7-мавзу: Қорақалпоғистонда совет ҳокимиятининг ўрнатилиши ва мустаҳкамланиши (1917-1991 йиллар)


Қишлоқ хўжалигини коллективлаштирилиши



Download 114 Kb.
bet4/6
Sana01.07.2022
Hajmi114 Kb.
#724706
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
7-маъруза (1)

3. Қишлоқ хўжалигини коллективлаштирилиши. 1930 йиллар бошида автоном вилоятни ижтимоий жиҳатдан тўла советлаштириш авж олди. Вилоятда “синфий кураш” бошланиб, давлат аппаратини “тозалаш” сиёсати ўтказилди. Қорақалпоғистон автоном вилоятининг бир қатор раҳбарлари турли сохта айбловлар билан вазифаларидан олиб ташланди. Айни пайтда вилоятда собиқ хонлик, чор ҳукумати хизматчилари, руҳонийлар ва табиблар таъқибга олинди.
Ер-сув ислоҳоти ва ёппасига коллективлаштириш асосида “қулоқлар ва яримфеодал хўжаликларни тугатиш” Қорақалпоғистонда 1930 йил баҳорида бир вақтнинг ўзида ўтказилди. “Капиталистик унсурларни аниқлаш” бўйича комиссиялар ва “бойлар хўжалигини тугатиш” бўйича учликлар тузилди. ВКП(б) Қозоғистон ўлка комитетининг 1930 йил 9 февралдаги кўрсатмаси бўйича 300 та шундай хўжаликлар аниқланиб, 1930 йил мартида 298 та “қулоқ” хўжалиги Қорақалпоғистон ичкарисига ва Қозоғистоннинг Актюбинск округига сургун қилинди. Шу билан бирга ер ислоҳоти жараёнида 9 десятинадан кам ерга эга бўлган хўжаликлар ҳам “бойлар – яримфеодаллар” тоифасига киритилди. 1929 йил 1 январдан 1930 йил 1 майгача бундай хўжалик эгаларидан 147 таси отиб ташланди, 29 таси концлагерларга юборилди. Вилоятда коллективлаштириш сунъий равишда авж олдирилди. Бунинг натижасида 1930 йилнинг апрель ойида Қорақалпоғистонда барча хўжаликларнинг 52%и жамоалаштирилди. Деҳқонлар қурол кучи билан кохозларга хайдаб кирилди. Колхозга киришни истамаганлар қамоққа олинди, ортиқча солиқлар солиш билан қўрқитилди.
Қорақалпоғистонда бундай зўравонликнинг юз бериши натижасида маҳаллий аҳолининг Қорақалпоғистон ҳудудидан оммавий кўчиб кетиши авж олди. Фақат 1931 йилнинг февраль-мартида Қипчоқ районидан 680 га яқин хўжалик Туркманистон ва Хоразм вилоятига кўчиб кетди. Чимбой районидан 460 хўжалик, Томди районидан 263 хўжалик кўчиб кетишга мажбур бўлди.
Совет давлатининг 1928-29 йилларда Қорақалпоғистондаги ғалла тайёрлаш кампаниясидаги қишлоқ аҳолисига ўтказган очиқ зўравонлиги аҳолининг қаттиқ норозилигига сабаб бўлди. Вилоятда ҳатто совет ҳокимиятига қарши қуролли қўзғолонга тайёргарлик ҳаракатлари юзага келди. Овулларда исёнчи қуролли гуруҳлар ташкил этилди. Исёнчилар 1929 йил сентябрида Тахтакўпир районини ўз қўлларига олдилар. Уларга кўплаб деҳқонлар ҳам қўшилди. Вазият кескинлашиб, Қорақалпоғистон маркази Тўрткўл шаҳрида фавқулодда ҳолат эълон қилинади. Автоном вилоятга ҳарбий самолёт, қўшимча қуролли аскарлар юборилди.
Мустабид тузумнинг ҳарбий ва сиёсий тадбирлари натижасида қўзғолон шафқатсизлик билан бостирилди. Жазо операциялари давомида Хўжайли туманида 74, Қўнғирот туманида 64, Тўрткўл туманида 7, Тахтакўпир туманида 44 киши қамоққа олинди. Уларнинг аксарияти отувга, қолганлари узоқ муддатли қамоққа хукм қилинди.
1933 йилда Қорақалпоғистонда ҳам колхоз ва совхозларни ташкилий-сиёсий жиҳатдан мустаҳкамлаш учун сиёсий бўлимлар ташкил қилиш бошланди. Уларнинг саъй-харакати билан 1246 киши “ёт унсур” сифатида колхоз ва совхозлардан чиқариб юборилди. 1936 йилда Қорақалпоғистонда коллективлаштириш тўла якунланди. Бу даврга келиб колхоз ва совхозлар деҳқон хўжаликларининг 90%ини ва барча экин майдонларининг 96%ини қамраб олган эди. Қорақалпоғистонда колхозлар 1100 тага етди, 14 та МТС ташкил қилинди.
1932 йил 20 мартда СССР МИК қарори билан Қорақалпоғистон автоном вилояти Автоном Совет Социалистик Республикага айлантирилиб, у РСФСР таркибига киритилди. Автоном республикага аввалгидек Марказ режаларига мувофиқ қишлоқ хўжалик хомашёси ва чала маҳсулотлар етказиб бериш вазифаси юкланди. Пахта тозалаш ва балиқчилик автоном республика саноатининг етакчи тармоқлари бўлиб қолди.
1920-30-йилларда Қорақалпоғистонда маданий қурилиш, барча жойларда бўлганидек, большевикларнинг “маданий инқилоб” андозаси бўйича амалга оширилди. 20-йилларда бу ерда ҳам саводсизликни тугатиш кампанияси ўтказилди. 1924 йилда ҚҚ халқи араб ёзуви асосидаги ўз алифбосига эга бўлди. 1928-29 йилларда Қорақалпоғистон вилоятида 3000 киши саводсизликни тугатиш курсларини битирди ва 4000 киши ўқишни давом эттирди. Хотин-қизлар саводсизлигини тугатишга катта эътибор берилди. 1924-25 ўқув йилида вилоятда 2,5 минг ўқувчи 49 та мактабда таълим олди. 1927-28 ўқув йилида эса 75 та мактаб фаолият кўрсатиб улар мактаб ёшидаги болаларнинг таҳминан 16%ини қамраб олган эди, ҳолос.
1930 йилларда умумий бошланғич таълим жорий қилинди. Етти йиллик мактаблар сони кўпайиб, 1940 йилда улар 108 тага етди. 1936-37 йилда биринчи ўн йиллик мактаб пайдо бўлди. Мутахассислар тайёрлаш учун Қорақалпоғистонда педагогика, молия-режа, қишлоқ хўжалиги техникумлари ва тиббиёт ўқув юрти очилди. 1934 йилда Тўрткўл педтехникуми базасида Қорақалпоқ давлат ўқитувчилар институти очилди. Шунингдек, маҳаллий миллат вакиллари Тошкент, Самарқанд, Москва, Ленинград, Қозон, Олмаота, Ашхобод, Самара ва бошқа шаҳарларнинг олий ўқув юртларига юборилди.
Қорақалпоғистон адабиёти ва санъатининг большевиклар мафкураси ғоялари билан суғорнилган янги шаклалрининг таркиб топиш жараёни 20-30-йилларга тааллуқлидир. Шеърият билан бир қаторда драматургия, проза, адабий танқид сохалари юзага келиб ривожланиб борди. Бадиий ижодиётнинг мусиқа, амалий санъат турларининг ривожланиши билан бирга қорақалпоқлар учун санъатнинг янги тури – театр пайдо бўлди ва ривожланди. 1930 йилда “Тонг нури” номли драматик группа базасида давлат мусиқали драма театри ташкил қилинди. Кейинчалик бошқа театрлар, мусиқа ўқув юртлари ва консерватория ҳам очилди.
Қорақалпоғистон автоном республикаси маданий-оқартув муассасалари: кутубхоналар, клублар, қироатхоналар, қизил бурчаклар, қизил чойхоналар, қизил ўтовлар, деҳқон уйлари, радио шаҳобчалари, кино қурилмалари фаолиятидан мустабид тузум мафкурасини омма орасида тарғиб қилишда кенг фойдаланилди. Кўпгина газета, журналлар, бадиий, сиёсий ва илмий адабиёт қорақалпоқ ва рус тилларида чоп этилиб, улар орқали омма ўртасида сиёсий-тарбиявий ишлар олиб борилди.
Умуман, 1920-30 йилларда мустабид тузум амалга оширган ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ва маданий тадбирлар қорақалпоқ халқининг анъанавий турмуш тарзини тубдан ўзгартириб юборди, миллий қадриятлар оёқости қилинди. Большевиклар режимининг бу сиёсатига қарши чиққан миллий зиёлилар ва ва миллий раҳбар кадрлар қувғин остига олинди.
1936 йил 5 декабрда СССРнинг янги конституцияси қабул қилинди ва унда Қорақалпоғистоннинг Ўзбекистон ССР таркибига кириши кўзда тутилган эди. Қорақалпоғистон Ўзбекистон таркибига кириб кўп нарсаларга эга бўлди. Ҳудудий яқинлик, ягона тарих ва маънавий қадриятлар, ислом дини, эркинлик тўғрисидаги асрий орзулар ва унга интилиш, миллий мустақиллик учун олиб борилган кўп йиллик кураш бу қардош халқлар дўстлигини янада мустаҳкамлади.


    1. Download 114 Kb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish