Соат ичидаги максимал сув сарфи миқдори юқорида келтирилган усуллар ёрдамида аниқланади.
Сув олиш жиҳозларидаги соат ичидаги сув истеъмоли , hr ( hr, , hr ) асосий кўрсаткич бўлиб ҳисобланади.
Унинг қийматлари ушбу тизимда ишлайдиган соат ичидаги энг катта сув ўтказиш миқдорига ва энг катта ишлаш эҳтимоли Р га эга бўлган санитар–техник жиҳоз бўйича белгиланади.
Соат ичидаги ҳисобий сув сарфи миқдори qhr, м3/соат, қуйидаги ифодадан аниқланади.
qhr = 0,005q o hr * hr
Бу ерда hr - лойиҳаланаётган тизимдаги санитар– техник жиҳозларнинг умумий сони N га ва уларнинг ишлатилиш эҳтимоли Р га боғлиқ бўлган қиймат қўйидаги ифода ёрдамида аниқланади
phr = ,
Ички водопровод тармоғини ҳисоблашдан олдин графикавий қисм бажарилиши керак. Дастлаб қаватларнинг, ертўланинг режалари ва бош режа ўрганилганидан кейин сув тармоғи кириш қисмининг ўрни аниқланади ва чизмада у кириш BI – I деб белгиланади. Стояклар одам яшамайдиган ва ҳарорат нолдан пасаймайдиган хоналар орқали ўтказилиши керак. Стояклар лойиҳада унитаз жойлашган хоналардан – ҳожатхонадан ўтказилган.
Стояклар Вст 1, Вст2, …. кўринишда белгиланади. Ертўладаги магистрал тармоқлар, стояклардан санитария асбобларига сув етказувчи горизонтал қувурлар ўтказилгандан кейин тармоқнинг аксонометрик схемаси фронтал проекцияда бажарилади.
BI, К I тармоқлари ўтказилган режалар, аксонометрик схемалар I : 100; I : 200 масштабларда бажарилади. Схема ва режаларда жихоз ва қурилмалар график жихатдан соддалаштирилган кўринишда тасвирланади. Схемаларда участкалар орасидаги масофалар, ён тармоқ ва санитария асбобларига сув етказувчи қувурларнинг уланиш сатҳи белгилари, қаватлардаги поллар сатҳининг белгилари кўрсатилади, ҳамда қувурларнинг диаметрлари, горизонтал тармоқлар ўрнатиладиган нишабликлар кўрсатилади.
Лойиҳа раҳбарининг талабига кўра баъзи қурилмаларнинг монтаж схемалари I : 10, I : 20 масштабда кўрсатилиши мумкин.
Ҳисоблашни бошлашдан олдин чизилган аксонометрик схема (фазовий тасвир) бўйича ҳисоблаш схемаси чизиб олинади.
Дастлаб водопроводнинг кириш қисмидан энг узоқ ва энг юқорида жойлашган санитария асбоби аниқланиб, унинг аралаштириш мосламаси ўқи “0” рақами билан белгиланади.
Ҳисоблаш участкаси деганда қувурнинг шундай бўлаги тушуниладики, унинг бошидан то охиригача бир секунддаги ҳисобли сув сарфи ўзгармас бўлади.
Энг узоқда жойлашган санитария асбобидан кириш қисмигача бўлган йўналиш ва ҳисоблаш участкалари белгилаб олингандан сунг ҳисоблаш ишларини бажаришга киришилади.
Ҳар бир участка хизмат қиладиган санитария асбобларининг сони аниқланиб 1 – жадвалнинг 2 – устунига ёзиб чиқилади. Ҳар бир участкага тўғри келадиган истеъмолчилар сони 3 – устунга ёзилади.
Битта истеъмолчининг максимал соатда истеъмол қиладиган сув сарфи КМК 2.01.04 – 98 нинг 3 – иловасидан аниқланади. Масалан сув истеъмол меъёри 300 л/к-к бўлганида
Q = 15,6 л/соат – умумий сув сарфи
Q = 5,6 л/соат –совуқ сув сарфи
q = 0,3 л/сек – санитар жихознинг бир секунддаги умумий сув сарфи, л/с.
q = 0,2 л/сек – санитар жихознинг бир секунддаги совуқ сув сарфи
Санитар техник жихознинг ишлатилиш эҳтимоли қуйидаги формула орқали топилади:
Р
бу ерда: И – истеъмолчилар сони;
Ntot – санитария асбоблари сони.
Ntot, Рtot ифоданинг қиймати аниқлангандан кейин КМК 2.01.04 – 98 нинг 4 – иловасидан α нинг қиймати аниқланади.
Бир секунддаги ҳисобли умумий сув сарфи қуйидаги формула орқали аниқланади:
qtot = 5 * (л/с)
Ҳисоб натижалари 1 – жадвалга ёзилади.
Ички совуқ сув тармоқларини гидравлик ҳисобларининг натижаси қўйидаги жадваллар кўринишида жамланса курс лойиҳаларини бажаришда жуда қулай ва талаб даражасида бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |