Иккинчи қисми соҳибқирон номидан айтилган ва унинг тожу-тахт ворисларга аталган ўзига хос васият ва панду – насиҳатларидан иборатдир. Унда давлатни идора қилишда кимларга таяниш тожу – тахт эгалари, вазир ва қўшин бошлиқларнинг бурч ва вазифалари, амирлар ва бошқа мансабдорларнинг тожу-тахт олдида кўрсатган хизматларини тақдирлаш ва ҳаказолар хусусида гап боради.
Амир Темур ўз олдига буюк давлатнинг ички сиёсати ва ишчан давлат тизимини қадимий тажрибалардан ижобий фойдаланган ҳолда тузиш ҳарбий сиёсатни замон талаби асосида тобора такомиллаштириб мўғул истилоси асоратларини тезроқ бартараф этиб хўжаликни оёққа турғазиш савдо-сотиқ, ҳунармандчиликни бир меъёрга тушириш ва ривожлантириш, ободонлаштириш ишларини кенг кўламда жадаллаштириш каби долзарб вазифаларни қўйган эди. Унинг бундай саъй – ҳаракатлари катта куч-ғайрат маблағ билим ва оқилона тадбирларни талаб қилар эди. А.Темур етук сиёсатчи ва моҳир давлат арбоби бўлиб, у ўзидан аввал ўтган ҳукмдорлардан фарқли равишда давлат ва мамлакатни бошқаришда бир ёки икки табақага эга эмас, балки аҳолнинг барча табақаларга суянган.
Амир Темур тарихи маънавий илдизимиздан биридир. Бу қудратли манба инсоният тарихида тенги йўқ марказлашган давлатчиликка ва қонунчиликка асос солиш билан ер юзининг деярли ҳамма мамлакатларида ўрганилиб, ҳозирги кунда ҳам муҳим аҳамият касб этмоқда. Биз фақат ҳозирги кунга келгандагина бу маънавиятни нақадар зарур эканлигини ва буюк келажак сари қадам ташлаётган халқимиз учун ниҳоятда қадрли эканлигини таъкидламоқдамиз.
Амир Темур инсонни қадрлай оладиган ва уни фарқлай оладиган улкан арбоб эди. Амир Темур дўстига ҳам душманига ҳам яхшилик қилган, бошқаларни ҳам шунга ундаган. Амир Темурнинг шахсий ижобий хислатлари тўғрисида “Тузук”ларда ҳам Ибн Арабшоҳ, Низомиддин Шомий, Шарафуддин Али Яздий, Абдураззоқ Самарқандий, Давлатшоҳ Самарқандий асарларида ҳамда, Руи Гонсалес де Клавихо кундалигида ҳам кўриш мумкин.
А.Темур ўз фаолияти давомида Оллоҳ буюрган инсоний фазилатларга астойидил амал қилди. А.Темур ўз фарзандларига қилган васиятида шундай дейди : “…миллатнинг дардларига дармон бўлмоқ вазифангиздир. Заифларни кўринг, йўқсинларни зангинлар (бойлар) зулмига ташламанг, адолат ва йиллик (яхшилик) қилмоқ дастурингиз ва раҳбарингиз бўлсин”. Адолатни шунчалик қадрлаган ҳукмдор албатта, халқ орасида катта обрў - эътиборга эга бўлиши табиий ҳол эди.
Амир Темурнинг “Куч адолатда” деган сўзи ҳақиқатан шиорга айланиб ҳамма даврлар учун жарангли тус олганлигини кўриб турибмиз. А.Темур халқнинг шикоят ва аризаларини ўрганувчи махсус
Do'stlaringiz bilan baham: |