3
усулни бажаради.
Усулни бажариш пайтида рақибни чапга олдинга-ёнга қаратиб гавда,
қўллар ва оёқлар кучини қўшиб тортишни давом эттиради. Бир вақтнинг
ўзида рақибнинг қўлтиғидан тирсак билан баландга-олдинга суради. Ниҳоят
рақиб ҳужумчининг тўсиқ қилиб қўйилган оёғи усидан айланиб ошиб.
Ҳужумчи оёғи учига йиқилиши керак.
Бу амални бажариш учун ҳужумчи рақибнинг энги ва белбоғидан, икки
энгидан, қўли ва бўйнидан ушлаб амалга ошириши мумкин.
Ҳимояланиш усуллари:
А) Рақибни ўзига силкиб тортиб олиш.
Б) Оёқларни тиззадан букиш.
В) Белни тўғрилаб, чалқайиш.
қарши ҳужумга ўтиш.
1. Орқадан чалиш билан ташлаш.
2. Тизза усига ўтирғизиб орқага ташлаш.
3. Ҳужумчини ўз энергияси билан қуоқлаб олиб олдинга қадам ташлаб
орқага ташлаш.
4. Орқасидан чалиб орқага ёки ёнбошга ташлаш, бу
амал Эл орасида
«Ўроқ» усули деб аталади.
5. Рақибдан кўра тезкорликда бурилиб, чап учага олиб ташлаш ва ҳ.к.
Туғаноқ
Туганоқлар деб шундай ташлашга айтиладики, унда ҳужум қилувчи оёғи
билан рақибнинг тақимидан ёки товонидан илдириб олиб, ра
қибни силкиб кўтариб, бир оёққа турғизади ва у ёки бу томонга қўл билан
суриб йиқитади.
ИЧКАРИДАН ТУҒАНОҚ
Ҳужум қилувчи ўнг тик туришда, рақиб тўғри тик туриш ҳолатларида
бўлади. Ҳужум қилувчи рақибнинг ёқасининг энса қисмидан, чап қўл билан
энгининг тирсак қисмидан ушлаб рақибни силкиб олдинга-юқорига тортади,
у оёқ учларига туради, айрим ҳолларда олдинга, юқорига ва
озгина чап
бураб силкиганда оёғи эрдан узулиб кетади.
Рақиб қарши ҳаракат қилиб, мувозанатни тиклашга ҳаракат қилиш
билан чап оёқ билан олдинга қадам ташлаб, рақибнинг ўнг оёғи пойи яқинига
қўйиб, ўнг оёқни оёқлар орасидан ўтказиб, тақими урилади, рақиб орқага
суриб, пасга ташлайди, оёқ билан эса орқа-баландга кўтаришни давом
эттиради.
ТЎҒАНОҚ СОЛИБ БУРАБ ТАШЛАШ
Бу амалнинг ҳам бошланиши туғаноқ амалига ўхшайди, фақат олдинга
чап оёқ билан қадам ташлаганда оёқ учларини янада кўпроқ ташқарига
бўриб қўяди. Ҳужумчи туғаноқ солиши билан рақибни ўнг қўл билан орқага ,
ўнга ва пасга итаради, чап қўл билан олдинга пасга тартади ва рақибни
ўзининг чап оёғи учи томон энгаштириб тўғаноқ солиб, бураб чап оёғи пойи
ёнига ташлайди.
Ҳужум қилувчи ўз мувозанатини ё`қотмайди тик қолиши учун туғаноқ
солган оёқни кўпроқ орқага баландга кўтариб рақибни тўлиқ ташлагинча
4
сақлаб туриши керак.
Бордию мувозанат бузилса олдинга-ён томонга қадам ташлаб, чап таянч
оёқни тиззадан букиш зарур. Рақибни қўллар билан таянч оёқ
учлари
ё`налишига тортилади.
Бу усулни бажариш энг қулай пайт: рақиб, тўхтаб, оёқларини кенг қўйиб
турган, оёқларини тиззадан ортиқча букиб турган, ҳужумчига тик турган
ҳолатда яқинлашиш ва ён томонга қадам ташлаб ҳаракатланаётган пайтларда
бажарилади, ундан ташқари рақиб орқага тисарилиб юрган пайтда рақибни
амал бажаришга тайёрлашнинг энг қулай имконияти: рақибни олдинга бир
силкиб, жавоб реаксияси билан орқа-ёнга силкиб, бир оёқ усига турғизиб,
бураш орқали амалга оширилади.
ТУҒАНОҚДАН ҲИМОЯЛАНИШ:
Ҳужум қилувчини орқага итариб ташлаш, туғаноқ солмоқчи бўлган
оёқни зудлик билан ёиғиштириб олиш ёки уни орқага қўйиш билан
бажарилади.
ҚАРШИ ҲУЖУМ:
Ҳужум ўтган оёқ сиртидан сон билан рақибни уриб қайтариб ташлаш.
Сиртдан туғаноғқ уриш, қоқма бериш ва оёқни туғаноқдан чиқариб олиб,
рақибга ёнбош усулини ишлатиш орқали бажарилади.
ОРҚАДАН ИЛДИРИБ ҚАЙТАРИБ ТУЯ ЧИЛ
Полвонлар ўнг ҳужумкор тик ҳолатда ушлашади. Ҳужум қилувчи чап
қўл билан рақибни силкиб олдинга-пасга чап ён ёнбошга ва ўнг қўли билан
ўнга-баландга итариб, рақибни ўнга-олдинга энгашишга мажбур қилади.
Рақиб тана оғирлигини ўнг оёғи усига ўтказиш билан ўнг қўл билан
белидан қучоқлаб олиб, чап оёқ билан рақибнинг ўнг оёғи сиртидан илдириб
олиб, тақимига урилади, чап оёғи билан орқа ўнга томон тортиб уни элкасига
ташлайди.
Йиқилаётган пайтда рақибнинг ўнг қўлини, чап қўл билан тортиб гавдага
қисиб олиб, ўнг қўл билан орқага-ўнга итариб, ҳужумчи чап ёнига йиқила
туриб, рақибни орқасига ташлайди.
Рақибни ушбу усулда ташлашни бошқа хил ушлайди, бошқа оёқ билан
илдириб ҳам ташлаш мумкин. Тезкор ичкаридан кириб белдан қучоқлаб
кўтариб, бўйиндан қучоқлаб бир қўл билан белбоғдан ушлаб ҳам
бажарса
бўлади.
Ҳимояланиш усули: ҳужум қилинаётган оёғини орқага қўйиб олдинга
энгашиш. қарши ҳужум: Илдирган оёқ томонга орқага отиш, ичкаридан
туғаноқ солиш ва ичкаридан илиб ташлаш.
ОРҚАДАН ОШИРИБ ТАШЛАШ
Орқадан ошириб ташлаш деганда рақибни орқадан ёки элкадан ошириб
ташлашни тушинмоқ керак. Орқадан ошириб ташлаш жуда кўп кўринишда
бўлади ва
хилма хил усулда бажарилади, аммо асосан орқадан ошириб
ташлаш ҳолати бир хил бўлиб қолаверади.
Ҳужум қилувчи рақибга орқаси билан бурилганда тиззалар энгил
букилади, гавда тўғри, тана олдинга энгашиб, оғирлик маркази оёқ учларига
ўтказилади. Рақибни қандай ушлаган бўлишига қарамай уни элкага тортиб
5
кўкраги орқасига қисиб олиб, рақиб ҳужум қилувчи орқасидан
диагонал
ҳолатда, яъни чап учадан ўнг элка ёки ўнг учадан чап элка бўйлаб ётиши
мақул бўлади.
Шундай ҳолатдан ҳужум қилувчи оёқларини тиззаларни тўғрилаш
ҳисобига рақибни кўтаради ва орқадан тезликда энгашиб, қўл билан силкиб
ошириб ташлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: