Термоэлектрик датчиклар
Термоэлектрик ўзгартиргич (термажуфт) назорат қилинадиган ҳароратни ЭЮКга айлантирувчи иккита турли ўтказгич ёки яримўтказгичдан ташкил топган сезгир элемент ҳисобланади.
Термоэлектрик ўзгартиргичнинг ишлаш принципи иккита турли жинсли A ва B ўтказгичлнинг кавшарланган нуқталарида ҳарорат таъсирида юзага келадиган термоэлектр юритувчи кучдан фойдаланишга асосланган (4,а-расм).
|
4-расм.Терможуфтнинг уланиш схемаси
|
Занжирда термо ЭЮКнинг қиймати ва ишораси материал турига ҳамда кавшарланган нуқталардаги ҳароратлар фарқига боғлиқ. Кақшарланган нуқталардаги ҳароратларнинг фарқи кичик бўлганда термоЭЮК ҳароратлар фарқига пропорционал деб қараш мумкин:
тенгламада – терможуфтнинг сегирлиги.
Агар терможуфтга қаршиликка эга милливолтьметр уланса, ЭЮКнинг қийматига кўра ҳароратни аниқлаш мумкин (4,б-расм). Ишончли натижага эга бўлиш учун терможуфтнинг битта ишчи кавшари деб номланувчи кавшарланган қисмини ўзгарувчан ҳароратга эга муҳитга киритиш, иккинчисини эса ўзгармас совуқ ҳароратли мухитда ушлаб туриш лозим. Ўзгариш тенгламаси қуйидаги кўринишда бўлади
бунда – ўзгармас қиймат.
Одатда термо ЭЮК аналитик ҳисобланмайди. У турли материалларда совуқ кавшарнинг қийматида тажриба натижасида ҳосил қилиган градиуровка жадвали ёки графигидан аниқланади.
Терможуфтни ўлчов асбоби ёки бошқа ўзгартиргич занжирига улашда уланиш нуфтасида бошқа кавшарлар ҳам ҳосил бўлади ва умумий ҳолда бу занжирни учта ўтказгичдан иборат деб қараш мумкин. Агар қурилма уланганидан кейин қурилманинг уланиш нуқталари бир хил ҳароратга эга бўлса, бу ўлчов терможуфтининг термоЭЮКсига таъсир қилмайди.
Терможуфтларнинг материаллари сифатида (платина, олтин, иридий, роди каби) қимматбаҳо металлардан ёки уларнинг қотишмаларидан ҳам, ноёб бўлмаган (пўлат, никел, хром, нихром қотишмаси, капель, алюмель каби) металлар ва уларнинг қотишмаларидан ҳам фойдаланилади. Кремни, селена каби ярим ўтказгичли материаллардан тайёрланган терможуфтлар нисбатан кам ишлатилади.
Яримўтказгичли терможуфтларнинг механик мустаҳкамлиги кичик, металларга нисбатан катта ЭЮК ҳосил қила олсада ички қаршилиги юқори бўлади.
ТермоЭЮК фақат турли жинсли металларнинг кавшарланган қисмидагина юзага келади. Турли материалларнинг темоЭЮКсини таққослашда платинанинг термо ЭЮКсига нисбатан солитирилади.
бўлганида ночизиқли бўлсада, биринчи яқинлашишда термо ЭЮКнинг қийматини қуйидаги ифода орқали аниқлаш мумкин:
бунда – терможуфт материалларининг термоЭЮКлари йиғиндиси.
Йиғилган термоЭЮК қуйидаги жадвалдан аниқланади (1-жадвал):
бунда – материалларнинг темоЭЮКси.
Терможуфтларни тайёрлашда платинага нисбатан турлича потенциалга эга бўлган материаллардан фойдаланишга ҳаракат қилинади.
Шундай қилиб, термоЭЮКси бўлган хромель ҳамда термоЭЮКси бўлган алюмелдан тайёрланган терможуфтнинг термо ЭЮКси бўлади. Терможуфт материалини тайёрлашда эксплуатация шароитида металл электродларда ҳарорат таъсири, намлик, ифлосланиш ва бошқа омилларни инобатга олиш лозим.
1-жадвал
Платинага нисбатан бир неча материалларнинг термоЭЮК қийматлари
Материал
|
ТермоЭЮК,
|
Материал
|
ТермоЭЮК,
|
Алюмель
|
-10.2
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |