7-мавзу. Кўчмас мулкни бошқариш тушунчаси ва асосий мақсадлари Режа


Кўчмас мулк бозорини бошқариш мақсади ва тамойиллари



Download 75 Kb.
bet3/7
Sana14.11.2022
Hajmi75 Kb.
#865743
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
6k-мавзу. Кўчмас мулкни бошқариш тушунчаси ва асосий мақсадлари

7.2. Кўчмас мулк бозорини бошқариш мақсади ва тамойиллари
Тадбиркорликнинг исталган бошқа соҳасида бўлгани каби кўчмас мулкни бошқаришда ҳам ўзига хос аниқ шакллантирилган мақсадлар мавжуд бўлиб, улар:

  • исталган бошқарув ҳаракатининг бошланғич нуқтаси;

  • тадбиркорлик фаолияти натижаларини баҳолаш мезонини яратишнинг асоси;

  • муаммолар – кўзланган ва эришилган ҳолатнинг мос келмаслиги – ва янги ечимларни ишлаб чиқишнинг асоси бўлиб хизмат қилади.

Умумий кўринишда мақсад – бу келажакдаги кўзланган ҳолат ёки инсон томонидан йўналтирилган ҳаракатлар жараёнида ёки тугалланиши билан эришилган натижалар йиғиндисидир. Мақсад мотивлар асосида пайдо бўлади ва меҳнат орқали қондирилишга йўналтирилган эҳтиёжлар шаклида намоён бўлади.
Мотив – бу ички психик ҳолат бўлиб, у инсонни турли хил эҳтиёжларини қондиришга имкон берадиган фаолиятга ундайди. Исталган мотивнинг таркиби унинг структурасини намоён қилади ва у ўз ичига қуйидагиларни олади:

  • инсон қондиришни ҳоҳлайдиган эҳтиёжлар;

  • тегишли равишда эҳтиёжларни қондириш имконини берадиган бойлик (неъмат);

  • бойлик (неъмат) орттириш учун зарур бўлган меҳнат фаолияти;

  • меҳнат фаолияти бўйича моддий ҳаражатлар ва маънавий сарфлар.

Мақсад қуйидаги асосий вазифаларни бажаради:

  • ташаббуслар – ҳаракат қилишга интилишни яратувчи, мавжуд ва кўзланган ҳолатларнинг таққосланиши;

  • бошқарув воситаси – раҳбарлик талаби, ҳаракатлар хўжайини;

  • қарор қабул қилиш мезони – маълумотларни баҳолаш ва альтернативаларни танлаш;

  • мувофиқлаштириш – қўйилган мақсадларга мувофиқ равишда қарор қабул қилувчи барча шахслар ўртасида низоларсиз муносабатларни амалга ошириш;

  • назорат – охирги натижалар бўйича бошқариш тизимида объектив тескари алоқани таъминлаш.

Шахсий ёки жамоат эҳтиёжларини қондириш ёки тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун кўчмас мулк объектлари мулк сифатида сотиб олинади.
Кўчмас мулкни бошқариш, мақсадларига кўра икки турга бўлинади: молиявий-иқтисодий ва қийматсиз (жамоат, хайрия ва ҳ.к.).
Бошқарув мақсадлари қуйидаги ҳолатларда ўзгариши мумкин:
1. Мақсадларни улар бутунлай оқланганда ёки эришилган натижа кераксиз бўлиб чиққанда аввалги вақтда амалга ошириш;
2. Ташқи муҳитнинг ўзгариши – сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва бозор шартлари. Қонунчилик ва бошқа омиллар.
3. Мулкдор қизиқишлари ва истаклари, кўчмас мулк объекти ҳаёт цикли ва бошқаларнинг ўзгариши.
Кўчмас мулк объектларини бошқариш бўйича тўғри қўйилган мақсадлар қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:

  • ўлчовлилик – мақсадларга эришиш даражасининг миқдорий ва сифитий баҳоланиши (қиймат ва ноқиймат ўлчов бирликлари);

  • реаллилик – имкониятлар ва мавжуд чекловларни ҳисобга олган ҳолда босқичма-босқич мақсадга эришиш;

  • аниқлик – таркиб, ҳажм ва вақтнинг аниқ ифода этилиши.


Download 75 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish