1. Бозор иқтисодиёти ва уни вужудга келиши. Бозор иқтисодиётининг асосий белгилари
МАВЗУ. БОЗОР ИҚТИСОДИЁТИ. БОЗОР ВА УНИНГ ТУЗУЛИШИ.(2соат)
1. Бозор иқтисодиётининг мазмуни ва асосий белгилари
Бозор иқтисодиёти — бу хусусий мулк устунлигига асосланган ҳамда иқтисодий жараёнлар бозор меҳанизми ёрдамида бошқариладиган ва тартибга солинадиган иқтисодиётдир.
Бозор иқтисодиёт моделлари
т/т
№
Модел турлари
Асосий тавсифий белгилари
1
Америка
Давлатнинг тартибга солиш роли энг кам даражада бўлиши;
Тадбиркорликнинг ҳар томонлама рағбатлантирилиши;
Аҳоли даромадларининг сезиларли даражада табақаланиши
2
Япония
Давлатнинг иқтисодиётга таъсири юқори даражада;
Иш ҳақи даражасидаги фарқлар сезиларсиз.
3
Швед
Иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солишнинг ижтимоий йўналтирилганлиги, кам таъминланган аҳоли қатламини қўллаб-қувватлаш;
Иқтисодиётда давлат секторининг юқори салмоққа эгалиги.
4
Француз
Давлатнинг тартибга солишдаги юқори роли;
Давлат тадбиркорлик фаолиятини кўллашининг анча кенглиги.
Бозорлар (фонд, товар ишчи кучи ва бошқалар) тизимининг яратилганлиги.
7
Россия
Марказдан бошқариш ва бозор механизмининг уйғунлашганлиги;
Аҳоли ижтимоий ҳимояланганлигининг етарлича юқорилиги.
Бозор механизми - иқтисодий жараёнларни бошқариш ва уйғунлаштиришга қаратилган иқтисодий дастак ҳамда воситалардир.
Барча иқтисодий тизимларга хос ва бозор иқтисодиётида ҳам мавжуд бўлган белгилар:
Илғор технология ва янги техникадан кенг миқёсда фойдаланиш.
Ишлаб чиқаришнинг ихтисослашиши ва кооперацияси;
Пул ва унга тенглаштирилган молиявий воситаларнинг қулланилиши.
2. Бозор иқтисодиётининг асосий муаммолари.
муаммолар
(5 савол)
Ечимлар
(5 жавоб)
1. Нима ишлаб чиқариш зарур?
Фойда келтирадиган товарлар ишлаб чиқарилади, зарар келтирадиганлари ишлаб чиқарилмайди.
2. Қандай ишлаб чиқариш зарур?
Янги техника ва технологияга асосланган корхоналарда ишлаб чиқариш зарур.
3. Қанча ишлаб чиқариш зарур?
Иқтисодии ресурслар тақозо қиладиган миқдорда ишлаб чиқарилади.
4. Ким учун ишлаб чиқариш зарур?
Аҳолининг алоҳида табақалари (юқори, ўрта ва кам таъминланганлар) талабини ҳисобга олиб ишлаб чиқариш ташкил қилинади.
5. Иқтисодий тизим рўй берадиган узгаришларга мослаша оладими?
Бунда мавжуд иқтисодий тизим бозор иқтисодиёти муҳитига мослаша олишлик даражаси ҳисобга олинади
Бозор иқтисодиётининг афзалликлари ва зиддиятлари
Камчиликлари:
Рақобатнинг кучсизланишига йўл қўяди (корхоналарнинг қўшилиб кетиши, монопол тизимларнинг вужудга келиши, хуфёна келишув, шафқатсиз рақобат ва иқтисодиётга давлат аралашуви кучайиши ҳамда техника тараққиёти натижасида)
Ижтимоий истеъмол характеридаги товарлар билан таъминлаш лаёқатига эга эмас.
Даромадлар тенгсизлигининг кучайишига ва ахолининг мулкий табақаланишига олиб келади.
Товарлар ҳажми ва пул массаси ўртасидаги рўй бериб турадиган номувофиқликларни бартараф эта олмайди.
Қайта тикланмайдиган ресурсларни асраш, табиатни ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, экологик мувозанатни таъминлашга лаёқатли эмас.
Иш ҳақи билан нархлар даражаси муқобиллигини таъминлай олмайди
Тезда фойда келтирмайдиган, ёки жамият ва келажак учун муҳим бўлган фундаментал тадқиқотлар олиб бориш имкониятини чеклайди.
3. ЎТИШ ДАВРИ ВА ЎЗБЕКИСТОННИНГ БОЗОР ИҚТИСОДИЁТИГА ЎТИШ ХУСУСИЯТЛАРИ