7-мавзу узбекистон республикасида архив иши назарияси ва амалиети



Download 23,13 Kb.
Sana02.07.2022
Hajmi23,13 Kb.
#729422
Bog'liq
7 мавзу


7-мавзу УЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА АРХИВ ИШИ НАЗАРИЯСИ ВА АМАЛИЕТИ.
Р Е Ж А
1 Узбекистон Республикаси Миллий архив фонди хужжатларини умумий туркимланиши.
2 Архив иши сохасида давлат бошкаруви.
3 Хужжатлар кимматлигини эспертиза килиш.
4 Архивларни архив хужжатлари билан жамлаш.
5 Архив хужжатлари хисоби.
6 Архивларда архив хужжатларини саклаш.
7 Узбекистон Республикаси Миллий архив фондининг Давлат каталоги.
8 Архивларда архив хужжатларидан фойдаланиш илмий маьлумотнома-аппаратини ташкил килиш.
9 Архивларни ташкил этиш, кайта ташкил этиш ва тугатиш тартиби.
10 Архивлар ва идоравий архивлар томонидан хизмат курсатиш тартиби.
11 Архив ташкилотлари фаолиятини ташкил килиш.
1 Узбекистон Республикаси Миллий архив фонди хужжатларини умумий туркимланиши.
Уз.Рес. Миллий архив фонди (Уз.Р. М.А.Ф.) таркибига 1917 йилдан олдинги давр хужжатлари совет ташкилолтлари идоралари корхоналари фаолиятларида юзага келган хужжатлар узбек халки маданияти тарихи саньати адабиети ва езма едгорликлари илмий-техник хужжатлари кино- фото – фотохужжатлар плакатлар варакалар прокламация ва бошкалар киради. Уз.Р.М.А.Ф хужжатларини туркимлаш ( класификалаш) иш боскичини уз ичига олади

  1. Уз.Р. М.А.Ф. хужжатлаининг умумий туркуми.

2 Архив доирасидаги хужжатлар туркуми.
3 Архив фонди доирасидаги хужжатлар туркуми.
Шундай килиб туркум обьекти биринчи боскичда Уз.Р. М.А.Ф барча хужжатлари иккинчи боскичда- маьлум бир архивнинг хужжатлари ва учунчи боскичда эса айрим архив фондининг хужжатлари булади
Уз.Р.М.А.Ф хужжатлари куйидаги асосий белгилари буйича туркимланиши.
1 Маьлум бир тарихий даврларга тегишли хужжатлар.
2 Республика ва махаллий идораларга тегишли хужжатлар.
3 Маьлум бир вилоят шахур ва туманларга тегишли хужжатлар.
4 Давлат ва жомоат фондларининг маьлум бир сохаларга тегишли хужжатлар ( адабиет саньат харбий)
5 Хужжатларни тайерлаш услуби ва техникаси белгиси буйича белгилаш.
2 Архив иши сохасида давлат бошкаруви.
Архив тугрисидаги конунда архив иши буйича давлат бошкаруви оргонларининг архив буйича ваколатлари белгилаб берилган. Уз.Рес. Вазирлар Махкамасининг архив иши сохасидаги вазифалари куйидагилар хисобланади.
- архив иши ва иш юритиш сохасида ягона давлат сиесати амалга оширилишини таьминлайди
- архив ишини ривожлантириш ва архивлар фаолиятини куллаб- кувватлашга доир давлат дастурларини тасдиклайди.
- архив иши ва иш юритишнинг холати устидан давлат назорати амалга ошириш тартибини белгилайди.
- архив хужжатларини жамлаш давлат хисобига олиш саклаш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилайди.
-- Миллий архив фонди тугрисидаги ва Миллий архив фондининг давлат каталоги тугрисидаги низомларни тасдиклайди
-- архив хужжатларини Миллий архив фонди таркибига киритиш хамда унинг таркибидан чикариш тартибини белгилайди
-- Миллий архив фондининг давлатга тегишли кисми таркибига киритилган архив хужжатларини доимий муддатсиз саклалашни амалга оширадиган вазирликлар давлат кумиталари ва идораларининг руйхатини тасдиклайди
-- архив хужжатларининг махфийлик тоифаларини шунингдек давлат сири ва конун билан курикланадиган бошка сирни уз ичига олган архив хужжатларини кириб куришга доир чекловларни белгилайди
-- архивларни ташкил этиш кайта ташкил этиш ва тугатиш тартибини белгилайди.
-- асосий иш турлари буйича вакт ва ишлаб чикариш намунавий меьерларини белгилайди
-- архивлар ва идоравий архивлар томонидан хизмат курсатиш тартибини белгилаш
-- Уз.Рес. Вазирлар Махкамаси конун хужжатларига мувофик бошка вактлотларни хам амалга ошириш мумкун. 3 Хужжатлар кимматлигини эспертиза килиш.
Хужжатлар кимматлигини эспертиза килишни умумий коидалари.
-- Архив иши тугрисидаги конунда кимматдорлигини аниклаш экпертизаси тугрисида шундай дейилган. Хужжатларнинг кимматлигини аниклаш экспертизаси саклаш учун танлаб олиш максадида хужжатларнинг архив хужжатларининг кимматлигини белгилаш буйича чора тадбирлар мажмуини уз ичига олади. Хужжатларнинг кимматлигини аниклаш экспертизасини утказиш тартиби Уз. Архив агентлиги томонидан белгиланади. Хужжатларни экспертиза килишдан масад уларни муддатини аниклаш ва давлат архивида саклаш учун танлаб олишдир Давлат архивларида саклаш учун илмий амалий ахамиятга эга булган ва келажакда тарихчилар томонидан тарихий асарлар езиш учун фойдаланиладиган хужжатлар танлаб олинади. Хужалик идораларининг амалий кундалик иши учун вактинча масалан 1-15 йил керак буладиган хужжатлар муддати булганидан кейин йук килинади. Хужжатлар экспертизаси утказилишининг яьни хужжатларни илм ва фан учун керак еки керак эмас хужжатларга ажратишнинг коидалари булиб улар куйидагилардан иборат.
1. Эспертиза утказишда хужжатлар мазмуниниг ахамияти хисобга олинади.
2. Архив фондини ташкил килган идоранинг ахамиятини хам экспертизасини утказиш мухумдир.
3. Хужжатларнинг пайдо булган вакти жойи ва вокеанинг ахамияти.
4. Хужжатнинг кайси муддатга тегишли эканлиги.
5. Малумотнинг такрорланиши.
6. Архив фонди хужжатларининг кандай даражада сакланганлиги.
7. Хужжатларнинг ахволи хам хисобга олинади.
8. Хужжатларнинг езув материали тили ва бадий хусусиятлар

