7. Кўп қатламли нефть ва нефтгаз конларини ишлатиш. Режа: Кўп қатламли конларда ишлатиш обектларини ажратиш



Download 151,02 Kb.
bet1/2
Sana21.02.2022
Hajmi151,02 Kb.
#48913
  1   2
Bog'liq
Ko‘p qatlamli neft va neftgaz konlarini ishlash va ishlatish


7. Кўп қатламли нефть ва нефтгаз конларини ишлатиш.
Режа:

    1. Кўп қатламли конларда ишлатиш обектларини ажратиш.

    2. Кўп қатламли конларни ишлатиш тизимари.

7.1. Кўп қатламли конларда ишлатиш обектларини ажратиш
Қатламларни ишлатиш объектларига оқилона бирлаштириш
Нефт конини оқилона ишлатишни лойиҳалаштириш бир қатор таркибий қисмни ўз ичига олади; улар жумласига ишлатиш обектларинирационал ажратиш ёки нефт қатламларини ишлатиш обектига рационал ишлатишажратиш киради.
Кўпинча нефт конининг кўп қатламлилиги қўшимча қийинчилик туғдирадиган етишмовчилиги ҳисобланиб, бу қўшимча йўқотишларга олиб келади. Бу ҳолат бурғиловчилар, таъмирловчилар ва ишлатувчиларнинг юқори малакага эмаслигидан ва ишни ёмон ташкиллаштиришидан юз беради.
Шунга қарамасдан кўп қатламлилик жуда яхши манфатли ҳам бўлиши мумкин. Агар нефт қатламлари узук ва махсулдорлиги айрим ҳудудлари бўйича бир хил бўлмаган кичик ва ультракичик махсулдорликка эга бўлса(тахминларга таяниладиган ҳолатда), у ҳолда бу қатламларни алоҳида ишлатиш иқтисодий жихатдан оқилона бўлмайди; шунинг учун буларни ишга туширишга рухсат берилмайди. Агар бунда қатламлар бир нечата бўлса, уларни битта умумий обектга бирлаштириш мумкин; бундай қатламларни ишлатиш билан жами қатламларнинг махсулдорлигини кўтариш мумкин, бу билан ютуққа бўлаётган тахликадан қутилиш мумкин. Бундай кўп қатламли конларни саноат миқиёсида ишлатиш иқтисодий жиҳатдан оқилона ҳисобланади. Кўп қатламли конларда вертикал қудуқларни бурғилаш ва ишлатиш, бир қатламли вертикал қудуқлардан мураккаб, горизонтал қудуқлардан осон ҳисобланади.
Бир бирига яқин чуқурликда ётган 3-5 нефт қатлами, уларда нефтнинг газ билан тўйиниш босими ҳам яқин бўлса, кўп қатламли вертикал қудуқнинг дебити бир қатламли вертикал қудуқнинг дебитидан 3-5 марта юқори бўлади.Бир қатламли горизонтал қудуқнинг дебити бир қатламли вертикал қудуқнинг дебитидан 2-3 марта юқори бўлади. Гаризонтал қудуқнинг дебитининг 4-5 марта эмас 2-3 марта ортиши шундай изоҳланадики, бунда оддий нефт қатлами моналит ҳисобланмайди, унинг умумий қалинлиги етарли ва самаралиқ қалинлиги катта бўлади(1,5-2 марта ва ҳатто 3-4 марта катта); Бундай қатламларда горизонтал қудуқлар барча қатламчаларни ишлатиш мақсадида диогнал-горизонтал қилиб қазилади.Горизонтал қудуқ оддий ҳолатда қазиб қўйилса қолган қатламчалар ишланмайди ва махсулдорлик пасайиб кетади.
Шуни айтиб ўтишимиз лозимки, юқоридаги ҳолатни тушинган ҳолатда узунлиги 10-20 метр горизонтал стволли қудуқ-арчалардан фойдаланса барча нефт қатламчалари биргаликда муаммосиз ишлатилади. Кўп қатламчали конларда бундай қудуқнинг бошланғич дебитидиогнал-горизонтал қудуқлардан ёмон бўлмайди. Бу каби қудуқларни бошқариш ва назорат қилиш осон, шу билан биргаликда қатламнинг нефт бераолувчанлиги ва дебити яхши бўлади.
Шундай қилиб кўп қатламчали нефт қатламлари жуда яхши самарага эга бўлади; кўп қатламли вертикал қудуқ дебити бир қатламли горизонтал қудуқ дебитидан самарали, қудуқларни бошқариш ва назорат қилиш осон, қатламнинг нефт бераолувчанлиги ва дебити яхши бўлади.
Энди бир неча нефт қатламларини битта умумий ишлатиш обектига бирлаштириш муаммоларини формулалар орқали кўриб чиқамиз ва бу формулалар орқали ҳисоблаймиз.
Бунда доимий қўлланилиб келинадиган рационалликнинг технологик киритерийларини қўллаймиз ва бундай киритерийлар қуйидагилардир: шундай ҳаракат(техник тадбир) рационал ҳисобланадики, унда қатламнинг тасдиқланган нефт бераолувчанлигига эришилади, битта лойиҳавий қудуққа тўғри келадиган ўртача (максимал ёки амплитудали эмас айнан ўртача дебити) нефт дебити ортади. Лойиҳавий ҳисобларда битта лойиҳавий қудуққа сарфланадиган капитал харажатлар нормативидан фойдаланилади. Шундай экан битта лойиҳавий қудуқнинг ўртача дебитини ортиши тахминан қилинган капитал харажатлар бўйича ўртача қудуқ дебитининг ортишига тўғри келади. Бу технологик критерий лойиҳавий сеткада олувчи ва ҳайдовчи қудуқлар нисбатини рационал танлашда қўлланилган.
Рационаллик критеряси

