7-мавзу: Қорақалпоғистонда совет ҳокимиятининг ўрнатилиши ва мустаҳкамланиши (1917-1991 йиллар)



Download 114 Kb.
bet2/6
Sana01.07.2022
Hajmi114 Kb.
#724706
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
7-маъруза (1)

1. 1917-1924 йилларда Қорақалпоғистон. 1917 йил февраль инқилоби чоризмга қарши олиб борилган миллий озодлик ҳаракатларининг бутун бир даврини якунлади. Барча Ўрта Осиё халқлари қатори Туркистон ўлкасининг Амударё бўлими ва Хива хонлигининг ватанпарвар кучлари мустақиллик учун кураш жабҳаларида катта тажриба тўплаган эдилар. 1917 йилга келиб Амударё бўлимининг аҳолиси 38626 кишига қисқариб кетган эди.
Россиядаги Октябрь тўнтариши Қорақалпоғистонда шов-шувсиз, тўполонсиз қабул қилинди. Чунки, ҳокимият тепасида собиқ мустамлакачилар ва подшо амалдорлари турарди. Петро-Александровск шаҳар думаси большевикларнинг саъй-ҳаракатларини маъқулламади ва у 1918 йил охиригача фаолият кўрсатди.
1917 йил октябрь ойидан 1918 йил октябрига қадар Амударё бўлими комиссари лавозимини В.Н. Памшев эгаллаб турди ва бу даврда кескин ўзгаришлар содир бўлмади. 1917 йил март ойида ташкил этилган Петро-Александровск шаҳар солдат депутатлари кенгаши фаоллик кўрсата олмади, шаҳардан ташқарида ўз ҳокимиятини ташкил эта олмади. Амударё бўлими тасарруфидаги овул ва қишлоқлар Петро-Александровск шаҳар кенгашидан хеч қандай ёрдам олмасдан, ўз-ўзини мудофаа қилиш отрядларини ташкил этди, уларга обрўли уруғ бошлиқлари – Убайдулла Баятдинов, Бола бий ва бошқалар бошчилик қилишди.
1918 йил иккинчи ярмидан бошлаб Амударё бўлимида вазият ўзгара бошлади. Хива хонлигида Жунаидхон ҳукмронлиги ўрнатилиши билан бу ерга сўл Хива сохилидаги рус аҳолиси кўчиб кела бошлади. Хивадаги хокимият ўзгариши ТАССР ХКСни ташвишга солиб қўйди. Амударё бўлимига Тошкент ва Чоржуйдан қизил гвардиячи отрядлар жўнатилди. Петро-Александровск шаҳри амалда большевиклар ҳокимиятининг харбий базасига айлантирилди.
Амударё кенгаши деб кайта номланган Петро-Александровск кенгаши қизил гвардиячи отрядларига таяниб 24 та ҳунармандчилик ва ярим ҳунармандчилик, пахта тозалаш заводларини, балиқчилик корхоналарини, бойларнинг уйларини, ўрмон хужаликларини, бадавлат хўжалик ерларини, боғлар, дорихоналар, ҳарбий лазаретлар ва касалхоналарни национализация қилди. Умуман, национализация қилиш, товон тўлаш, озиқ-овқат отрядларининг зўравонлиги, Хива хонлиги билан ТАССР ўртасидаги харбий қарама-қаршилик – буларнинг ҳаммаси 1918 йил охири – 1919 йилнинг биринчи ярмида Амударё бўлимидаги умумий сиёсий ахволнинг кўриниши эди.
Янги ҳокимият комиссарлари махаллий кенгашларга сайлов ўтказдилар, сайловга савдогарлар вакиллари, ер эгалари ва руҳонийлар қўйилмади. Большевиклар томонидан ўтказилган бу сайловларда маҳаллий хусусият эътиборга олинмади, жамиятнинг уруғчилик асосида тузилганлигига риоя килинмади. Янги ҳокимиятнинг бу тадбирлари асрлар давомида қарор топган аньанавий шарқона тузилмаларни барбод қилишга қаратилди.
1918 йилнинг кузидан 1919 йилнинг августига қадар Петро- Александровскка қуролланган ишчилар, матрослар, хорижий легионерларнинг бир қанча отрядлари келди. Бу отрядлар Амударё бўлимидаги маҳаллий партия ташкилотларини ва харбий органларни мустаҳкамлаш учун тадбирлар амалга оширди. Улар маҳаллий аҳолига нисбатан зўравонлик усулларини қўлладилар. Қизил аскарлар орасида ўзбошимчалик, зўравонлик, талончилик авж олади. Бунинг устига большевик ҳукумати диний муассасалар ва рухонийларга ҳам тазйиқ ўтказа бошлади.
Большевик маъмурларининг халққа қаратилган бу тадбирлари ўлкада миллий озодлик ҳаракатининг кўтарилишга сабаб бўлди. Большевикларга қарши кўтарилган бу курашнинг биринчи босқичида аҳолининг барча қатламлари эшонлар бошчилигида фаол иштирок этди. Бу курашга Урал казаклари ҳам қўшилдилар.
Большевиклар Амударё кенгашининг 1919 йил 29 июлдаги карори билан Чимбой шаҳрига 17 кишидан иборат фавқулодда комиссияси юборилади. Уларнинг ураллик казаклар атамани М.Фильчев билан олиб борган музокаралари муваффақият қозонмади. Шунда комиссия Чимбой кенгаши ижроқўмини тарқатиб юбориб, унинг ўрнига Чимбой участкаси инқилобий қўмитасини тузди. Лекин бу тадбир бу ердаги кучлар нисбатини хисобга олмасдан амалга оширилган эди. Шу сабабдан ҳам фавқулодда комиссия 10 август куни Петро-Александровскдан ҳарбий ёрдам сўрашга мажбур бўлди. У ердан Чимбойга 80 кишилик харбий отряд юборилди, лекин бу отряд қамалга тушиб қолади. 14 августда қаршилик ҳаракати иштирокчилари фавқулодда комиссияни хибсга олди. Қаршилик ҳаракати отрядлари сафида 40 мингдан ортиқ киши бор эди. Тез орада қўзғолончилар Нукусни ишғол қилдилар ва 1919 йил 17 августда Чимбой участкасининг барча ҳудудларини, Мўйноқ балиқчилик туманини ҳам большевиклардан озод қилдилар. Шу тариқа Амударё бўлимининг шимолий туманларида большевикларсиз халқ ҳокимияти ўрнатилди. Халқ ҳокимиятининг бошлиғи қилиб ураллик казаклар атамани Михаил Фильчев сайланди. Хукумат таркибига нуфузли қорақалпоқлар Убайдулла Боятдинов (Хон Махсум), Иброхим Одилов, Иноят Ниёзов, Сейтназар Пирназаров, Бола бий, урал казаклари – Шишенков, Сальников, Гутаров, Божедомов, Шевелёв ва бошқалар кирди.
Қаршилик ҳаракати раҳбарлари Хоразм вохасида советларга қарши курашаётган Жунаидхон билан алоқа ўрнатадилар. Бу даврда Жунаидхонни Россиядаги “оқлар ҳаракати” ҳам қўллаб-қувватламоқда эди. Жунаидхон оқлар ҳаракатининг бу даврдаги олий қўмондони адмирал Колчак билан алоқа боғлаган эди. Тез орада Колчак юборган миссия – полковник Худяков бошчилигидаги 8 зобит ва 130 урал казаклари Хўжайли шаҳрига етиб келади. Лекин кўп ўтмасдан Колчак қизил қўшинлар томонидан тор-мор этилади. Натижада Ўрта Осиёнинг сиёсий ва ҳарбий штаби бўлган Турккомиссия (раиси – Ш. Элиава) олдида энди Бухоро ва Хива масаласини ечиш қолган эди, холос.
Бу масалани хал этиш учун Турккомиссия Хоразм вохасида пролетар инқилобини ўрнатиш учун Амударё бўлимига катта эътибор қаратади. Бу ерга Турккомиссиянинг ишончли вакили Г. Скалов юборилади. Унинг ихтиёрига Н.Шербаков бошчилигидаги қизил аскарлар батальони хам берилди. Чоржўй туманидаги барча совет қуролли кучлари қайта ташкил қилиниб, Закаспий фронти Петро-Александровск гуруҳига айлантирилди. Бу гуруҳ, 1919 йил 17 августда Амударё бўлимига етиб келди. Гуруҳ томонидан 11 ноябрда Нукус қалъаси эгалланди, лекин бу Хоразм вохасидаги умумий сиёсий-ҳарбий вазиятга таъсир кўрсатмади. Орадан кўп ўтмай Турккомиссия вакиллари қаршилик харакати вакиллари билан музокара олиб боришга мажбур бўлдилар. 1920 йил 18 февралда Турккомиссия вакили Скалов билан Қорақалпоғистондаги қаршилик харакати етакчилари ўртасида сулҳ битими тузилди. Чимбой участкасида муваққат инқилобий қўмита тузилди. Участка волостларида аҳоли томонидан 5 кишилик қўмиталар сайланди. Казакларнинг урф-одатлари ва турмуш хусусиятларидан келиб чикиб, уларнинг ўз-ўзини бошқарувига руҳсат этилди. Қўзғолончиларга амнистия эълон қилинди. Сулҳ битимини Турккомиссия вакили Г.Скалов, Чимбой участкасидаги қорақалпоқ вакиллари Боғли Охун Мухамедов, Хасан мулла Осалиев, казаклар вакиллари – В.Егоров, Конев, Гушчин, Шапочников имзоладилар.