4. АРХИВЛАРНИ АРХИВ ХУЖЖАТЛАРИ БИЛАН ЖАМЛАШ.


Архивларнинг архив хужжатларини жамлаш манбаларида—йигма жилдлар номенклатураси асосида йигма жилдларни шакиллантириш жараенида ва хужжатларни архивга топшириш учун танлаб олишда архивларда—тартибга холда топширилган архив хужжатларини руйхатлашда коникарсиз тузилган руйхатларни кайта тузишда бирлашган архив фондлари ва архив жамгармалари тузишда фондлаштиришдаги хатоларни тузатишда амалга оширилади. Архив хужжатларининг фондга мансублигини аниклаш уларни тегишли фонд ташкил этувчининг архив фондига киритишдан иборат. Киритувчи архив хужжатларини кабул килган фонд ташкил этувчининг архив фондига тегишли булади. Чикувчи бериладиган нусхалар хисобланадиган архив хужжатлари уларнинг муаллуфи булган фонд ташкил этувчининг архив фондига тегишли булади. Ички муомиладаги архив хужжатлари улар ташкил этилган фонд ташкил этувчининг архив фондига тегишлидир. Архив хужжатларини жамлашда-- Биринчи боскичда—жамлаш манбаларини аниклаш ва руйхатини тузиш. Иккинчи боскичда—архивларда саклаш учун топширилишни керак булган архив хужжатлари таркибини аниклаш. Учунчи боскич—архив хужжатларини саклашга кабул килиш боскичларидан иборат булади. Архив хужжатлари билан гежали ва максадли равишда жамлаш максадида архивда жамлаш манбалари руйхатлари тузилади. Архив хужжатлари Уз.Рес. миллий архив фондининг (МАФ) давлатга тегишли кисми таркибига киритилган давлат бошкарув органлари корхоналар муассасалар ташкилотлар давлат архивларини асосий жамлаш манбаларининг асосий руйхатга Уз.архив агентлиги белгилаган тартибда киритилади. Архив хужжатларини жамлашда—Архив фонди борасида архив хужжатларини ташкил этиш—Архивларда архив хужжатларини жамлаш—Жамлаш манбаларидан архив хужжатларини кабул килиш—Тугатилган ташкилотлардан хужжатларни кабул килиш—Ар хивнинг жамлаш манбалари билан узоро хамкорлиги—Хужжатларни идоравий архивларда вактинча саклаш муддатлари—Давлат архивлари уртасида хужжатларни таксимлашдан иборат.
5. АРХИВ ХУЖЖАТЛАРИ ХИСОБИ.
Ахив хужжатлари хисоби МАФнинг далат хисоб -- Архивда архив хужжатларининг хисобини ташкил этиш— хужжатларининги хисоб бирликлари—Архив хужжатларининг келиб тушиши ва чикарилишини хисобга олиш оркали амалга оширилади.
Архивда архив хужжатларининг давлат хисоби амалга оширилади ва архив иши буйича юкори бошкарув органига МАФ хужжатларининг маразлашган хисобини юритиш учун хисоб маьлумотларни такдим этади Давлат хисобига архивдаги жами сакланувчи архив хужжатлари архивлар учун мулжалланмаган ва йуналтирилмаган сугурта фондидаги архив хужжатларининг нусхаси ва фойдаланиш Уфондининг нусхаси йигма жилдлар (хужжатлар) руйхати мансубдир. Архив хужжатларининг хисоби саклаш бирликлари—хисоб бирликларида архив шифрининг таркибий кисми булган хисобга олиш ракамларини бериш оркали амалга оширилади. Архив хужжатларининг асосий хисоб бирликлари=
--Архив фонди.
--Архив жамгармаси.
--Саклов бирлиги хисобланади.
Факат бирламчи кайта ишлов берилган шахсий келиб чикиш хужжатлари хужжат буйича хисобга олинади. архив хужжатларининг хисобини юритиш тартиби хисоб хужжатларининг ердамчи турлари архивнинг хисоб хужжатларига узгартиришлар киритиш тартиби рахбарнинг буйруги асосида мувофиклаштирилади. Хисоб хужжатларига езувлар факат хисобни олиб бориш учун маьсул ходимлар томонидан киритилади.
