Реал сектор иқтисодиёти таркиби – миллий иқтисодиётдаги товар ва хизматлар кўрсатувчи турли тармоқ ва соҳалар йиғиндисидан иборат бўлиб, улар ўзаро алоқада ва боғлиқликда иқтисодий фаолиятда бўладилар. Реал сектор иқтисодиёти ички ва ташқи бозорга неъматлар ишлаб чиқарувчи, замон ва бозор талабидаги ўзгаришларга нисбатан мосланувчан иқтисодий субектлар фаолияти йиғиндисидан иборатдир. Иқтисoдиётнинг рeaл сeктoри кoрxoнaлaрини қўллaб-қуввaтлaшдаги муҳим тадбирлардан яна бири – турли сабабларга кўра вужудга келган ҳамда корхонанинг соғлом молия-хўжалик фаолияти юритишига жиддий таъсир кўрсатиб келаётган қарзларини қайта кўриб чиқиш (реструктуризация қилиш) ҳисобланади. Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози шароитида реал сектор корхоналарини қўллаб-қувватлаш билан бир қаторда, уларни соғломлаштириш тадбирлари ҳам муҳим ўрин тутади. Зеро, узоқ давр мобайнида сифaтсиз мaҳсулoтни ишлaб чиқaриш, эскиргaн тexникa вa тexнoлoгия aсoсидa зaрaр кўриб ишлaётгaн кoрxoнaлaрни сaқлaб қoлиш иқтисодиётнинг соғломлигига жиддий путур етказиши мумкин. Бундaй кoрxoнaлaрни бaнкрoт дeб эълoн қилиш ҳамда молиявий-хўжалик фаолиятини таркибий ўзгaртириш орқали қайта тузиш бу борадаги энг тўғри ва самарали ечим ҳисобланади.
Молиявий сектор – қарз олиш ва уни қайтариш билан боғлиқ бўлган амалиётни ижро қиладиган воситалар ва институтлар тўпламидир. Молиявий тизим мулк эгалигини капиталдан ажратиш имкониятини беради. Молиявий секторга банклар, суғурта компаниялари, фонд биржалари, молиявий инвестиция компаниялари, ломбардлар ва бошқа молиявий институтлар киритилади.
Иқтисодиёт реал сектори корхоналарини қўллаб-қувватлашнинг асосий йўналишлари:
* Маҳсулот таннархини пасайтириш
* Экспортёр корхоналарга солиқлар бўйича имтиёзлар бериш
* Банк кредитлари орқали қўллабқувватлаш
* Ишлаб чиқаришни кенгайтириш
7.2. Хусусий инвестицияларнинг мазмуни ва мулкий асослари. Хусусий мулкнинг иқтисодиётнинг реал секторини ривожлантиришдаги аҳамияти.
Хусусий инвестициялар-— хусусий, корпоратив хўжалик ва ташкилотлар, фуқаролар маблағлари, шу жумладан, шахсий ва жалб қилинган маблағлар ҳисобидан қўйилади.
Ўзбекистонда кичик бизнес ва хусусийтадбиркорликнинг иқтисодиёт ва унинг реал секторини ҳамда мамлакат инвестиция фаолиятини ривожлантиришда қуйидагиларга эътибор бериш лозим:
Иқтисодиётнинг реал секторини ривожлантиришда давлат ва хусусий секторнинг иштироки. Хусусий инвестициялар ёрдамида иқтисодиёт ва унинг реал секторини ривожлантиришнинг хориж тажрибалари
Ўзбекистонда иқтисодиёт ва унинг реал секторини ривожлантиришга қаратилган давлат сиёсатининг асосий йўналишлари ва самаралари. Ўзбекистонда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилган ислоҳотлардан кўзланган мақсад ва унинг амалга оширилиши натижалари.
Ўзбекистонда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг иқтисодиёт ва унинг реал секторини ҳамда мамлакат инвестиция фаолиятини ривожлантиришдаги ўрни ва аҳамияти. Иқтисодий инқироз ва иқтисодиётни диверсификациялаш шароитида хусусий инвестициялардан самарали фойдаланишнинг устувор йўналишлари.Айниқса,эътиборли жиҳат Корея Республикасининг инвестиция стратегиясида намоён бўлади. Ушбу мамлакат хорижий инвестициялардан самарали фойдаланишда шундай сиёсат олиб борганки, бунда Жанубий Кореяга бошқа ривожланган мамлакатлардан, хусусан АҚШ ва Япониядан инвестициялар жалб қилишда улардаги самарали менежмент услублари ва ишлаб чиқариш технологиясини ўзига татбиқ қилишга интилган. Малайзиянинг инвестиция сиёсатида эса устувор жиҳат инвестицияларни қайта ишлаш саноатига йўналтириш бўлиб ҳисобланади. Ушбу мамлакатда инвестицияларни илмталаб ва юқори технологияларга асосланган ишлаб чиқариш соҳаларига, жумладан, ахборот-коммуникация технологиялари, нанотехнологиялар, юқори малакали хизматлар каби соҳаларга йўналтирилмоқда. Хусусий секторнинг ўзида инвестицияларнинг йиллик ўртача ўсиши 11-12 фоизни ташкил етмокда. Уларнинг умумий инвестициялар ҳажмидаги салмоғи 50 фоиздан ортиқ бўлиб, сўнгги беш йил мобайнида хусусий инвестицияларнинг умумий миқдори 95 миллиард АҚШ долларидан ошиб кетган.
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг хусусиятлари (муомала капиталининг кичиклиги, унинг тез айланувчанлиги, ишлаб чиқариш воситаларини тезда алмаштириш имкониятлари ва б.қ.) унинг бир қанча афзалликларга эга бўлиши имкониятларини яратади:
- изланиш, янги маҳсулотларни маромига етказиш ва ўзлаштириш, уларни талабнинг тез ўзгариб туриш хатарини ҳисобга олган ҳолда кичик уюшмаларда ишлаб чиқариш;
- тезкор техник сервиснинг ишончлиги ва истеъмолчилар билан мустаҳкам алоқалар ўрнатиш;
- ишлаб чиқаришни мослашувчан тарзда ташкил этиш ва маҳсулот сотишни бозор талабларига, ҳамда бозор вазиятлари ўзгаришларига мувофиқ олиб бориш;
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ҳамда у билан боғлиқ барча нарсалар замонавий ижтимоий ишлаб чиқариш ташкилий тузулмасини муҳим ва таркибий қисмини ташкил этади. Шунинг учун ҳам давлатимиз иқтисодиётини ривожлантиришда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка муҳим ўрин ажратилиб, уларга давлат томонидан мадад берилмоқда.
Кичик бизнесни янада ривожлантириш истиқболларини қуйидагиларда кўриш мумкин:
кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари фаолияти учун янада қулай муҳит яратиш;
ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишни кучайтиришга йўналтирилган норматив-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш;
молия-хўжалик фаолиятига давлат ва назорат тузилмаларининг аралашувини кескин камайтириш;
Do'stlaringiz bilan baham: |