7 Маъруза Мавзу: Иссиқлик тармоғининг гидравлик ҳисоби Барқарор режим тармоқларда айланадиган иссиқлик манбаининг белгиланган миқдорини айрим биноларга тақсимлаш орқали таъминланади. Белгиланган сарфда ушбу шартни бажариш учун иссиқлик қувурлари диаметри, иссиқлик тармоғининг барча участкаларига босимнинг келиши аниқланади, тармоқдаги мавжуд босимни абонентлар талабларига мувофиқлаштирилиб, иссиқлик манбаидан транспортировка қилиш учун зарур ускуна танланади. Гидравлик ҳисоб-китоби натижаларидан кейин пьезометрик жадвалларни тузиш, абонентларга кириш жойларини схемалари, насос ускунасини танлаш, иссиқлик тармоғи қийматини белгилаш учун фойдаланилади. Шахобчаларга ажратилган тармоғининг барча истемолчилари учун сувнинг ҳисобланган сарфини истеъмолчиларнинг ҳисобланган иссиқлик манбаи сарфига қараб аниқланади. Иссиқлик тармоқларида йукотилган босим учун насослар танланади. Гидравлик ҳисоб-китоб қилишда вазифаларни белгилашда ноаниқлик мавжуд булиб, уни бартараф этиш учун қушимча сарф-ҳаракатлар талаб этилади. Гидравлик ҳисоблари натижалари қуйидаги вазифаларни ҳал этиш учун дастлабки материаллар беради: 1) иссиқлик тармоғини барпо этиш буйича капитал, металл (қувурлар) сарфлашни ва асосий иш ҳажмини аниқлаш; 2) циркуляция ва таъминловчи насосларнинг хусусиятлари, насослар сони ва уларнинг жойлашувини аниклаш; 3) иссиқлик тармоғи ва абонентлар тизимининг ишлаш шартлари, абонентлар қурилмаларини иссиқлик тармоғига улаш схемаларини танлашни аниқлаш; 4) Иссиқлик тармоғи ва абонентларга кириш жойлари автомат бошқарув воситаларини танлаш; 5) фойдаланиш режимларини ишлаб чиқиш. Гидравлик ҳисобларини ўтказиш учун иссиқлик тармоғи схемаси ва йуналиши белгиланиши, станциялар ва истеъмолчиларнинг жойлашуви, иссиқлик юкламалари кўрсатилиши лозим. Бундай шартлар иссиқлик таъминоти тизимининг максимал иқтисодий самарадорлик вазифаларини белгиловчи талаблардан келиб чиққан ҳолда, техник-иқтисодий ҳисоблар талаб этади, гидравлик ҳисоб-китоб билан боғланган бўлиб, гидравлика формулалари буйича иссиқлик тармоғи барча элементлари диаметрини ҳисоблаш имконини беради. Иссиқлик қувурларини техник-иқтисодий ҳисоблар асосий маъноси қуйидагилардан иборат. Иссиқликни тармоғи элементларидаги босим йуқотишлар уларда қабул қилинган диаметрга боғлиқ. Диаметрлар қанчалик кичкина бўлса, босим йўқотишлар шунча куп булади. Кичик диаметрдаги кувурларга қараб тизим қиймати ҳам пасаяди ва бу унинг иқтисодий самарадорлигини оширади. Аммо, босим йуқотишлар купайиши билан насослар томонидан босим ошади, босим ошишига қараб эса, уларнинг қиймати ва иссиқликни тортиб олиш учун сарфланадиган энергия ортади. Диаметр ўзгариши билан қиймат кўрсаткичларининг бир гуруҳи камайиб, иккинчиси кўпайган шароитда диаметрларнинг оптимал киймати мавжуд булади. Ушбу ишда иссиқлик тармоғини тахминий услуб бўйича гидравлик ҳисоблар кўриб чиқилади. Бунда иссиқлик қувурлари диаметрини танлашда ишқаланиш учун норматив маълумотлар бўйича тавсия этиладиган босим йўқотилишининг кийматидан фойдаланилади. Ҳисоблар қуйидаги тартибда амалга оширилади: 1) дастлаб, асосий магистрал ҳисоблаб чиқилади. Гидравлик оғишиш ишқаланиш учун босимнинг 80 Па/м гача йўқотилиши кабул килинади. Бу эса иқтисодий жиҳатдан мақбул ечимга эга бўлиш имконини беради. Қувурлар диаметрларини аниқлашда Кэ қиймати 0,5мм га ва иссиқлик манбаи ҳаракатининг 2,5 м/сдан ошмайдиган тезлиги қабул килинади. 2) иссиқлик магистрали участкалари аниқлангандан сўнг ҳам бир участка учун иссиқлик тармоғи схемаларидан фойдаланган ҳолда, маҳаллий каршиликлар коэффицентлари йиғиндиси ҳисоблаб чиқилади. Хар бир участка учун маҳаллий каршиликларга тенг узунлик танланади. Lэ тенг узунлик танлангач, иссиқлик магистрали ҳисоблардан кейин, ундаги босим йўқотилиши аниланади. Узатиш ва кайтиш кувурларидаги босим йўқотилиши ва магистрал охиридаги тизимларнинг гидравлик барқарорлиги ҳисобга олиниб белгиланадиган зарур мавжуд босимдан келиб чиқиб, иссиқлик манбаидан чикмаган босим аниқланади. 3) Қолган босимдан фойдаланган ҳолда, тармокдаги кувурлари хисобланади. Бунда хар бир тapмoқ охирида мавжуд зарур босим сақланиб қолиши ва ишқаланиш учун босим йуқотилиши 300 Па/м дан ошмаслиги лозим. Участкалардаги узунликлари буйича босим йуқотилиши асосий магистрал учун хам аниқланади. Мазкур ишда гидравлик ҳисоблар учун дастлабки маълумотлар сифатида иссиқлик тармоғи схемаси, абонент станциясидаги иссиқлик манбаи параметрлари, иссиқлик манбаи сарфи ва участка узунлиги белгиланади. Тapмoқ диаметри, участкаларда босим йуқотилиши ва босимнинг тулиқ йуқотилиши хисобланади. Ҳисоблар бошида тармоқ диаметрини аниқлаш учун талаб этиладиган катор катталиклар номаълум бўлгани боис, вазифани босқичма-босқич яқинлашиш услуби ёрдамида ҳал этишга туғpи келади.
Do'stlaringiz bilan baham: |