Крамонон одами замонасига келиб илк аждодларимизнинг биологик, жисмоний тузилиши хозирги замон одамидан фарк килмайдиган холатга кирди. Крамонъонлар даври уруғчилик жамоасининг бошланиши биринчи жамоачилик куртагининг тугилишидир. Бу ўзгаришларнинг барчасига инсон ўз мехнати туфайли эришди.
Юкорида кўрдикки, табиий танланиш ва жинсий сараланиш, шунингдек биринчи навбатда мехнат жараёнида инсон тафаккурининг ривожланиши натижасида неандертал киёфадаги одамлар хозирги киёфадаги кишиларга айлана бордилар. Улар хам аклий, хам жисмоний жихатдан камол топиб, узок вакт давом этган ривожланиш жараёнида хозирги киёфадаги кишиларни шакллантирди ва шу билан антропогенез жараёни нихоясига этди. Худди шу даврда эвропоид, негроид ва мўғул деб номланган дастлабки ирклар вужудга келди. Инсоният ўзининг хозирги киёфасига етиб келгунча 2-3 миллион йиллик катта тариxий даврни босиб ўтди. Бу кишилар фанда «хомо сапинес» - «акл-идрокли одамлар», деб аталади.
Do'stlaringiz bilan baham: |