- Кенг маънода «сиёсат» ва «сиёсий соҳа» тушунчалари бир-бирига мос келади.
- Тор маънода сиёсат деганда одамларнинг, сиёсий кучларнинг ҳокимиятга эгалик қилиши, уни сақлаб туриш, мустаҳкамлаш ва амалга оширишга қаратилган онгли хатти –ҳаракати тушунилади.
Жамиятнинг ижтимоий соҳаси - ҳар хил ижтимоий гуруҳлар, турли даражада уюшган элатлар (ижтимоий қатлам, стратегия, этнослар, ижтимоий демокрафик гуруҳлар, алоҳида жамоалар ва бошқалар) ўртасидаги муносабатларни ифодалайди. Ижтимоий муносабатларнинг хусусиятлари шундаки, улар жамиятнинг ҳамма соҳаларига кириб борган.
Жамиятнинг маънавий соҳаси - Маънавий соҳа – бу маънавий ишлаб чиқариш (кенг маънода тушунилганда), унинг жараёни ва натижаларининг бирлигидир. У санъат, фан, фалсафа, ахлоқ, ҳуқуқий ва сиёсий онг, диндан иборатдир.
ЭЪТИБОРИНГИЗ УЧУН РАҲМАТ!
Do'stlaringiz bilan baham: |