6 АРХИВЛАРДА АРХИВ ХУЖЖАТЛАРИНИ
САКЛАШ.
Архивларда архив хужжатларини саклаш меьерий шароитларни яратиш меерий тартибларга риоря этиш ва архив хужжатлари сакловини тугри ташкил этиш йукотишни ва угирланишини бартараф этивчи шунингдек уларнинг нормал физик холатини саклаб турувчи тадбирлар комплекси оркали таминланади. Архив хужжатларини саклашнинг меьерий шароитлари куйидагилар асосида амалга оширилади.
--Архивларга мос бино ва хоналар ажратиш.
---Архив бинолари ва хоналарига макбул (меьерий) енгинга карши куриклаш харорат ва намлик еруглик санитария—гигеник шароитлар яратиш.
--Архив хужжатларини саклаш ва жойини узгартириш учун махсус воситаларни яьни жовонлар шкафлар сейфлар кутилар папкалар этажеркалар стелажлар ва бошкаларни куллаш йули билан амалга оширилади.
-- Архив хужжатларини саклаш учун махсус курилган еки мослаштирилган бинода еки бинонинг алохида хоналарида енгин келиб чикиш хавфи булган обьектлар нефт омбори екилги куйиш шохобчаси автотурар жой гагаж ва шунга ухшаш бошка жойлар ва ховони ифлослантирувчи саноьат жойлардан агрессив газлар кцемент чанги ва бошкалардан узокда жойлаштирилади.

---Архив биноси архив хужжатларини саклаш кайта ишлаш улардан фойдаланиш буйича белгиланган ва маьмурий—хужалик техник маьиший характердаги вазифаларни бажаришга мулжалланган хоналарни окилона жойлаштириш талабларига мос асосий ва ердамчи хоналар комплексидан иборат булади.

7.УЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МИЛЛИЙ АРХИВ ФОНДИНИНГ ДАВЛАТ КАТАЛОГИ.
Давлат каталоги-- архив хужжатлари МАФ таркибига киритилган архив фондларининг таркиби хажми уларнинг тулдириб борилиши харакати ва архивларга доимий саклашга берилишининг тизимли ва марказлаштирилган хисобини назоратини олиб боради архив хужжатлари МАФ таркибига киритилган архив фондинин таркиби ва хажми уларнинг узгариши уларни саклаш жойлари буйича ягона чмаьлумотлар базасини тизимли шакиллантириш учун юритилади.
Уз.Рес. Миллий архив фондининг Давлат каталогини юритиш тартиби---Давлат каталогини юритиш Уз.Рес..Вазирлар Махкамаси хузуридаги Узархив агентлигига юкланади. Архив хужжатлари МАФ таркибига киритилган архив фондларини Давлат каталогига киритиш Узархив агентлигига хар йили такдим этиладиган тегишли архив фондининг таркиби хажми ва уларнинг узгаришлари тугрисидаги маьтумотлар асосида амалга оширилади. Узархив агентлигига маьлумотларни куйидагилар такдим этади. Уз.Рес. Марказий давлат архивлари . Узархив агентлигининг архив иши буйича худудий бошкармалари. МАФ хужжатларини доимий саклаетган вазирликлар идоралар тармок давлат фондлари ва ташкилотлари. Маьлумотлар Узархив агентлигига хар йили календар йилнинг 1 январ холатига кура 15 январдан кечикмай такдим этилади. Узархив агентлигига архив иши буйича худудий бошкармалар томонидан архив хужжатлари МАФ таркибига киритилган архив фондлари тегишли худуддаги архивларда ва идоравий архивларда сакланаетган хужжатлар тугрисидаги йигма маьлумотлар такдим этилади.

8—АРХИВЛАРДА АРХИВ ХУЖЖАТЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ ИЛМИЙ – АППАРАТИНИ ТАШКИЛ КИЛИШ. Архив хужжатларига илмий—маьлумотнома аппаратини


аппаратининг илмий—ахборат фаолиятининг мухум таркибий кисмидир. Хужжатларни давлат архивларидан тезда туплаш учун улар урганилиб тахлил килиниб хужжатларнинг таркиби мазмуни манзили тугрисидаги маьлумотлар киска умумлашган шакилга келтирилади. Хужжатлар тугрисидаги бундай ахборотлар варакаларга (карточка) езилиб маьлумотномаларга ИМА барча даражадаги хужжатлар мажмуаларига караб тузилади.
1. Республика фондлар каталоги—Уз.Р. М АФга тегишли маьлумотнома. 2.Архивларда йул курсаткич (путеводител) лар архив фондлари хакида маьлумотнома кирим дафтари фондлар руйхати фондлар варакалари тизимли каталоглар предмедли исмли каталоглари. 3. Фондга тегишли маьлумотномалар хисоб хужжатлари фонднинг шархи тизимли каталоглар мавзулар буйича каталоглар исмлар каталоги фонд варакаси руйхати. 4. Айрим йигма жилдга тегишли маьлумотномалар—хамма турдаги каталоглар йигма жилднинг ички хужжатлари руйхати ва бошкалар. Барча хисоб хужжатлари маьлумотномалар каби фондлар доирасидаги хужжатлар зарур ахборот беради. Масалан фонд варакаси фонд тартиб раками номи йигма жилдлар сони йиллари фонд таркиби тугрисида ахборот беради. АРХИВ РУЙХАТИ—Архив руйхати (опис)—бу хисоб хужжати ва айни вактда хужжатларнинг мазмуни буйича маьлумотномадир. Бунда архив фонди йигма жилдлари сарлавхаси санаси варакларнинг сони руйхати уларнинг таркиби ва берилади. Руйхатлар ташкилотлар булимларида ва архивида тузилади. 9. АРХИВЛАРНИ ТАШКИЛ ЭТИШ КАЙТА ТАШКИЛ ЭТИШ ВА ТУГАТИШ
ТАРТИБИ.


  1. Давлат архивларини ташкил этиш—Миллий архив фондининг давлатга тегишли кисмига киритилган архив хужжатларинви давлат мулки булган бошка архив хужжатларини жамлаш хисобга олиш саклаш ва улардан фойдаланишни амалга оширадиган муассаса.

Давлат архивлари фалият доирасидан келиб чикиб куйидаги тоифаларига ажратилади. Узбекистон Республикаси марказий давлат архивлари. Коракалпагистон Республикаси марказий давлат архивлари Вилоят давлат архивлари Шахар давлат архивлари Туман давлат архивлари
УзРес. Марказий давлат архивлари Уз.Рес. Вазирлар Махкамасининг тегишли карори билан ташкил
2—Нодавлат архиви –Миллий архив фондининг давлатга тегишли булмаган кисмига киритилган архив хужжатларини давлат мулки булмаган бошка архив хужжатларини жамлаш хисобга олиш саклаш ва улардан фойдаланишни амалга оширувчи муассаса Нодавлат архивлари мулкдорларнинг тегишли карори асосида ташкил этилади.
3.—Архивларни ташкил этиш ва фаолият юритишига куйиладиган талаблар.
--Архивнинг моддий—техника базаси бино хоналар архив хужжатларини куриклаш воситалари ва енгинга карши воситалар.
--Архив иши буйича фаолиятни амалга ошириш учун норматив—худудий ва услубий базалар мутахасислар мавжудлиги талаб этилади.
4.—Архивларни кайта ташкил этиш ва тугатиш тартиби—конун хужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади. Нодавлат архивларини кайта ташкил этишда мулкдор архив хужжатларининг холати жойлашган жойи таркиби микдори ва таксимланиши тугрисидаги ахборотни тегишли архив иши буйича худудий бошкармага кайта ташкил этиш бошланишидан камида 3 ой олдин юборилиши керак Архив кайта ташкил этилаетганда унинг фаолият максадлари узгармайди. Давлат архиви тугатилаетганда Миллий архив фондининг Давлат каталогида хисобга олинган ва асосий хисобга олиш хужжатларида руйхатдан утказилган унинг ихтиерида булган барча архив хужжатлари тулигича тегишли давлат архивларига топширилади. 10—АРХИВЛАР ВА ИДОРАВИЙ АРХИВЛАР ТОМОНИДАН ХИЗМАТ КУРСАТИШ ТАРТИБИ.

