ЦИТРУС МЕВАЛИ ЎСИМЛИКЛАР
НАВЛАРИНИНГ ТАВСИФИ
Цитрус ўсимликлар усти ёпиқ жойда ўстирилганда улар-
нинг шох-шаббасининг ихчам тузилишига нисбатан қатъий
талаблар қўйилади.
Кўп йиллик тадқиқотлар ва кенг кўламдаги ишлаб чиқа-
риш тажрибасидан маълум бўлишича, синаб кўрилган барча
лимон навларидан фақат Мейер нави хандақ ва иссиқхона-
ларда ўстириш учун энг мақбул нав эканлиги аниқланган: бу
нав суст ўсиши ва бошқа навларга қараганда серҳосиллиги
билан фарқ қилади. Шунингдек, Ўзбекистон ҳосилдори, Ўз-
бекистон тўнғичи навлари ҳам яхши кўрсаткичларга эга бўл-
ди. Ўзбекистон тўнғичи нави ўртача ўсиш ва ҳосилдорлигига
кўра Мейер навларига яқин туради. Меваларнинг сифати
жиҳатидан (хушбўйлиги, таркибидаги лимон ва аскарбин
кислота миқдори бўйича) ундан устун туради.
Апельсин
нинг Гамлин, Вашингтон Навел, Королёк гру-
шовидный, Гладкокорый навларини алоҳида айтиб ўтиш ке-
рак. Бу навлар мевасининг сифатлилиги билан фарқ қила-
ди, экилгандан кейин 3-йили ҳосилга киради. 6 ёшли бир туп
апельсиндан ўртача 100 дона мева олиш мумкин. Вашинг-
тон Навел нави апельсин ҳосилдорлиги бошқа навлардан
камроқ, лекин мевалари сифати жиҳатидан улардан устун
туради. Мевалари йирик, серсув, хушбўй бўлиб, қанд ва кис-
лоталар нисбати ҳам юқори.
Мандарин
нинг Килиминтин, Химера навлари иссиқхона
ва хандақларда яхши натижа беради. Миагава Васе навидан
39
Цитрус мевали ўсимликлар етиштириш
67–
китоб
энг кўп ҳосил олинади, 6 ёшли тупининг ўртача ҳосилдорли-
ги 8-10 кг ни ташкил этади. Кавано Васе ва Абхазкий эртапи-
шар навлари ҳам ҳосилдорлиги жиҳатидан истиқболлидир.
Экилгандан олти йил кейин бу навларнинг ҳар тупидан 5 кг
мева олиш мумкин.
Ёпиқ жойларда цитрус ўсимликлар тупининг кичикроқ
бўлгани афзалдир. Бу жиҳатдан олганда, пакана (паст бўй-
ли) мандаринлар бақувват ўсадиган Уншу формаси фойда-
лидир. Паст бўйли мандарин эрта ҳосилга киради, мевалари
20-25 кун олдин етилади.
Грейпфрут
– республикамизда кам тарқалган. Бироқ,
академик М.Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва
виночилик илмий тадқиқот институтида мавжуд Грейпфрут
навлари Марш Сидлеснинг ҳар тупидан 20 килограммгача
ҳосил олинди. Мевасидан шарбат олиш мақсадида бу навни
экиб ўстиришни тавсия этиш мумкин.
Пампельмус
нинг Кабаянш Миканг нави серҳосил, мева-
си сифатли ва серсув экинлиги аниқланди.
Янги цитрус мевазорлари барпо этишда навларни
ишлаб чиқариш учун тавсия этиладиган нисбатда танлаш.
Яъни 70% лимон, 15% апельсин, 10% мандарин ҳамда бошқа
цитрус мевалардан 5% миқдорда экиш керак.
Шуни таъкидлаш лозимки, цитрус ўсимликлар қишда
иситиладиган иссиқхоналарда етиштирилганда, ўсиш даври
узоқ бўлганлигидан уларнинг ҳосилдорлиги ва мевасининг
сифати, одатда, хандақларда ўстирилгандагига қараганда
юқори бўлади, чунки хандақларда ҳароратнинг табиий па-
сайиши ва йиллик совуқ мавсуми бошланиши муносабати
билан вегитатция даври эрта тугалланади.
40
100 китоб тўплами
Do'stlaringiz bilan baham: |