7-mavzu. Gidroelektr va okean energiyasi
Тарихий сув ғилдираклари., тегирмонлари ва дастлабки энергия ишлаб чиқариш станиялари. Гидро ресурсларни аниқлаш ва хисоблаш. Гидро турбиналар ва электр генераторлари. Марказий гидро-электр энергияси. ГЭСларнинг ишлаш принсплари.Йирик ГЭСлар. Кичик ва микро ГЭСлар.
Океан энергияси. Чуқур энергетик оқимлар.Океан иссиқлик энергияси. Осмотик босим энергияси.Океан тўлқин энергияси. Гравитатсион кўтарилгаан сув энергиясидан фойдаланиш.
Режа:
Гидроэлектро энергетика.Гидроресурслар.
Гидротурбиналар ва электр генераторлари.
Гидрогенеротор. Кичик ГЭСлар
Suv sathining ko‘tarilib-tushish energiyasidan foydalanish asoslari. Suv sathining ko‘tarilib-tushish energiyasi
Suv sathining ko‘tarilib -tushishiga asoslangan elektrostansiyalar.
Ichki oqimlar.
Okeanning issiqlik energiyasidan foydalanish
To’lqinlar energiyasi.
Okean va dengizlardagi to‘lqinlar, ularning o‘lchamlari va energetik xarakteristikalari.
To‘lqin elektrostansiyalari
1.Гидроэлектро энергетика
Сув энергиясидан фойдаланиш ирригация тизимлари ишлатила бошлангандан деярли 2 минг йил ўтиб амалга оширила бошлади. Энг биринчи сув энергиясида ишлайдиган қурилма – сув кўтаришга мўлжалланган ғилдирак (ишчи органи(ғилдирак) айланма харакат қилувчи ва сувни харакат энергиясини механик ишга айлантирувчи энг биринчи двигатель ) биринчи бўлиб эрамиздан аввалги 1-асрда римлик инженер Виртувий томонидан тасвирланган. Дастлаб сув гилдирак фақатгина ун тайёрлашда ишлатилган. Аср ўрталарига келиб сувли ғилдирак универсал қурилмага айланди. Буюк математик ва механик Леонард Эйлер 1750-1754 йилларда сув ғилдирагини горизонтал жойлаштириб камерасига сув кириш йўлини очиб анча такомиллаштирди. Ана шундай қилиб ҳозирги замонавий гидротрубиналарга яқин кўринишдаги қурилмага келтирди. Дастлабки саноат гидротурбиналари XIX асрларда ихтиро қилинган. 1847 йилда Френсис радиал-ўқли ( ишчи гилдиракда сув оқими дастлаб радиал сўнгра ўқ бўйича харакатланадиган, 1889 йилда эса Пельтон томонидан човгумли гидротрубинлар яратилди. Такрорланувчи бурил човгумга эга гидротурбина 1920 йилда австриялик инженер Каплан томонидан кашф этилди.
XIX асрда гидротурбинлар фақатгина сув манбалари ва оқим мавжуд бўлган жойларда амалиётда қўлланилар эди. Ушбу аср асосан буғ асри ҳисобланади. XVIII асрда Томас Ньюкомен (1712 й.), И.И.Ползунову (1766 й.) ва Джеймс Уатту (1769 й.) томонидан яратилган буғ машиналари саноатда энерегетиканининг революциясига олиб келди. Роберт Фултон томонидан пароходни (1807 й.) ваи Джордж Стефенсон томонидан паровозни (1814 й.) ихтиро қилиниши буғни механик энергия олиш манбаи сифатида қаралишига олиб келди. Электр энергиясининг асри йигирманчи аср ҳисобланади. Чунки XIXасрнинг иккинчи ярмида электрогенератор яратилди. Электротехниканинг назарий асослари Майкл Фарадей томонидан ишлаб чиқилди. 1821 йилда эса Фарадей электродвигатель тўғрисидаги, 1831 йилда эса электрогенератор дастлаб фикрларни баён этди. Генераторни техник жиҳатдан такомиллаштиришамерикалик кашфиётчи ТомасЭдисона (1882 й.) номи билан боғлиқ. Электрогенератор билан биргаликда турбогенераторларни яратиш имкониятини очиб берди.
Электр энергиясини нафақат ишлаб чиқиш балки узоқ масофаларга узатиш ҳам зарур эди. Ўзгармас токни электр энергиясини юқори кучланиш узоқ масофага (57 км) узатиш дастлаб Францияда 1882 йилда Марселем Депре томонидан ва Англияда Ферранти томонидан 1889 йилда амалга оширилган. Улардан олдин (1874-75 йиллар) рус электротехники Ф.Пироцкийэлектр энергиясини 1 км масофага узатган.Аммо электр энергиясини узатиш кенг ишлатила бошлади уч фазали ток ихтиро этилгач. Аммо электр токини фақатгина узатиш етарли булмас эди. Чунки уни истеъмолчилар орасида тақсимлаш ҳам зарур эди. Тақсимлаш учун зарурат истеъмолчилар томонидан уч фазали токга булган талаб ошгач пайдо бўлди. Ўн тўққизинчи асрнинг охирларига келиб гироэлектростанцияни тасаввур этиб бўлмайдиган 4та асосий элемент юзага келди: плотина, гидротурбина, гидрогенератор, юқори кучланишли тармоқ орқали электр энергиясини узатиш ва тақсимлаш.1882 йилда Т.А. Эдисон шундай компания яратдики, бу компания АҚШ,Англия, Италия каби давлатларда гидростанциялар қуришни бошлаб юборди. Ушбу йилни гидроэлектроэнергетика даври бошланган йил деб аташ мумкин. Сал вақт ўтиб иссиқлик электростанциялари қурила бошлади. электр энергияси ишлаб чиқариш учун биринчи буғ трубинаси Чарльз Парсон томонидан 1884 йилда таклиф этилди.
Электр энергияси амалиётга тадбиқ этиб бошлангач дунёда электрлаштиришга нафақат янги техник жиҳатдан, балки ижтимoий-иқтисoдий жараёни, ижтимoий ривожланиш ва ҳаёт сифатига чуқур ижoбий таъсир кўрсатиши тўғрисида назарий қарашлар ҳосил бўла бошлади.
Дастлабки гидроэлектростанциялар (1881-1920 й.)
АҚШда биринчи электростанция Эплтон (штат Висконсин) шахрида қурилган.унинг қуввати атиги 1 л.с бўлган. Саноат миқёсида ишлатиладиган биринчи гидроэлектростанция Ниагарада (Ниагара Фолс) 1980 йилда қурилган бўлиб, Буффало шахрини электр энергияси билан таъминлашга мўлжаллаган эди. Унда уч фазали ток тизими ишлатилган бўлиб, электр энергияси 40 км масофага узатилган.
Одатда дастлабки гиростанциялар ирригацион дамбалар асосида қурилган. ХIХ аср охирларида АҚШ,Англия, Германия, Францияда ГЭСлар тез қурила бошлади. ХХ асрда эса электр энергияси олиш учун анча катта даммалар қуриб битказилди. ГЭСларни қурилиши дамбасозликни ривожланишига олиб келди.
Do'stlaringiz bilan baham: |