Сулҳ шартномаси тузилганидан кейин Амударё бўлимининг инқилобий қўмитаси қайта ташкил этилиб, унинг таркибига қорақалпоқлар, ўзбеклар ва ураллик казаклар ҳам киритилди. Лекин кўп ўтмасдан большевиклар ўз ваъдаларини унутиб, 1921 йил февралда Чимбой участкасидаги қаршилик ҳаракатининг фаол катнашчиларидан 24 кишини хибсга олади. Хон Махсум ва бошқалар Сибирга сургун қилинди. Йирик ер эгалари ва савдогарлардан 75 кишидан 10 минг сўм Россия червонида товон пули ундириб олинди.
Амударё бўлимида большевиклар бошлаган бу тўнтариш ўлка аҳолисига катта зарар етказди. Тўнтаришга қадар бу ерда 232 700 киши яшаган бўлса, 1920 йилга келиб улардан 113 440 киши қолган эди, холос.
Маъмурий жиҳатдан Амударё бўлими кўп поғонали буйсунишга эга эди. Маориф ва суд ишлари бўйича Самарқанд вилоятига, совет ҳарбий ва хўжалик ишлари бўйича Сирдарё вилоятига, айрим фавқулодда холларда бевосита ТАССР МИК, ва ХКСга буйсунар эди. 1920 йил октябрь ойида ТуркМИК Амударё бўлимини олдинги ҳудуди доирасида унга вилоят мақомини берди ва вилоятлар бошқаруви учун берилган барча ваколатларни берди. Шўрахон ва Чимбой участкалари уездларга айлантирилди. Вилоят маркази сифатида Тўрткўл шаҳри танланди.
Большевиклар ҳукмронлиги Амударё вилоятининг иқтисодиётига салбий таъсир кўрсатди. “Ҳарбий коммунизм” сиёсати натижасида бу вилоятда экин экиладиган майдон 1917 йилдаги 57950 десятинадан 1920 йилда 47000 десятинага, олинадиган ялпи пахта ҳосили 1917 йилдаги 433000 пуддан 1920 йилда 88000 пудга, ғалла экинлари деярли 3 баравар, озуқа экинлари 3.5 бараварга камайиб кетди. Чорва моллар сони 500 минг бошдан 201 минг бошга тушиб қолди. Вилоятдаги экин ерларининг 75% и чиғир усулида суғорилган бўлиб, илгари фойдаланилган 25 000 чиғирдан 1921 йилда бор-йўғи 9145 таси ишга яроқли эди, холос.
Амударё вилоятида янги иқтисодий сиёсатнинг жорий этилиши дастлабки йилларда ижобий силжишларга сабаб бўлди. Вилоятдаги чорва моллар сони 1921 йилдаги 201 минг бошдан 1922 йилда 233 минг бошга етди. Вилоятда 200 тагача майда хусусий савдо корхоналари фаолият курсатди. Каналларнинг кенгайтирилиши ва узайтирилиши, янги дамбалар қурилиши экин майдонларини 5421 десятинага кўпайтириш имконини берди. 1923 йилда 224 десятина ерга чигит экилиб 209797 пуд пахта олинди. Пахта вилоят товар махсулотининг 47,3% ини ташкил этди. 1923 йилда 22 та хусусий балиқчилик корхонаси фаолият кўрсатиб, вилоятда овланган жами балиқнинг 27% ини берган эди. 1921-1924 йилларда вилоятда жами 339521 пуд балик Марказга олиб кетилди.
Амударё вилоятида ўтказилган янги иқтисодий сиёсат ва ер ислоҳоти иқтисодий мақсаддан кўра кўпроқ сиёсий аҳамиятга эга бўлди. Бу сиёсат натижасида аҳолининг фақат оз қисми ер олди, яъни 507 та хўжаликка 1147 десятина ер ажратиб берилди. Бунинг натижасида вилоятда камбағал хўжаликлар камайиш ўрнига тобора кўпайиб борди.
Вилоят ахолисининг 80 фоизини ташкил этган қорақалпоқлар қишлоқ хўжалиги, балиқчилик, пахтачилик билан шуғулланиб, ўз меҳнати маҳсулини ташқи бозорда сота олмасди, қорақалпоқлардан хеч ким партия ва совет мактабларига ўқишга қўйилмади, улардан давлат-бошқарув органларига рахбарликка қўйилмади. Натижада қорақалпоқлар ўз миллати орасидан ходимлар етиштира олмади. Қорақалпоқ ёшларининг интилиши большевиклар томонидан бўғиб қўйилди.

Download 114 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish