7-Маъруза. Техник жиҳатдан тартибга солиш. Режа



Download 4,89 Mb.
bet3/3
Sana09.06.2022
Hajmi4,89 Mb.
#645963
TuriРегламент
1   2   3
Bog'liq
7-maruza

7.2. Техник регламент турлари

Қабул қилинган конунга мунофиқ Ўзбекистон Республикасида умумий ва махсус техник регламентлар қўлланилади. Умумий техник регламентлар махсулот, хизматлар ва жараёнлар гуруҳларига мажбурий талабларни белгилаб, Ўзбекистон Руспубликаси Вазирлар Махкамаси томонидан тасдиқланади, уларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритади ва мазкур регламентларни бекор қилади.


Махсус техник регламентлар алоҳида махсулот, хизматлар ва жараёнлар турларига мажбурий талабларни белгилаб, ваколатли идоралар томонидан тасдиқланади.
Умумий ва махсус техник регламентлар ўрнатилган тартибда, тузилган эксперт кенгашлари томонидан ишлаб чиқилади ва Вазирлар Махкамаси томонидан белгиланган тартибда эксперт комиссиялари томонидан экспертизадан ўтказилади.
Барча умумий ва махсус техник регламентларни ишлаб чиқиш Вазирлар Махкамаси томонидан тасдиқланган дастурлар асосида амалга оширилади.


7.3. Техник регламентларда белгиланадиган хавфсизлик талаблари

Техник регламентларда маҳсулотлар, ишлар ва хизматлар хавфсизлигини таъминлашга доир талаблар 2-расмда кўрсатилган.





2-расм. Техник регламентларда маҳсулотлар ҳавфсизлигини
таъминловчи талаблар.
Техник регламентлар қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:
маҳсулотлар, ишлар ва хизматлар хавфсизлиги тавсифлари;
хавфсизлик талаблари белгиланаётган маҳсулотлар, ишлар ва хизматларнинг тўлиқ рўйхати;
атамаларга, ўров-идишга, тамғаларга ёки ёрлиқларга ҳамда уларни акс эттириш қоидаларига ва маҳсулотни идентификация қилишга доир талаблар;
маҳсулотлар намуналарини олиш ва уларни синовдан ўтказиш қоидалари;
давлат назоратини амалга ошириш тартиби;
маҳсулотлар, ишлар ва хизматларнинг техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини баҳолаш учун зарур бўлган синовлар, ўлчовлар қоидалари ва усуллари.
Зарарли микроорганизмлар ва қўшимчалар, касалликлар, касаллик тарқатувчилар, ифлослантирувчи моддалар, токсинлар, зараркунандалар ва бегона ўсимликлар кириб келиши ёки тарқалиши муносабати билан юзага келадиган инсоннинг ҳаёти ва соғлиғига, атроф муҳитга зарар етказилиши хавфи даражаси ҳамда зарарни бартараф этиш ҳисобга олинган ҳолда техник регламентларда санитария, ветеринария-санитария ва фитосанитария чора-тадбирлари ҳам кўрсатилиши керак.
Санитария, ветеринария-санитария ва фитосанитария чора-тадбирларида қуйидагилар белгилаб қўйилади:
маҳсулотга, уни синаш, текшириш тартиб-таомилига, санитария-эпидемиология, ветеринария ва фитосанитария хулосасини бериш тартибига доир мажбурий талаблар;
карантин ва ветеринария-санитария қоидалари, шу жумладан ҳайвонлар ва ўсимликларни ташиш билан боғлиқ талаблар;
намуналар олиш усуллари ва тартиб-таомили, инсоннинг ҳаёти ва соғлиғига, атроф муҳитга зарар етказилиши хавфини тадқиқ этиш ҳамда баҳолаш усуллари, шунингдек техник регламентларда кўрсатилган бошқа талаблар.
Техник регламентларда маҳсулотнинг конструкциясига ва бажарилишига доир талаблар бўлмаслиги лозим, инсоннинг ҳаёти ва соғлиғига зарар етказилиши хавфи даражаси ҳисобга олинган ҳолда маҳсулотнинг конструкциясига ва бажарилишига доир талаблар йўқлиги сабабли маҳсулот хавфсизлиги таъминланмаслиги ҳоллари бундан мустасно.
Маҳсулотлар, ишлар ва хизматлардан узоқ муддат фойдаланилиши оқибатида ва (ёки) йўл қўйиладиган хавф даражасини аниқлаш имкониятини бермайдиган бошқа омиллар таъсири сабабли инсоннинг ҳаёти ва соғлиғига, юридик, жисмоний шахсларнинг ва давлатнинг мол-мулкига зарар етказадиган маҳсулотлар, ишлар ва хизматларга доир талаблар техник регламентларда бўлмаслиги керак. Бунда техник регламентларда эҳтимол тутилган зарар тўғрисида ҳамда инсоннинг ҳаёти ва соғлиғига, атроф муҳитга зарар етказилиши хавфи қайси омилларга боғлиқ бўлса, шу омиллар ҳақида истеъмолчиларни хабардор қилишга доир талаблар бўлиши мумкин.
Техник регламентларда маҳсулотлар, ишлар ва хизматлар хавфсизлигига доир қуйидаги махсус талаблар бўлиши мумкин:
қонун ҳужжатларида белгиланган айрим тоифадаги фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғи муҳофаза қилинишини таъминлайдиган махсус талаблар;
техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар юзага келган тақдирда инсоннинг ҳаёти ва соғлиғига, атроф муҳитга, юридик, жисмоний шахсларнинг ва давлатнинг мол-мулкига таҳдид солувчи трансчегаравий хавфли ишлаб чиқариш объектларига оид махсус талаблар.
Давлат сирларидан ва қонун билан қўриқланадиган бошқа сирдан иборат бўлган маълумотларни ўз ичига олган техник регламентлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ишлаб чиқилади ва қабул қилинади.
Техник регламентлар тугал бўлиб, Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида тўғридан-тўғри амал қилади ҳамда уларга фақат белгиланган тартибда ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш йўли билан ўзгартирилиши мумкин.
Download 4,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish