7 Ma'ruza: Axborot ma'lumot xizmati sifatini oshirishda so‘rov metodlaridan foydalangan xolda amaliy tadqiqot o‘tkazish Режа



Download 29,74 Kb.
bet3/5
Sana14.06.2022
Hajmi29,74 Kb.
#670413
1   2   3   4   5
Bog'liq
7 маъруза

Саволни муҳокама қилиш.Мулоқот учун зарур шароит яратилганидан сўнг, фойдаланувчи нимани излаётганини аниқлаб олиш даркор. Назариётчи ва амалиётчилар саволни муҳокама қилишнинг бир қатор ёндашувларини таклиф қиладилар. Хусусан, Бренда Дервин фойдаланувчи нимани хоҳлаётганини аниқлаш учун «аниқлаштириш» усулини таклиф қилади (Дервин ва Дьюнди, 1986). Аниқлаштириш фойдаланувчининг марказий аҳамиятини назарда тутган ҳолда, унда сўров жараёни шундай ташкиллаштирадики, кутубхоначи фойдаланувчи аслида нимани хоҳлаётганини тўлиқ тушуниши таъминланади. Мазкур усул фойдаланувчининг вазиятини, саволнинг келиб чиқишига сабаб бўлган ноаниқлик ва ўқувчи ахборотдан қай йўсинда фойдаланишини тушуниб етишга қаратилган. Дервиннинг фикрича, фойдаланувчилар тўқнаш келувчи «ноаниқликлар» (яъни уларнинг саволлари) улар вазиятни қай йўсинда кўриши ва улар нега ҳаракатдан тўхтаб қолганига боғлиқ эканини тушуниб етиш муҳимдир. Китобхонлар қидираётган жавоблар улар жавоблардан қай йўсинда фойдаланиш ёки саволлар уларга қай йўсинда ёрдам бериши мум- кинлигига ҳам алоқадор (Дервин ва Дьюдни, 1986:507). Тузилиши жиҳатдан бир-бирига ўхшаб кетадиган иккита савол, уларни берган фойдаланувчилар вазиятга қай йўсинда ёндашаётганига қараб, бир-биридан тубдан фарқ қи- лиши мумкин. Дервин ва Дьюдни масалани янада чуқурроқ ўрганиб, «ней- трал савол-жавоб» деб ном олган ёндашувни яратиб, унинг негизи «аниқ- лаштириш»дан олинган (Дервин ва Дьюдни, 1986). Нейтрал савол-жавоб ку- тубхоначи саволнинг асл моҳиятини очиш мақсадида, очиқ саволлар бери- шини назарда тутади. Дервин ва Дьюднининг айтишича, саволлар орқали кутубхоначи вазиятни, мавжуд узилишларни ва ахборот пировардида, қан- дай ишлатилишини баҳолаши керак (Дервин ва Дьюдни, 1986: 509). Улар- нинг фикрича, энг фойдали нейтрал саволлар қуйидагилардир:

  • сизга қандай ёрдам беришим мумкин?

  • бу бўйича сиз ҳозирги пайтга қадар қандай натижага эришдингиз?

  • бу китоб (ахборот) сизга қайси жиҳати билан фойдали бўлади деб ҳисоблайсиз ва ҳ.к.? (Дервин ва Дьюдни, 1986: 512).

