Карталар мавзуси
|
Картографияда қабул қилинган ҳодисани тасвирлаш усуллари
|
Геология
|
Сифатли ранг, чизиқли белгилар, масштабсиз белгилар, ареаллар, тенгчизиқлар
|
Рельеф
|
Тенчизиқлар, доимий рангдаги тенгчизиқлар, миқдорли ва сифатли ранг, масштабсиз белгилар, ареаллар
|
Иқлим
|
Тенгчизиқлар, рангли қатламли тенгчизиқлар, жойлаштирилган диаграммалар, картограммалар, ҳаракатдаги белгилар, миқдорли ва сифатли ранг
|
Сувлар
|
Чизиқли белгилар, тенгчизиқлар, рангли қатламли тенгчизиқлар, жойлаштирилган диаграммалар, картограммалар, миқдорли ранг
|
Тупроқлар
|
Сифатли ранг, ареаллар, картограммалар
|
Ўсимликлар
|
Сифатли ранг, ареаллар, ҳаракатдаги белгилар
|
Ҳайвонот олами
|
Ареаллар, ҳаракатдаги белгилар, сифатли ранг
|
Аҳоли
|
Белгилар усули, картограммалар, картодиаграммалар, ҳаракатдаги белгилар
|
Қишлоқ хўжалиги
|
Ареаллар, картограммалар, картодиаграммалар, нуқталар усули, сифатли ранг
|
Саноат
|
Белгилар усули, картодиаграммалар, сифатли ранг
|
Алоқа
|
Чизиқли белгилар, ҳаракатдаги белгилар, тенгчизиқлар
|
Атласларни мазмуни бўйича таснифи – асосий, бироқ, атласларни хилма – хиллиги туфайли энг мураккаби ҳамдир. Мазмуни бўйича атласлар: умумгеографик, мавзули ва комплекс атласларга бўлинади. Умумгеографик атласлар – умумгеографик карталар тўплами (йиғиндиси) дан ташкил топади. Уларни мазмуни сезиларли даражада унификацияланган; фарқи – ҳудудий қамрови ва қабул қилинган масштаблар тизими бўйича. Ҳатто, ушбу атласларни таркиби анча-мунча бир хилдир: дастлаб барча картага олинаѐтган ҳудудни қамраб бир қанча картани ўз ичига олган кириш қисмидир. Кўпинча бу барча ҳудудни сиѐсий (сиѐсий - маъмурий) картаси ва соат минтақалари картасидир. Сўнгра атлас масштабига мос келадиган картага олинаѐтган ҳудудни қисмларини умумгеографик карталари. Собиқ иттифоқ илмий-маълумотнома атласларидан энг машҳурлари бу: Дунѐ атласи (1954, 1967, 1999), Денгиз атласи 1-жилд (1950). Кенг доирада фойдаланишга мўлжалланган Россияни географик атласи (1998). Баъзан комплекс мазмунли атлас ўзига “умумгеографик атлас”ни қўшади. Масалан, собиқ иттифоқ атласи (1985) шундай тузилган, унинг биринчи бўлими “Умумгеографик карталар” дейилади ва 85 бетдан 203 бетгача банд қилади. Бошқа мисол Офицерлар атласи (атлас ҳажмини 90% - умумгеографик карталар ташкил қилади). Бу, бундоқ олиб қараганда мавзули карталарни ўзига хос тўпламини қамраб олган умумгеографик атласдир (сиѐсий-маъмурий, иқтисодий ва б.). Унга шунингдек ҳарбий тарихий қисм ҳам қўшилган бўлиб, улар ўзига хос тўлдирувчи бўлиб хизмат қилади. Мавзули атласлар – иккита гуруҳга бўлинади: табиий – географик (ѐки табиий ходисалар атласлари) ва ижтимоий – иқтисодий (ѐки ижтимоийҳодисалар атласлари). 1 2 Уларни кейинги бўлинишлари у ѐки бу ҳодисаларни ѐритиш кенглиги ва амалий йўналиши билан боғланган.
5.Бажарилган изланишлар асосида берилган мавзули карталарда ҳодисани тасвирлашнинг турли картографик усулларидан фойдаланишнинг ютуқ ва камчиликларини топиш.
Мазмуни бўйича мавзули атласлар нафақат табиат ва жамият тафсилотларини хилма – хиллиги, балки, уларда одатда иккита тасниф уйғунлашади, мавзуий ва ҳудудий. Мавзули атласларни анча умумий гуруҳларини келтириш мумкин:
тор соҳавий (масалан, ўрмонлар атласи, 1973; собиқ Иттифоқ автомобил йўллари атласи, 1982);
комплекс соҳавий (масалан, собиқ Иттифоқ иқлим атласи, 1960-1963; собиқ иттифоқ қишлоқ хўжалиги атласи, 1960);
алоҳида табиий ѐки ижтимоий-иқтисодий ходисаларни комплекс атласлари (собиқ Иттифоқ торфли ресурслар атласи, 1968; Ҳинд океанини геолого-геофизик атласи, 1975; собиқ Иттифоқ хўжалиги ва маданиятини ривожланиш атласи, 1967);
табиат ѐки жамиятни бир бутун комплекс атласлари (Дунѐни табиий географик атласи, 1964);
табиат, аҳоли ва хўжалик тавсифини қўшган умумий комплекс атласлар. Ҳудудни ҳар томонлама тавсифини берувчи, ҳодисаларни ўзаро алоқадорлигини ва боғлиқлигини тасвирловчи умумий комплекс атласлар – тузилишига кўра анча мураккабдир. Буларга давлатларни миллий атласлари киради. Собиқ Иттифоқда чоп этилган 2-жилдлик дунѐни катта совет атласи (1937, 1940), уч жилдлик океанлар атласи (1974-1980), ўрта мактаб ўқитувчилари учун географик атлас (1954-1985); Ўзбекистон Республикаси икки жилдли атласи (1982-1985); Тюмень вилояти регионал атласи (1971, 1976); Антарктика атласи (1966) ва бошқалар. Ҳар хил худудлар учун ва ҳар хил мураккаблик даражасидаги ва комплекс атласларни яратиш – атлас картографиясини ажратиб турувчи хусусиятидир. Ресурс ва экологик мазмундаги комплекс атласлар – Ер ҳақидаги фанларни жамиятдаги ривожланишини ва атлас картографиясидаги ютуқларни 1 3 Тор соҳалилар Алоҳида ҳодисаларни нг комплекс соҳавий Табиий ѐки ижтимоийиқтисодий ҳодисаларнинг комплекс қаторлари Табиий ѐки ижтимоийиқтисодий ҳодисаларнинг тўлиқ комплекс белгиловчи энг аҳамиятли кўрсатгичлардир (масалан, Ернинг табиати ва ресурслари атласи, 1998, кўп жилдли Россия экологик атласи нашрга тайѐрланмоқда). Муайян атласни у ѐки бу таснифга киритиш ҳамиша ҳам бир хил бўлмайди. Кўпинча ўтиш шакллари ҳақида, қўшилган мавзулар ҳақида гапиришади. Бундан деталларни картографик асар билан мусафассал танишиб чиққандан сўнг ажратиш мумкин. Атласларни таркибий хусусиятларига урғу берадиган бир қанча типламларига ажратишади шулардан :
атлас карталар тўплами;
атлас – карталар ва матнлар тўплами;
атлас – карталар, матнлар ва иллюстрацион материаллар тўплами.
Do'stlaringiz bilan baham: |