Архивларда бепул хизмат турлари. 1.Архив хужжатларидан фойдаланиш ва укув залида фойдаланувчиларга. 2. Ижтимоий—хукукий суровларни бажариш 10 йиллик муддат учун мехнат фаолияти ва иш хакини тасдиклаш тугрисидаги юридик шахсни кайта номлаш тугрисидаги укув муассаларида укиганликни тасдиклаш тугрисидаги мукофотланганлик тугрисидаги архив маьлумотномаларини бериш. 3. Архив маьлумотларини ва архив хужжатининг кучирма нусхаларини когозда ва электрон воситаларда тегишли давлат хокимияти ва бошкарув органларига такдим этиш. 4. Хукукни мухофаза килиш органларининг мурожатига кура архив хужжатларини вактинча фойдаланиш учун 3 ой муддатгача такдим этиш.


5. Архивларни жамлаш манбаларидан Уз.Рес. Миллий архив фонди таркибига киритилган белгиланган идоравий саклов муддати тугаган хужжатларни тартибга келтирган холда доимий саклаш учун кабул килиб олиш бепул амалга оширилади.
--Архивларда пуллик хизмат курсатиш турлари. Фаолият ихтисослиги буйича шунингдек илмий—услубий салохияти ва техник жихозланганлигидан келиб чикиб архивлар ва идоравий архивлар Уз.Рес. Вазирлар Махкамаси хузиридаги Уз архив агентлиги томонидан белгиланадиган тартибда тузиладиган ва тасдикланадиган Хизматлар номенклатураси буйича пуллик хизматларни амалга оширадилар. Пуллик хизматлар архивлар ва идоравий архивлар томонидан конун хужжатларида бел-
гиланган тартибда тузиладиган шартномалар асосида бажарилади. Архивлар ва идоравий архивлар томонидан пулли асосида курсатиладиган хизматлар нархи Уз.Рес.нинг норматив—хукукий хужжатларига мувофик Уз.Рес. Молия вазирлиги билан келишилган холда Уз.архив агентлиги томонидан тасдикланган архивлар ва идоравий архивлар томонидан курсатиладиган хизматларнинг нархлари хисоб—китоби буйича услубий тавсияларга биноан белгиланади. Хорижий мамлакатларнинг фойдаланувчилари учун хизматлар курсатиш конунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.

11.—АРХИВ ТАШКИЛОТЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ КИЛИШ. Архив ташкилотларини бошкариш—Республика архив ташкилотлари тизимига архив ишини бошкариш органлари давлат архивлари ва ташкилот муассаса корхоналар архивлари киради. Идоравий архивлар уз навбатида давлат ва нодавлат идоралар архивига булинади. Уз.Рес. Вазирлар Махкамаси хузуридаги Уз архив агентлиги Уз.Рес. архив ишининг бошкаришни давлат ваколатли органи хисобланади. Жойларда Коракалпогисистон Республикаси вилоятлар ва Тошкент шахар архив ишлари худудий бошкармалари ташкил килинган. Бошкармалар бошликлари Уз архив агентлиги томонидан тайинланади Архив иши худудий бошкармалари молиявий хужалик жихатдан махаллий хокимият органларига буйсунади. Улар Уз архив агентлигидан ташкилий—методик курсатмалар олади ва унга хисобот беради. --- Архив ташкилотларининг гежаси ва хисобти---кадрлар билан ишлаш---Архив ташкилотларининг иши режа асосида амалга оширилади. Режада айрим архив ташкилоти олдида турган бир ойлик чорак ярим йил туккиз ой йиллик вазифа режалаштирилиб унда аник ижро этиш муддати ва маьсул ижрочиси курсатилади.
Download 23,13 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish