7– ЛАБОРАТОРИЯ ИШИ
Эмиттер қайтаргич схемасини тадқиқ этиш
Ишдан мақсад: Биполяр транзисторда ясалган эмиттер қайтаргич схемасини тадқиқ қилиш ва динамик характеристикалари ва дифференциал параметрларини ўлчаш.
7.1. Транзистор коллектори умумий қилиб уланган кучайтиргич схемасини йиғинг. Бунинг учун У1-2 улагични 1 ҳолатга, У3-4 ни – 3 ҳолатга, У5-6 ни – 5 ҳолатга, У7-8 ни – 8 ҳолатга ўтказинг. У12-15 улагични 15 ҳолатга қўйинг, бунда юклама қаршилиги RЮ=R10=10 кОм га мос келади.
Иш банди
|
Улагич холати
|
Назорат нуқтаси
|
Схеманинг кириши
|
У1-2
|
У3-4
|
У5-6
|
У7-8
|
У12-15
|
2.1-2.3
|
1
|
3
|
5
|
8
|
15
|
3
|
кириш 2
|
7.2. 7.2 – 7.9 бандларда келтирилган ўлчашларни такрорланг. Макет юзасинг юқори қисмида жойлашган назорат нуқталарга вольтметр ва осциллограф уланг.
7.3. N3 назорат нуқта потенциалини кириши очиқ осцилограф ёки ўзгармас кучланиши ўлчайдиган бошқа асбоб ёрдамида кузатиб, G1 таминот манбаининг кучланишини 6В га келтиринг.
7.4. Ўзгармас кучланишини ўлчайдиган асбобни N4, N5 ва N2 назорат нуқталарга улаб, транзисторнинг сокинлик режими кучланишларини аниқланг. Назорат нуқталарнинг ўлчанган потенциаллари асосида, R4=3.6 кОм, R5=3.6 кОм эканлигини ҳисобга олган ҳолда, коллектор, эмиттер ва базанинг сокинлик токларини топинг.
Иш банди
|
Улагич холати
|
Назорат нуқтаси
|
Схеманинг кириши
|
У1-2
|
У3-4
|
У5-6
|
У7-8
|
У12-15
|
|
|
2.4
|
1
|
3
|
5
|
8
|
15
|
4/5/ 2
|
кириш 2
|
7.5. Транзисторнинг кучланиш бўйича кучайтириш коэффициенти (КU) ни топинг. Бунинг учун схеманинг киришига (“кириш 2”) генератордан 2 кГц частотали 30 мВ кучланишга эга бўлган синусоидал сигнал узатинг. Кириш кучланишини ноль потенциалли шина ва N2 назорат нуқта оралиғида ўлчанг. Чиқиш кучланишини ўлчаш учун вольтметрни N7 назорат нуқта билан ноль потенциалли шиналар орасига улаш керак.
Иш банди
|
Улагич холати
|
Назорат нуқтаси
|
Схеманинг кириши
|
У1-2
|
У3-4
|
У5-6
|
У7-8
|
У12-15
|
7.5–7.8
|
1
|
3
|
5
|
8
|
15
|
7
|
кириш 2
|
7.6. Кучайтиргичнинг кучланиш бўйича кучайтириш коэффициентининг частотага боғлиқлилигини КU(f) топинг. Бунинг учун кириш кучланишини қийматини ўзгаришсиз (тахминан 30 мВ) сақлаган ҳолда унинг частотасини ўзгартиринг ва чиқиш кучланишини ўлчаб беринг (N7 назорат нуқта). Тест сигналлари частоталарининг тавсия этилган қийматлари 10 Гц, 100 Гц, 1 кГц, 10 кГц, 100 кГц ва 1 мГц ларга тенг.
7.7. Кучайтиргичнинг 2 частотада амплитуда характеристикасини UЧИҚ=f(UКИР) ўлчанг. Кириш кучланиши қийматларини тавсия этилган ўзгаришлари 10-300 мВ ни ташкил этади.
7.8. Кучайтиргич каскади динамик диапазони юқори чегарасини топинг. Бунинг учун чиқиш кучланиши осциллограммасини кузата бориб кириш сигналининг қайси қийматида ночизиқли бузилишлар бошланишини аниқланг.
7.9. Кучайтиргич киришига R7=20 Ом, R8=510 Ом, R9=3,6 кОм, R10=10 кОм резисторларни У12-15 улагич ёрдамида навбатма-навбат улаб 2 кГц частотада, 30 мВ кириш кучланишида кучланиш бўйича кучайтириш коэффициентининг юклама қийматига боғлиқлигини КU(RЮ) топинг.
Иш банди
|
Улагич холати
|
Назорат нуқтаси
|
Схеманинг кириши
|
У1-2
|
У3-4
|
У5-6
|
У7-8
|
У12-15
|
7.9
|
1
|
3
|
5
|
8
|
12..15
|
7
|
кириш 2
|
7.10. Таминот манбаининг кучланиши 9 ва 12 В бўлганда 4, 5, 7, 8, 9 бандларга мувофиқ ўлчашларни такрорланг.
Тажриба натижаларига ишлов бериш
Назорат нуқталаридаги ўзгармас кучланишни ўлчаш натижалари ёрдамида таминот манбаи кучланишининг ҳар бир тавсия этилган қийматларида транзисторнинг сокинлик режимини аниқланг. Ҳар бир берилган сокинлик ҳолатларида транзисторнинг параметрларини аниқланг.
Транзисторнинг юқоридаги бандда аниқланган параметрлари ва схема бошқа элементларининг маълум параметрлари асосида кучайтиргич каскадининг кучланиш (КU), қувват бўйича (КР) кучайтириш коэффициентларини, ҳамда кириш ва чиқиш қаршиликларини аниқланг.
Тажриба ва ҳисоблашлар натижалари асосида транзисторнинг турли уланиш схемаларини таққосланг.
Ҳисобот мазмуни:
- ўрганилган транзисторнинг параметрлари.
- лаборатория иши макетининг принципиал схемаси.
- бажарилаётган ишнинг ҳар бир босқичи учун – босқич номи ва олинган натижалар (жадвал, график ва осцилограммалар кўринишида).
- олинган натижалар бўйича қисқача хулоса.
Назорат саволлари
УБ, УЭ ва УК кучайтиргич каскадлари орасида қандай фарқлар бор (схемалари, параметрлари ва характеристикалари) ?
Транзисторнинг, транзисторли кучайтиргич босқичининг эквивалент схемасини чизинг.
Кучайтиргичнинг кириш ва чиқиш қаршилигини, кучланиши, ток ва қувват бўйича кучайтириш коэффициентларини ўлчанг (аниқланг).
Транзисторли кучайтиргич босқичида сигнал бузилишининг пайдо бўлиш сабаблари.
Чегаравий частотани қандай тушунасиз?
Do'stlaringiz bilan baham: |