3. Пудрат ташкилотлари ва фирмалари - қурилишни бошқаришдаги асосий бўғинлар
Ҳозирги шароитда қурилишни бошқариш тахминан қуйидаги схема бўйича боради: қурилиш бошқармаси - қурилиш трести - қурилиш бирлашмаси ѐки вазирлик. Ҳозирги қурилиш вазирликлари ва идоралари бошқариш саҳнасидан чиқиб кечаѐтган бир даврда, қурилиш саноатининг асосий бўғинлари бўлиб, Ўзбекистон Республикасининг «Корхоналар тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ фаолият юритувчи қурилиш трестлари ва фирмалари бўлиб бормоқда.
Умумий пудратчилар ҳисобланувчи трестлар ѐки фирмаларга қурилишнинг барча иштирокчилари фаолиятини шунингдек мижозлар ва давлат билан мажбурий тўловлар ѐки бошқа, иқтисодий ва ташкилий масалалар бўича муносабатларни координациялаш каби мажбурият юклатилади. Ҳозирги пайтда фаолияти Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси томонидан 2 декабр 1998 йилда тасдиқланган «Хусусий қурилиш фирмалари ҳақидаги қарор» бўйича тартибга солиниши керак бўлган хусусий қурилиш фирмаларини ташкил этиш ҳақидаги масала долзарб бўлиб турибди.
Юқорида айтилган қарор бўйича қурилиш фирмаси юридик шахс мақомидаги мустақил фаолият олиб боришга ва Ўзбекистон Республикаси ва унинг ташқарисида ишчилар сонидан қатъий назар ўз ташкилотчиларини (шўъба ташкилотларини) яратиш ва қурилиш комплексининг барча турдаги ишларини бажариш ҳуқуқига эга субъект ҳисобланади.
Фирма, табиийки, тижорат ташкилоти ҳисобланади ва хўжалик шерикчилиги ѐки жамияти, ишлаб чиқариш кооперативи ѐки Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида кўрсатилган бошқа шаклда тузилиши мумкин. У ўз номидан контракт тузиши, мулкий ва номулкий ҳуқуқларга эга бўлиши, мажбуриятлар олиши, судларда даъвогар ѐки жавобгар бўлиши мумкин. Фирма ўз балансига эга бўлади, молиявий ва валюта томондан ўзини тўлиқ қоплаш асосида фаолият кўрсатади.
Қурилиш фирмасининг асосий вазифалари қуйидагилардир:
қурилиш хизматлари бозори маркетингни ўрганиш;
бизнес-режани тайѐрлаш ва қурилиш талабларини қондириш учун ресурс етказиб берувчилар билан келишувлар тузиш;
режа ва ҳисоб хужжатларини олиб бориш ва ишчилар меҳнатини рағбатлантириш;
бутун қурилиш маҳсулоти бўйича ва қилинадиган ишларда юқори сифат ва рақобатбардошликни таъминлаш;
фойда олиш ва ишлаб чиқариш рентабеллигини таъминлаш.
Фирма ўз фаолиятини мустақил равишда режалаштиради ва ривожланиш истиқболларини белгилайди, зарурий фондлар-меҳнат ривожланиш, суғурта ва бошқа ўз ҳоҳишига биноан ташкил қилади.
Қурилиш фирмаси мулки шаклланишининг манбалари қуйидагилар ҳисобланади:
асосчиларнинг пул ва материал қўшилмалари;
маҳсулот, иш ва хизматлар, шунингдек Уставда кўрсатилган бошқа иш турларини сотишдан олинган даромадлар;
банклар кредитлари ва бошқа заѐм маблағлари;
амалдаги қонунчилик томонидан таъқиқланмаган бошқа манбалар.
Фирма молиявий ресурсларининг шаклланиш манбаси бўлиб фойда, амортизацион чегирмалар, қимматли қоғозларни сотишдан келадиган фойда ва асосчиларнинг таъқиқланмаган бошқа тушумлари ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |