7- маъруза толали оптик алоқа тизимларининг линия тракти


Оптик линия трактининг классификацияси



Download 261,98 Kb.
bet2/3
Sana17.07.2022
Hajmi261,98 Kb.
#810770
1   2   3
Bog'liq
7-Ma\'ruza OAT

7.2. Оптик линия трактининг классификацияси

Оптик алоқа тизимларининг линия тракти икки томонлама алоқани ташкил этиш бўйича қуйидагича классификацияланади:


- икки толали бир полосали бир кабели (тўрт ўтказгичли бир полосали бир кабелли);
- биp толали бир полосали бир кабелли (икки ўтказгичли бир полосали бир кабелли);
- бир толали кўп полосали бир кабели ёки тÿлқин узунлиги бўйича зичлаштирилган оптик алоқа тизимлари.
7.1 – расмда кўрсатилган ТОА тизимининг тузилиш схемаси фақат узатишнинг бир йўналишини кўрсатади.
Бундай тузилишда оптик сигналларни узатиш ва қабул қилиш икки тола бўйлаб (7.1 – расм), биттa тўлқин узунлигида амалга оширилади.

7.1-расм. Икки толали бир полосали бир кабелли ТОА тизимининг схемаси


Хap бир оптик тола икки симли физик занжирга ўхшайди, чунки кабелнинг оптик толалари орасида ўзаро ўтишлар бўлмайди [4]. Шунинг учун ТОА тизимининг узатиш ва қабул қилиш трактлари битта кабел бўйлаб ташкил этилади, яъни ТОА тизими бир кабелли ҳисобланади. Шу тарзда, берилган оптик линия трактини ташкил этиш схемаси икки толали бир полосали бир кабелли ҳисобланади.


Ушбу алоқа ташкил этиш схемасининг афзаллиги бу охирги ва оралиқ станцияларнинг узатиш ва қабул қилиш қурилмаларининг бир турдалигидир. Камчилиги эса оптик тола (ОТ)нинг ўтказиш қобилиятидан фойдаланиш коэффициенти жуда кичик.
Кабел қурилмаларига кетадиган харажатлар оптик алоқа тизимлари нархининг катта қисмини ташкил этишини, оптик кабел нархи етарли даражада қимматлигини ҳисобга олсак, оптик толадан бир вақтда катта ҳажмдаги информацияни узатиш ҳисобига унинг ўтказиш қобилиятидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш масаласи юзага келади. Бунга масалан, битта оптик тола (ОТ) бўйлаб қарама-қарши йўналишдаги сигналларни узатиш ҳисобига эришиш мумкин.
Бир толали бир полосали бир кабелли оптик линия трактининг тузилиш схемаси 7.2 – расмда кўрсатилган. ОТ ни бир тўлқин узунлигида иккала йўналиш сигналлари учун қўлланилиши бу схеманинг хусусияти ҳисобланади [4].

7.2-расм. Бир толали бир полосали бир кабели ТОА тизимининг схемаси


ОАҚ- оптик ажратувчи қурилма, ёруғлик тўлқинларининг қутбланишини ёки оптик нурланишнинг йўналтирилган тўлқинлари турини ажратишни амалга оширади.
Қарама-қарши икки томонлама сигналларни узатганда оқимлар орасида ўзаро ўтиш шовқинлари ҳосил бўлади. Ўтиш шовқинлари ОТ ва тармоқлагичлардаги тескари сочилишдан, ёруғликни уланган жойлардан ва линия охиридаги ажраладиган улагичлардан қайтиши натижасида вужудга келади. Шовқин сатҳи ва унинг спектр таркиби узатилаётган сигналнинг узатиш тезлигига, импульс формасига ва линия тракти параметрлари (оптик толанинг сўниши, тўлқин узунлиги, сонли апертура, синдириш кўрсаткичлари)га боғлиқ.
Тўлқин узунлиги 1,55 мкм ва узатиш тезлиги 35 Мбит/с дан юқори бўлса, бир ОТдан қарама - қарши йўналишли сигналларни узатувчи ТОА тизимида ўтиш шовқинлари кам бўлиб, оптимал иш режимига эга бўлади.
Тÿлқин узунлиги бўйича зичлаштирилган (бир толали кўп поласали бир кабелли) ТОА тизимида бир оптик тола бўйлаб бир вақтда тÿлқин узунлиги бўйича зичлаштирилган бир неча оптик ташувчилар узатилади. Бундай тизимларни тузиш, қўлланилладиган спектр оралиғида оптик кабелнинг сўниш коэффициентини оптик ташувчи частотасига (ёки тўлқин узунлигига) нисбатан кам боғлиқлигига асосланади. Шунинг учун бир оптик тола бўйлаб, ахборотларни узатишнинг натижавий тезлигини ошириб, бир неча кенг оралиқли оптик каналларни ташкил этиш мумкин.
Оптик каналлари тÿлқин узунлиги бўйича зичлаштирилган ТОАТ нинг тузилиш схемаси 7.3-расмда кўрсатилган.
n КҲҚУдан сигналлар n оптик узатгич ОУз га узатилади. ОУз чиқишидаги 1, 2,..., n тўлқин узунликли турли оптик ташувчилар мультиплексор (МП) ёрдамида бир оптик толага киритилади. Қабул қилувчи станцияда демультиплексор (ДМ) ёрдамида 1, 2,..., n тўлқин узунликли турли оптик ташувчилар ажратилади ва оптик қабул қилгич (ОҚқ) га берилади. Шу тарзда, бир оптик тола орқали n тÿлқин узунлиги бўйича ажратилган оптик каналлар ташкил қилинади, яъни ўтказиш қобилиятидан самарали фойдаланиш коэффициенти бошқа анъанавий тузилган оптик тизимларнинг линия трактига нисбатан n марта ошади.


λ1


λ1

λn λn


7.3-расм. Тÿлқин узунлиги бўйича зичлаштирилган ТОА тизимининг тузилиш схемаси


Оптик ташувчиларни бирлаштириш ва ажратиш учун турли оптик спектрал қурилмалар оптик мультиплексор ва демультиплексорлар қўлланилиши мумкин. Уларнинг иши физик оптиканинг дисперсия, дифракция ва интерференция ходисаларига асосланган. Оптик мультиплексор ва демультиплексорлар оптик призма, кўп қатламли диэлектрик, дифракцион панжара асосида тузилишлари мумкин.





Download 261,98 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish