8 – Амалий машғулот Валларни лойиха ва текширув хисоби
Валлар ва ўқлар машина, механизмларнинг деталларини тутиб туриш ва харакатни бир деталдан иккинчи деталга узатиб берувчи деталдир. Валлар ва ўқлар бир-биридан ишлаш шароитига кўра фарқ қилади. Ўқлар юкланишни қабул қилиб, уни таянчларга узатади ва доим эгилишга ишлайди, валлар эса, юкланишни қабул қилиш билан бирга буровчи моментни узатиб беради.
а) б)
19.1 –расм.
Ўқлар деталь билан бирга айланиши ҳам, айланмаслиги ҳам мумкин. Масалан, юк кўтариш механизмининг блок ўқлари шкив билан бирга айланмайди (19.1-расм а), темир йўл вагонларининг ўқлари эса ғилдирак билан бирга айланади (19.1-расм б). Баъзи валлар ўқ вазифасини бажариб, деталларни тутиб туриш билан бирга шу деталь билан бирга айланади. (масалан, эластик валлар, тирсакли вал).
Шундай қилиб вал эгувчи куч ва буровчи момент таъсирида хосил бўладиган кучланишларга ишласа, ўқ эса фақат эгувчи куч таъсирида-ги кучланишга ишлайди.
Ўқлар геометрик тузилишига кўра кўпинча текис бўлса, валлар эса тўғри текис, поғанали, тирсакли, эгилувчан бўлиши мумкин. Энг кўп ишлатиладиган тўғри валлардир. Улар, асосан текис ва поғонали бўлади.
18.2- расм а да тўғри поғонали вал кўрсатилган, ундаги
18.2-расм. Валларнинг турлари.
Шпонка деталларни жойлаштириш ва маҳкамлаш учун хизмат қилади. 18.2- расм б да самолёт редукторининг вал-шестерняси кўрсатилган. Вал енгил бўлиши учун ковак қилиб тайёрланган. Валнинг охири шлицали бўлиб, муфтани бириктириш учун хизмат қилади.
Тирсакли валлар поршенли машиналарда (двигатель, компрессорлар ва ҳоказо) қўлланилади. Дизел М-17 нинг тирсакли вали 19.2- расм в да кўрсатилган. Бу валга деталларни маҳкамлаш чап томон-даги шпонка ва ўнг томондаги фланец ёрдамида амалга оширилади.
Енг кичик рухсат этилган кучланиш бўйича валларни буралиш кучи бўйича хисоблаймиз.
Валларнинг диаметрини аниқлаймиз (3. расм)
Етакловчи вал учидаги диаметр [τ]К = 25 Н/мм2
мм
Етакловчи вал электродвигателга МУВП муфтаси орқали уланишини хисобга олиб ддв = 42 мм бўлганда дВ1 ≈ 0,75∙ддв = 0,75 42 ≈ 32 мм бўлади.
подшипник ўрнатиладиган бўйин дш = 40 мм шестерния ўрнатиладиган бўйин дш = 45 мм деб қабул қиламиз
Етакланувчи вал . Этакланувчи вал учи диаметрини энг кичик контак кучланиш [τ]К = 20 Н/мм2 учун аниқлаймиз
д2 = =46,3 мм
д2 = 50 мм, подшипник бўйни диаметри дъ2 = 55 мм, тишли ғилдирак бўйни диаметрини дК2 = 60 мм деб қабул қиламиз.
8-расм. Ишчи валнинг схемаси.
Do'stlaringiz bilan baham: |