Лойиҳавий қудуқ ўртача дебити –алоҳида нефт қатлами бўйича лойиҳавий қудуқнинг кўрилаётган қатламлар бўйича олинган ўртача амплитудали(бошланғич максима) нефт дебити билан ифодаланади; n-битта ишлатиш обектига бирлаштирилган кўрилаётган нефт қатламлари сони; (1-Ăўр) –ҳисобланган жами суюқлик олишдаги ўртача нефт улиши;

–лойиҳавий қудуқларнинг алоҳида қудуқлар бўйича амплитудали нефт дебити берилган доимий орқали аниқланади. У анқланган бўлади (нефт қатлами параметрлари, қазиб олувчи ва ҳайдовчи қудуқлар рационал жойлаштириш схемаси ва уларнинг рационал нисбати, улардаги қудуқ туби босимининг райионал ёки чегаравий миқдори аниқланган бўлади), ёки бир вақтда аниқланади.
nкатталик кўриб чиқилаётган кон ёки унинг алоҳида майдони бўйича нефт қатламлари умумий сонига тенг ёки ундан кам бўлади.
Кз-ҳаракатланувчи нефт захирасидан фойдаланиш коэффициентининг 0,7-0,9 оралиқдаги ҳисобий жами олинган суюқлик таркибидаги нефт улиши қуйидаги формула орқали аниқланади.

Бу ерда α=(1,25⋅K3)4доимий коэффициент; К3 – Кnb- нефт бераолувчанликнинг берилган қийматидаги катталик ҳисобланиб, унда К3 –ҳаракатланувчан нефт захирасидан фойдаланиш коэффициенти Кnbдан ҳосил бўлувчи кўпайтмадир.
Бирлаштирилган барча қатламларни доимий биргаликда ишлатилмаса ҳам бўлади деган шарт қабул қилинган. Сувланган ўтказувчанлиги бошқа қатламларда яхшироқ қатламларни, тескари тасирини камайтириш мақсадида тўхтатиш ҳам мумкин. Бу фақат битта қудуқда амалга оширилмайди барча қудуқлар тўри бўйича кўриб чиқилади ва нефт конини ишлатиш лойиҳасида ҳам ўз аксини топиши шарт. Бунда ҳолларда ишлатувчи тизмлар диаметрини капитал харажатлар катта бўлиб кетишига қарамасда 6-7 дюйм қилиб олинади. Бу билан тубдан тамирлаш имкониятлари ва самараси ортади, қудуқнинг хизмат даври узайтирилади ва нефт бераолувчанлиги яхшиланади. Сувланган нефт қатламини самарали ажратиш учун махсус пластик қопламаларда фойдаланилади. Пластик қопламалар билан ажратида қудуқ девори диаметри кичраймайди ва шунинг учун бунда қопламани биреча бор қайта ишлатилса ҳам бўлади.
Битта сувланган қатламни пластик қоплама билан ажратиш учун кетадиган харажат қудуқни қуриш ва жихозлашга кетадиган харажатнинг10% ни ташкил қилади.
Кўп қатламли вертикал қудуқларни ишлатиш вақтида, унинг ишини, суюқлик дебитини, нефт дебитини, қудуқ туби ва қатлам босимини доимий назорат қилиш тавсия қилинади.
Энди кўп қатламли нефт конларини ишлатишда учрайдиган бошқа ҳолатларни кўриб чиқамиз.
Оддий нефт қатлами махсулдорлиги ва узук-узуклиги бўйича айрим зоналарида бир хил эмаслиги кузатилади. Айрим зоналарининг махсулдорлиги ҳатто-ки нолга тенг бўлади. Бундай зонани улушини w билан белгилаймиз ва узук-узуклиги деб номлаймиз. Бундан ташқари нефт қатламида махсулдорлиги паст зоналари ҳам учрайди ва буни вертика бир қатламли қудуқлар билан ишлатиш иқтисоди томондан ўзини оқламайди. Бунда зонанинг улишини wбилан белгилаймиз.



Download 151,02 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish