7-Амалий иш Мавзу: ЦБЗ.нинг иш унумдорлигини ҳисоблаш
Ишдан мақсад: ЦБЗнинг соатлик, ойлик ва йиллик иш унумдорлигини хисоблашни ўрганиш
Назарий қисм Ҳозирги вақтда энг кўп қўлланиладиган цемент турларидан бўлиб портландцемент, шлакопортландцемент ва пуццолон цемент ҳисобланади. Бу турдаги барча цементларнинг асоси бўлиб, хомашё массасини печларда ёқиб олинадиган “клинкер” ҳисобланади. Ёқиш айланувчи ёки шахтали типдаги печларда амалга оширилиши мумкин. Шахтали турдаги печларнинг иш унумдорлиги паст бўлганлиги учун уларда хомашё массасини ёқиш камдан – кам ҳолларда амалга оширилади.
Айланувчи печларда клинкер икки хил усулда олинади: нам ва қуруқ. Нам холатда клинкер олинганда у печга умумий массасининг 40% сув бўлган яримсуюқ масса – шлам кўринишида юборилади. Қуруқ ҳолатда эса клинкер қуритилган, майдаланган ва порошоксимон кўринишда печга юборилади.
Кўпгина заводларда цементнинг қуруқ усулда олиниши кенг қўлланилади. Бу усулнинг умумий технологик схемаси қуйидагича бўлади: 1) Хомашёни олиш ва уни заводнинг хомашё омборига етказиш; 2) Хомашёни майдалаш; 3) Хомашё массасини корректировка қилиш – уни керакли химиявий таркибга чиқариш; 4) Шламни ёқиш учун ёқилғини тайёрлаш; 5) Шламни ёқиш ва ярим тайёр маҳсулот “клинкерни” олиш; 6) Клинкерни майдалаш ва цемент олиш.
Портландцементнинг асосий хусусиятлари: портландцемент майдаланган кукун кўринишли ашё бўлиб, ранги яшил. Тўкма зичлиги γ – 1220 кг/м3, вибрация йўли билан зичланганда– 1780 кг/м3. Портланцемент тезда мустаҳкамликка эришадиган, хавобардош, сувбардош ва музлашга чидамли хусусиятларга эга.
500 маркали портландцементнинг қўлланилиши:
йиғма темирбетон конструкцияларни тайёрлашда
гидротехник иншоотлар қурилишида
аэродром қурилишида
асбестцемент маҳсулотларини ишлаб чиқаришда
автомобиль йўллари қурилишида.
N 008 элакда цемент майдаланганда унинг майдалик даражаси кўпгина цементларда 8 – 12% ташкил қилади (элак тешикчаларининг ўлчами 0,08 мм); унинг юзаси 2500 – 3000 см2/г га тўғри келади. Майдаланиш коэффициентини 1,0 деб олинганда клинкерни майдалаб бир килограм цемент олиш учун 32 – 36 кВт электроэнергия сарфланади. Майдаланиш даражасининг ошиши билан электроэнергияга бўлган талаб ортади. Майдаланиш даражасининг 1% га ошиши электроэнергия сарфини 4 – 6% га оширади ва тегирмоннинг иш унумдорлигини пасайтиради. Клинкер ёпиқ ҳолатда майдаланганда тегирмоннинг иш унумдорлиги 10 – 20% га ортади.
Цементни ажратиш учун одатда марказдан қочма сепараторлардан фойдаланилади. Трубали тегирмон ёпиқ циклда иккита сепаратор билан ишлайди. Иш унумдорлиги цементнинг майдаланиш даржасига боғлиқ бўлади. Унинг юзасини 2500 см2/г дан 3500 см2/г гача ошириш сепараторнинг иш унумдорлигини 1,5 мартага, 5000 см2/ггача ошириш эса 2 мартага камайтиради. Ёпиқ схемада майдаланганда бошқаларга қараганда сифати яхши, физик – механик хоссалари юқори бўлган ва мустахкамлик маркаси бир бирига тўғри келадиган ва қотиш тезлиги анча юқори бўлади.
Унинг майдаланишида физик – механик хоссаларининг ортиши бир хил таркибдаги донадорлик ва ундаги ўрта донадорликдаги цемент доначаларининг йўқотилиши билан тавсифланади. Сепататордан бир хил таркибдаги цемент доначалари чикариб олинади ва керакли юзага эришилади.
Майда фракциялар билан цементни бойитиш тез қотувчи цемент олишга сабаб бўлади, бунда фракциялар тегирмон ичидаги фильтрда ушлаб қолинади. Бу усул одатда қуруқ ҳолатда цемент олинаётганда унга чанг доналарининг қўшилиши билан характерланади.
Майдаланаётган жисмларга чанг ёпишиб қолмаслиги учун интенсификаторлардан фойдаланилади. Ҳозирда бу мақсадни амалга ошириш учун энг охирги тегирмоннинг камерасига унинг массасига 0,5 – 1,0% нисбатда сув пурканади. Бу эма цементнинг температурасини 100 – 150 даражадан 70 – 80 даражага тушуради. Тегирмондан чиқаётган цементнинг иссиқлиги 100 – 110 даражага етганда автоматик холда сув пурканади.
Бундан ташқари температурани пасайтириш тегирмон атрофини совутиш ва жадал аспирациядан фойдаланган холда амалга оширилади. Аспирациядан фойдаланилганда цементдаги энг майда донадорлик йўқотилади. Цементни совутиш 1 тоннага 300 м3 гача совуқ ҳавони жўнатиш орқали амалга оширилади. Цементни совутиш биринчидан, уни омборда сақлаш муддатини камайтиришдан иборат. Иссиқ цементни омбордан чиқариш мумкин эмас, чунки у тез бирикиб кетади ва уни тула тўла совутилган ҳолда бетонга қўшиб бўлмайди. Тегирмондаги цементнинг температурасининг ортиши тегирмоннинг иш унумдорлигини камайтириб юборади. Шунинг учун тегирмоннинг ўзи совутилганлиги мақсадга мувофиқ ҳисоланади. Шу сабабли тегирмонга 80 градусдан юқори бўлган клинкерни жўнатиш тақиқланади.
Цементни совутиш учун махсус холодильниклардан фойдаланилади ва улар герметик корпусга эга шнеклардан иборат бўлади ва уларга сув юбориш орқали цемент совутилади. Цементни шнекда аралаштирилади ва у шнекка ишкаланганда совий бошлайди. Майдаланиш сифатига асосан майдаланадиган жисмнинг таркиби таъсир қилади.
Йилига 20% ли 500 маркали минерал қўшимчаларни қўшиш орқали 1,2 млн тонна портландцемент ишлаб чиқариш ва 80% ли 500 маркали минерал қўшимчаларни қўшиш орқали ҳудди шунча шлакопортландцемент ишлаб чикариш учун керак бўладиган таркиб.
Минерал қўшимчали портландцемент учун (6№ ли цемент)
Гранулаланган шлак – 14%,
Икки қутбли гипс – 5%,
Сульфатбардош шлакопртландцемент учун (15№ ли цемент),
Клинкер – 80%,
Диатомит – 15%
Шлак намлиги – 21%,
Икки қутбли гипс – 5%,
Диатомита – 18%
Ёпиқ циклда ишловчи тегирмоннинг ўлчами 5,2 х 16,5 м,
Тегирмонни тўлдириш коэффициенти – γ =0,26
Элакдаги қолдиқ доналарининг хажми 008
6№ ли цемент учун – 6%
15№ ли цемент учун – 3%