for оператори учун мураккаб ифодаларни берилиши
for цикли дастурлашнинг кучли ва қулай инструментидир. for операторида циклни ўзаро боғлиқ бўлмаган параметрлар (бошланғич қиймат ўзлаштириш, бажарилиш шарти ва қадам) ни қўлланилиши цикл ишини бошқаришда жуда яхши имкониятларни очиб беради.
for цикли қуйидаги кетма–кетликда ишлайди.
Цикл счетчигига бошланғич қиймат ўзлаштирилади.
Циклни давом этиш шартидаги ифода қиймати ҳисобланади.
Агарда шарт ифодаси true қиймат қайтарса олдин цикл танаси бажарилади, кейин эса цикл счётчиги устида берилган амаллар бажарилади.
Ҳар бир итерацияда 2 чи ва 3чи қадамлар такрорланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |