуриятларини оширди.



Download 30,88 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish