2.5.4-расм. Очиқ турдаги касаба уюшмасининг иш ҳақи даражасига таъсири
Очиқ турдаги ёки тармоқ касаба уюшмаси деярли барча ишчиларни ўз таркибига киритиш орқали ишчи кучи таклифини назорат қилиб, иш ҳақи даражасини эркин рақобат шароитидаги W1 дан W2 га қадар оширадилар. Натижада ишчи кучи таклифи эгри чизиғи СС дан W2аС га силжийди. W2 иш ҳақи даражасида иш берувчилар бандлик даражасини Қ1 дан Қ2 га қадар қисқартирадилар.
Ҳозирги замон меҳнат муносабатлари ўзида давлатнинг таъсирини ҳам акс эттиради. Давлатнинг қонунчилик фаолияти меҳнат муносабатларининг барча томонларини қамраб олади. У нафақат иқтисодиёт давлат секторининг ишчи кучига бўлган талабини билдиради, балки уни хусусий секторда ҳам тартибга солади, миллий иқтисодиёт миқёсида ишга ёллашнинг асосий ўлчамларини аниқлайди.
Меҳнат муносабатларига давлатнинг ижтимоий дастурлари (кам таъминланган оилаларга ёрдам, ишсизлик бўйича нафақа, ҳар хил ижтимоий тўловлар, пенсия таъминоти ва бошқалар) катта таъсир кўрсатади. Бу дастурлар бозор таҳликаси юқори бўлган давлатларда аҳолининг ижтимоий–иқтисодий аҳволини барқарорлаштиришга маълум бир даражада ижобий таъсир кўрсатади.
Давлатнинг ишчи кучи бозоридаги воситачилик роли ҳам меҳнат муносабатларига сезиларли даражада таъсир кўрсатиши мумкин. Жумладан, ўзига қисман ишчи ўринларини қидириш ва тавсия қилиш ҳамда ишга жойлаштириш бўйича умуммиллий дастурни ишлаб чиқариш вазифаларини олади. Ишчиларни ўқитиш ва қайта тайёрлашнинг давлат тизими бозорнинг ўзгарувчан талабларига тез мослашишга имкон беради.
Бўш Иш Ўринлари Тўғрисидаги Маълумотларни етарли Бўлмаслиси
Ишчилар баъзан бўш иш ўринлари, бошқа ҳудудлардаги муайян иш ўринлари учун тайинланган тариф ставкалари ҳамда ўз мутахассисликлари бўйича мавжуд иш ўринлари ҳақида ҳабардош бўлмасликлари мумкин. Оқибатда, ишчи кучига бўлган таклифни тенглаштириш учун кам иш ҳақи тўланадиган касблардаги малакали ишчиларнинг юқори маош тўланадиган иш ўринларига ўта бошлаши турли касблар ичидаги иш ҳақларини бараварлаштириш учун етарли бўлмайди.
Яшаш Ҳудудларининг Геграфик Турғунлиги
Ишчилар одатда маълум бир ҳудудларда чуқур ўрнашган ҳолда истиқомат қиладилар. Кўпчилик одамлар ўз яқинлари, дўст-биродарлари, қариндош-уруғларидан узоқлашиб, фарзандларини ўқув масканларини ўгзатиришга, ўз уй-жойларини сотишларига, янги иш ўрни ва янги жамиятдаги эҳтимолий ноқулайликларга мослашиш ва бошқа кутилмаган ортиқча ҳаражатлар қилш эвазига янги ҳудудларга кўчиб ўтишни унчалик хоҳлашмайди. Бундан қатийб икки аср бурун Адам Смит шундай деган эди. "Инсон ҳам гўёки кўтариб келтирилиши қийин бўлган юкка ўхшайди”. Ишчиларни бир ҳудуддан бошқасига кўчиб ўтишга хоҳламасликлари ёки қодир эмасликлари айни бир иш ўрнида геграфик иш ҳақи тафаввутларини юзага келишига сабабчи бўлади.
Касаба Уюшмалари ва Ҳукумат
Чекловлари Ҳукумат ва касаба уюшмалари томонидан ишчиларни бир худуддан бошқасига кўчиб юришларинин олдини олувчи сунъий чекловлар қўйиш билан иш ҳақларидаги тафаввутларлар сақлаб қолинади. Бунда тор мутахассисликка эга бўлган ишчилардан иборат касаба уюшмалари уюшмага аъзоликни чеклашдан фойда топишини айтиб ўтган эдик. Хулоса, агар дурадгорлар ва ғишт терувчи усталар сони кўпайиб кетса, уларга белгиланган ёки улар талаб этадиган иш ҳақи миқдори камаяди. Шундай қилиб, Колорадо штатидаги Бруш деб номланган корхонадаги уюшмага аъзо бўлмаган иш ҳақи оладиган дурадгор уста Чикаго штатига кўпроқ иш ҳақи тўлайдиган корхона иш ўрнига жойлашишни хоҳлаши мумкин. Лекин, уни кутган режасига эришишига бўлган эҳтимоллик жуда кам. Ҳудди шу тарзда, маълум ҳудудда иш фаолиятини олиб бориш учун ихтисослашган кўз шифокори ёки ҳуқуқшунос бошқа штат ёки ҳудуднинг литсензиялаш талабларига жавоб бера олмаслиги мумкин, шунинг учун унинг бошқа ҳудудга иш қидириб бориш имконияти чекланган. Бошқа назарда тутилмаган тўсиқ ёки муаммоларга бир ҳудуддан бошқаси кўчиб ўтиш билан қўлдан бой берилиши мумкин бўлган нафақа олиш тартиблари, тиббий суғурта имтиёзлари ҳамда хизматда юқори мансабга кўтарилиш имкониятлари киради.
8-Мавзу. Даромадларнинг таксимланиши, тенгсизлик ва кашшоклик
Режа.
1. Аҳоли даромадлари ва унинг таркиби. Турмуш даражаси курсатгичлари
2.Кашшокликни камайтириш ва даромадларни кайта таксимлаш сиёсати.
Do'stlaringiz bilan baham: |