Гидротехник бетон одатдагн оғир бетондан фаркли уларок, юкори зичлиги, сув ўтказмаслиги, совукка чидамлилиги. иссиклик ажратишининг пастлиги, ишкорли сувларнинг таъсирига карши тургунлиги билан характерланади. Гидротехник бетон ер ости иншоотлари, йўл қувурлари хамда, қоприклар, тонел қурилишда ишлатиладиган гидротехник бетони зич, оқар сувлар таьсирига чидамли, айрим холларда агрессив мухитга бардошли бўлиши лозим. Бу бетонларни пуццолан, тошқолли ва сульфитга чидамли портландцементдан тайёрланади. Бетонга кварц қумини кукуни, домна қумғонидан чиққан донадор тошқол қўшилса, унинг турғунлиги ортади, у қотаятганида иссиқликни кам чиқаради ва кам чўкади.
Боғловчи таркибидаги майда туйилган гидравлик ва инерт қўшимчалар гидротехник бетоннинг емирилишга карши хоссаларини оширади ва унинг иссиклик ажратишини ва чукишини камайтиради. Бетон аралашмасининг сув талабчанлиги ва цемент сарфини камайтириш, гидротехник бетоннинг зичлиги ва совукка тургунлигини ошириш учун пластификацияловчи ва гидрофоб қўшимчалар (С сульфат-ачитқи барда, милонафт ва бошқалар) кўлланилади.
Гидротехник бетон сиқилишдаги мустахкамлиги бўйича қуйидаги синфлари ўрнатилган: В 7,5, В10, В15, В20, В25, В30, В35. Совуққа чидамлилик СЧ 50
Гидротехник бетоннинг сикилишга мустахдамлиги 180 кундан кейин аниқланади. Гидротехник бетон совукка тургунлиги жихатидан СЧ 100- СЧ 400 маркаларга, сув утказувчанлиги даражаси бўйича W2-W12 маркаларга эга.
Бетоннинг у ёки бу маркасини танлаш гидротехник иншоот бетонланадиган қурилмаларининг тури ва вазифасига боғлик. Гидротехник иншоотларининг бевосита атроф мухит таъсир қиладиган (кўп маротаба музлаш ва эриш, намланиш, қуриш, сув, муз, чўкинди ва шу кабилар) ташки қисмлари учун мўлжалланган бетонга айникса юкори талаблар куйилади.
Сўнгги йилларда бино ва иншоотларни қуркам қуриш учун манзарали бетонлардан тобора кенг фойдаланилмокда. Улар турар жой ва жамоат биноларини ўраб турадиган қурилмалари учун, ташки ва ички деворлар, зина, фасад, кичик архитектура деталлари, махсус белгиланган буюмлар учун мўлжалланади.
Бетоннинг айни тури ранглн тўлдиргичлар - ок ва рангли цементлар, ишкорга чидамли пигментлар, рангли тоғ жинсларидан тайёрланган тўлдиргичлар ишлатилиши ҳисобига хосил қилинади. Манзарага кулранг ва рангли бетон юзаларини фактурали ишлаб эришилади.
Манзарали бетоннинг ранги ва ташки қуринишига куйиладиган талаблар билан бир каторда мустахкамлик, зичлнк ва чидамлилигига нисбатан куйиладиган юкори талабларни хам кониктириши керак, чунки у темир-бетон буюмларнинг ташки қатлами ҳисобланади ва биринчи навбатда атмосфера таъсирларига, катор ҳолларда емирилишга дуч келади. Манзарали бетон синфлари одатда Вl50, совукка чидамлилиги эса СЧ50.
Оловбардош бетон – юқори харорат тасирига учрайдиган иншоотларда ишлатилади. Масалан: дудбуронли, мўрқонли, қумғонларни ўтга чидамли қатламида – футеровка. Бу бетонда боғловчи материал сифатида гилтупроқли портланцементдан фойдаланилади. Чақиқтош сифатида метоллургия корхоналаридан чиққан тошқолларни, оловбардошли ғиштларни майдалаб хосил қилинган материаллар қўлланилади.
Оловбардошлиги бўйича иссиққа чидамли бетон қуйидагига бўлинади:
-юкори оловбардош – оловбардошлиги 1580 – 1770
-иссиқа бардош – оловбардошлиги 1580 дан паст.
Сиқилишига чидамлилиги бўйича оловбардош бетон синфларини В 1 дан В40 гача белгиланган. Сув шимувчанлиги 10-20%, хажмий вазни 1700-2000кг\м3.
Do'stlaringiz bilan baham: |