Сўровнинг бу усули ҳар бир фойдаланувчининг эҳтиёжларига мослаш- тирилиши мумкин бўлиб, бунда ахборот қай нўсинда ишлатилиши марка- зий ўринда туради. Яхши эгалланган нейтрал сўров унчалик узоқ жараён бўлмайди, негаки, у ҳар бир фойдаланувчининг эҳтиёжларидан келиб чиқ- қан ҳолда қўлланилади. Нейтрал сўров юқорида айтиб ўтилган таснифлаш- даги хатоларнинг олдини олишга ёрдам беради. У, шунингдек, ноаниқлик- нинг бошқа турлари келиб чиқишининг олдини олиб, фойдаланувчи қиди- раётган маълумот билан боғлиқ барча ахборот аниқлаштирилиб олинишини таъминлайди. Фойдаланувчилар маълумбир соҳага бағишланган ки- тобларни сўраб, асарнинг муайян қисмидан ўзлари излаётган маълумотни топишга умид қилади. Бошқа бир фойдаланувчи эса, кутубхонада маълум бир китобнинг йўқлиги, у қидираётган маълумотнинг топилмаслигига сабаб бўлади деб ҳисоблайди. Ваҳоланки, кутубхоначи фюйдаланувчига керак маълумотни бошқа манба воситасида ҳам бемалол топиб бериши мумкин.
Стратегияни шакллантириш ва уни фойдаланувчига етказиш.Мавзуаниқлаштириб олинганидан сўнг кутубхоначи излаш жараёнини шакл- лантириши, излаш атамаларини танлаши ва фойдаланувчи учун энг мақбул бўлган манбаларни танлаши даркор. Агар кутубхоначи тадқиқ қилинаётган мавзу бўйича етарли билимга эга бўлмаса, у излаш атамаларини танлашга фойдаланувчини ҳам жалб қилиши лозим. Ҳеч қайси кутубхоначи фойдаланувчилар тадқиқ қилаётган мавзуларнинг барчасини тўлиқ тушуниб ета олмаслиги табиий. Шу боис кутубхоначилик касби нафақат маълумот етказиш, балки маълумот олиш, ўрганиш дегани ҳамдир. Маълумотни қаердан қидириш кераклиги аниқлангач, маълумот етказиш жараёни ҳам кутубхоначи, ҳам фойдаланувчи учун қизиқарли мулоқотга айланиши мумкин. Излаш жараёни бошланганидан сўнг кутубхоначи фойдаланувчига мазкур жараённинг барча жиҳатлари ҳақида тўлиқ ахборот бериши мақсадга мувофиқ. Кутубхоначи, шунингдек, фойдаланувчининг вақтини ҳисобга олиши ҳам муҳим аҳамият касб этади.
Кутубхоначи қайси маълумот фойдаланувчннинг эҳтиёжини қондириш- да энг самарали бўлишини аниқлаши даркор. Фойдаланувчи умумий ах- боротни қидиряптими ёки унга техник ахборот керакми? Буни фақаггина фойдаланувчи билан мулоқотни давом эттирнш орқали билиб олиш мум- кин. Фойдаланувчи, шунингдек, маълумот формати, миқдори ва даражаси борасидаги ўз афзалликларига эга бўлиши мумкин. Энг яхшиси, бу маълу- мотларнинг аксарияти саволни аниқлаштиришнинг бошланғич босқичла- рида аниқланиб олинган бўлиши керак. Кутубхоначи фойдаланувчига нима кераклигини ҳеч қачон унутмаслиги ва излаш жараёниии кўнглидагидек ташкиллаштириши муҳим аҳамият касб этади.
Ахборотнинг қаерда эканини аниқлаш ва уни таҳлил қилиш. Ахборот излаш миқёси қанчалик кенг ёки тор булишидан қатъи назар, кутубхоначи мунтазам равишда фойдаланувчи билан фикр алмашиб туриши ва топилаётган маълумотлар унинг эҳтиёжини нақадар қондиришини билиб бориши талаб этилади. Бу жараён фойдаланувчи ўзига керакли маълумотни топгунга қадар ёки маълумотни қайси манбалардан излашни аниқлаштириб олгунга қадар давом этиши керак.
Агар фойдаланувчи кутубхона манбалариданбехабар бўлса, унга манбалар ва улардан фойдаланиш бўйича тушунтириш ишлари олиб борилса мақсадга мувофиқ бўларди. Излаш жараёнида ахборотнинг сифатига ҳам эътибор қаратиш муҳим бўлиб, танланган манбаларни ишончли ва юқори даражада сифатли эканини таъминлаш даркор. Бунга маълумотларни танлаш буйича йўриқномаларни ўрганиш орқали эришиш мумкин.
Саволга тўлиқжавоб берилишини таъминлаш. Саволга тўлиқ жавоб берилганини тасдиқловчи савол маълумот етказиш жараёнидаги сўровнинг муҳим қисми ҳисобланади. Фойдаланувчилар ўзлари қидирган маълумотни топганига ишонч ҳосил қилиш жуда муҳим. Кутубхоначи фойдаланувчидан ўзи хоҳлаган маълумотни топганини тўғридан-тўғри сўраши ёки «агар излаёгган маълумотингиз топилмаса, мурожаат қилинг, уни бошқа манбалардан қидириб кўрамиз», деб айтиши мумкин. Яна бир усул — бу ўқув залига кириб фойдаланувчилар билан мулоқотга киришиб, уларнинг қандай муаммоларга дуч келаётгани билан қизиқиш ҳам яхши самара беради. Герс ва Сюард исмли олимлар саволга тўгри жавоб берилганини таъминлаш кутубхоначи фаолиятидаги энг муҳим жиҳатлардан бири эканини таъкидлаб: «бу аввал йўл қўйилган хатоларни тўғрилашнинг энг мақбул йўлидир», деб ҳисоблайди (Герс ва Сюард 1985:34). Дьюдни ва Росс (1994) кутубхоначилар кўпинча саволга тўғри жавоб берилганига ишонч ҳосил қилмасдан туриб излаш жараёнини тугатади деб таъкидлайди. Бу ҳолатда фойдаланувчи ўзига керак бўлган маълумотни топа олмагани билан бир қаторда мавжуд камчиликни таърифлаб беришга ҳам ожиз бўлади.
Сўровни якунлаш.Худди шахмат ўйинида бўлгани каби маълумот бериш жараёнидаги сўровни якунлаш ҳам ўзига хос бир санъат ҳисобланади. Фойдаланувчи ўзига керак бўлган барча маълумотларни топгач, маслаҳат берувчи кутубхоначи мулоқотни якун томонга буриши тавсия этилади. Аммо шу билан бирга фойдаланувчи унга нисбатан эътибор тамомила йўқолган деб ҳисоблашининг олдини олиш лозим бўлиб, у келажакда қўшимча маълумотлар олиш учун мурожаат қилишдан хижолат тортмаслиги керак. Кристофер Нолан маълумотхона сўровни ўтказишдан кўзланувчи аниқ мақсадни белгилаб олиши лозимлигини таъкидлайди. Унинг фикрича, шу орқали мулоқотга қачон якун ясалиши кераклигини аниқлаш бирмунча осонроқ кечади. Олимнинг айтишича, «аксарият сўровларнинг якуни учта жиҳатни қамраб олади: сўров мазмуни, мулоқот жадаллиги, институциявий ёки сиёсий таркибий қисмлар» (Нолан, 1992:515). Ёдингизда тутинг, китобнинг бошқа қисмларида айтилгани каби, маълумот бериш хизматлари кутубхонанинг аҳамиятини таъкидлаб турувчи асосий воситалардан бири бўлиб, сўров очиқ руҳда якунига етказилиши даркор. Жумладан, кутубхоначи мулоқот якунида фойдаланувчини унга яна мурожаат қилишга ундовчи бирор шарҳ ёки фикр билдириши мумкин.

Download 29,74 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish