67 Sitrus mevalar yetishtirish indd



Download 24,21 Mb.
Pdf ko'rish
bet25/38
Sana21.05.2022
Hajmi24,21 Mb.
#606352
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   38
Bog'liq
6088ed7431e1f

ЦИТРУС МЕВАЛИ ЎСИМЛИКЛАР 
 
ЕТИШТИРИЛАДИГАН ҲИМОЯЛАНГАН 
 
ЖОЙЛАРНИНГ ТУРЛАРИ
Экиб ўстириш усулига ва иншоотлар тузилишининг ху-
сусиятларига кўра цитрус ўсимликлари учун мўлжалланган 
ҳимояланган жойларни 2 та асосий типга бўлиш мумкин: 
ҳар хил хандақлар; ҳар хил тузилишдаги иссиқхоналар, 


70
100 китоб тўплами
улар доимий синчли ва ойнаванд бўлиб, сунъий равишда 
истилади. Вақтинча иншоотлар, булар цитрус ўсимликлар 
экилган жойга қиш вақтида қурилади, ўсимликларни со-
вуқдан яхши сақлаш учун ичига вақтинча иситиш тизим 
ўрнатилади. 
Хандақлар қишда иситилмайди. Бунда хандақнинг де-
ворлари ва туби орқали ердан ўтадиган иссиқликдан фой-
даланади.
Хандақлар ерни ҳар хил шаклда ва турлича узунликда 
ўйиб тайёрланган чуқурлардир. Чуқурлиги 1,7 м, тубининг 
эни 2,7 м, юқорисиники 3 метрли типавой хандақлар энг 
кўп урф бўлган. Хандақлар ичига цитрус ўсимликлар экила-
ди, йилнинг иссиқ вақтида улар очиқ ҳолда бемалол ўсади. 
Қишда хандақларнинг усти ёғоч тўсиқ, плёнка тортилган ёки 
ойна солинган рама билан беркитилади.
Цитрус ўсимликлар хандақларда яхши қишлаш учун 
уларнинг усти яхши ёпилиши керак, яъни хандақ ичининг 


71
Цитрус мевали ўсимликлар етиштириш
67–
китоб
иссиқлик изоляцияси ўсимликлар қишки тиним даврида 
нормал ҳаётчанликни таъминлайдиган даражада ишончли 
ва етарлича ёритилган бўлиши зарур. Хандақ ичи бутунлай 
қоронғи ёки бир оз ёруғ бўлса, ўсимликлар баргини тўкиб 
юборади ва келгуси йил ҳосили нобуд бўлади.
Хандақларда нормал иссиқликни таъминлаш, яъни қат-
тиқ совуқдан ўсимликларни сақлаб қолиш учун полиэтилен 
плёнка тортилади, бунда плёнка орасида 5-6 сантиметр 
бўшлиқ бўлиши керак. Бундай қўшқават – икки қават плёнка 
тортилган, оралиғи 5-6 сантиметр бўшлиқ қолдирилган по-
лиэтилен плёнка билан ёпилган хандақлардагига қараган-
да ҳароратни 2-3
°С оширади.
Ёпилган рамалар турига кўра, хандақлардаги ҳаро-
рат ташқи ҳаво ҳароратидан 8-12 °С юқори бўлади, бу эса
-20 °С совуқда ҳам цитрус ўсимликларнинг омон қолишини 
таъминлайди. Ўзбекистонинг жанубида камдан-кам ҳолда 
-20 °С ли совуқ бўлади, бўлганда ҳам узоқ давом этмайди.


72
100 китоб тўплами
Хандақлардаги ҳарорат ташқи ҳаво ҳароратнинг паса-
йиш даражасига ва совуқнинг давом этишига боғлиқ. Ҳаро-
рат қисқа вақт, яъни бир неча соатгача -18-20 °С гача пасайса 
ҳам усти яхши беркитилган хандақлардаги ўсимликлар за-
рарланмайди. Узоқроқ давом этганда -12-15 °С ли совуқ ҳам 
ўсимликларни жиддий зарарлаши мумкин. Агар жуда қаттиқ 
совуқ бўлса, хандақлардаги цитрус ўсимликларни сақлаб 
қолиш учун оддий иситиш қурилмалари, масалан, солярка, 
мазут ва бошқа ёнилғи ёқиладиган темир печка ўрнатила-
ди. Хандақлар ичини электр лампалар билан иситиш ҳамда 
ёритиш мумкин, бу эса қиш даврида жудаям фойдалидир.
Усти икки томонлама ни-
шаб қилиб беркитиладиган ва 
юқорисининг эни 3, туби 2,7, 
чуқурлиги 1,7 метрли хандақлар 
асосий типдаги хандақлар бў-
либ, тўсинининг баландлиги 
1,4-1,7 метр олинади. Хандақлар-
нинг узунлиги 40-80 метр бўли-
ши мумкин, бироқ 60 метрли энг 
қулай ҳисобланади. Бундай хандақларга кўчатлар бир қатор 
қилиб экилади. Ўсимликларни парвариш қилиш осон бўли-
ши учун янги лойиҳадаги хандақларни, юқорисининг эни 
3.5, тубини 3,0 метргача қилиб қазиш кўзда тутилади. Девор-
ларининг қиялиги уларнинг чидамлилигини таъминлайди 
ва хандақ қуришдаги ер ишлари ҳажмини камайтиради.
Хандақлар шарқдан ғарбга томон узун қилиб қурила-
ди: бунда эрталаб ва кечқурун ўсимликларга ёруғликнинг 
яхши тушиши, устини ёпиш осон бўлиши кўзда тутилади, 
шимол томони ёғоч тўсиқлар билан ўралади. Хандақлар 1-2 
гектар ва ундан катта жойни эгаллаган блок шаклида қури-


73
Цитрус мевали ўсимликлар етиштириш
67–
китоб
лади. Ҳар бир блокда бир нечтадан хандақ бўлиб, улар берк 
умумий йўлак ва чиқиш эшиги билан ўзаро бирлаштирил-
ган. Кенглиги 3,5-4 метрли йўлакдан цитрус ўсимликларни 
парвариш қилишда, меваларни сақлаш ва жойлашда қў-
шимча хона сифатида фойдаланилади. Блокнинг парал-
лел хандақлари орасидаги масофа 4 метр бўлиши керак. Бу 
хандақларнинг иссиқлик билан таъминлашини яхшилайди. 
У ердан ёғин-сочин сувлар оқиб кетади, тўсиқ ва рамалар 
тахлаб қўйилади, ўсимликларни парвариш қилиш бораси-
даги ҳар хил ишлар ҳам шу ерда бажарилади. Хандақ кичик 
экскаваторда хомаки кавланади, кейин қияликлари, четла-
ри ва туби қўлда тўғриланади. Ер кавлашда устки унумдор 
қатлам тупроғи бир жойга, унумсиз қатлам тупроғи бошқа 
жойга ташланади. Хандақ туби лойиҳадагидан чуқурроқ 
олинади, чунки бу ерга юқори қатламдан олинган тупроқ 
солинади. Бир текис суғориш учун ер туби яхшилаб текис-
ланади. Ён томонларига бетон, ёки лойдан девор урила-
ди. Девор ер сатҳидан 20-30 сантиметр баланд бўлиб, усти
75 сантиметр кенгликдаги бетон отмостик билан мустаҳкам-
ланади. Деворлари битгач, икки томонлама нишаб синчлар 
қурилади, ҳар 3 метрга 50 миллиметрли тахтадан старапил 
ишланади. Уларнинг смила шимдирилган учи девордан
30 сантиметр чиқиб туради. Ҳар хил конструкциядаги ме-
талл каркаслар ҳам кўп ишлатилади. Хандақлар орасидан 
девордан 1 метр қочириб сув чиқиб кетадиган ариқ оли-
нади. Хандақдаги ўсимликлар у ерда ётқизилган қувурлар 
орқали суғорилади.
Лимон, апельсин, мандариннинг тез ўсадиган навлари-
ни ўстириш, шунингдек, хандақлар блокининг ҳар гектари-
да секин ўсадиган ўсимликлар сонини кўпайтириш учун эни 
6-7, чуқурлиги 2 метрли кенг хандақлардан фойдаланади. 


74
100 китоб тўплами
Бундай хандақларнинг ён томонларига ғишт ёки бетондан 
девор олинади. Тўсин оралиқ таянчсиз, лекин мустаҳкам 
қилинади. Шимолга нишаб томони икки қатор тўсиқ билан, 
жанубга нишаб томони билан икки қатор қилиб беркитила-
ди. Иссиқ вақтида улар олиб, тахлаб қўйилади. Катта ва кенг 
хандақлар ҳам оддай хандақлар каби қурилади. Кенг хан-
дақларга цитрус мевалари 2-3 қатор қилиб экилади. Бундай 
хандақлар қишда оддий хандақларга қараганда совуқроқ 
бўлади, шунинг учун иситиш қурилмаларидан фойдаланиш 
зарурияти туғилади. Ўзбекистоннинг энг иссиқ жанубий ҳу-
дудларида бундай хандақларнинг самарадорлиги айниқса, 
юқори бўлади.
Цитрус ўсимликларни хандақларда ўстиришнинг ўзига 
хос камчиликлари бор. Бунда биринчидан, ерни ишлаш ва 
ўғит солишда механизмдан фойдаланиш имкони бўлмайди, 
хандақларнинг устини очиб, қишда ёпиш зарурлиги туфай-
ли анчагина қўл меҳнати сарфланади. Ердан фойдаланиш 
рационаллиги пасаяди: ҳар бир типавой лиманарий хан-
дақларда умумий майдоннинг атиги 0,36%ини ўсимликлар 
эгаллайди, қолгани хизмат қилиш жойлари ҳисобланади.
Хандақ шароитида ўсиши ва ҳосил тугиш чекланган 
бўлади. Хандақларнинг чекланган ички параметрлари ҳам 
фақат кучсиз ўсадиган кичик ўсимликлар етиштиришга 
мослашган.
Хандақлар кенг бўлса, ўсимликлар яхши ўсади, лекин 
камчиликларнинг ҳаммаси тугатилмайди. Хусусан, қишда 
чекланган даражада, асосан юқоридан ёритилади холос, 
натижада цитрус ўсимликлар шох-шаббасининг хандақдан 
кўтарилиб чиқиши тезлашади. Иссиқхоналар етарли бўлма-
ган тақдирдагина хандақлардан фойдаланиш мумкин.
Иссиқхоналар – цитрус ўсимликлар ўстириладиган усти 


75
Цитрус мевали ўсимликлар етиштириш
67–
китоб
ёпиқ жойнинг иккинчи асосий хилидир. Бундай иссиқхона-
ларнинг 4 та асосий элементи бор: фундаменти; таянч кон-
струкциялари (деворлари, тирговучи, тўсини); том ва девор-
лари қопланадиган ёруғлик ўтказувчи материал; иситиш, 
вентиляция, сув билан таъминлаш ва ёритиш системаси. Ис-
сиқхоналарнинг конструкциясига қараб у ёки бу элементга 
бирмунча ўзгариш киритиш мумкин.
Иссиқхоналарга ўтказилган цитрус ўсимликлар йил бўйи 
нормал ўсиши, ривожланиш ва мева тугишини таъминлай-
диган сунъий иқлимда яшайди.
Иссиқхона қуришга сарфланадиган йирик капитал маб-
лағларни, улардан фойдаланишда ҳар йили сарфланадиган 
харажатларни ҳисобга олиб, йил давомида цитрус ўсимлик-
лар ўстиришнинг энг тежамли режимини яратиш зарур. Бун-
да иссиқхонанинг иқлим режими шундай белгиланадики, у 
биринчидан, энг юқори ҳосил олишни, иккинчидан, меҳнат, 
маблағ ва энергиядан рационал фойдаланиш ҳисобига ци-
трус мевачилигининг иқтисодий самарадорлигини ва рен-
табеллигини энг кўп даражада оширишни таъминлаши ке-
рак.
Ўзбекистон иқлими ҳамда иссиқхонадаги цитрус ўсим-
ликларнинг ривожланиш фазаларини ҳисобга олган ҳолда, 
ойлар бўйича ҳавонинг ҳарорати ва намлигини тахминан 
қуйи даги даражада тутишни тавсия этамиз: январда суткалик 
ўртача ҳарорат 6-8
°С ва ҳавонинг нисбий намлиги 50-60%; 
февралда-юқоридагига мувофиқ 8-12 °С ва 60-70%; марта
19-20 °С ва 70-80%; апрелда 18-22 °С ва 70-80%; майда 20-24 °С
ва 70-80%; июнда 22-26 °С ва 60-70%; августда 22-28 °С
ва 50-60%; сентябрда 20-24 °С ва 40-60%; октябрда 16-20 °С
ва 40-50%; ноябрда 10-14 °С ва 40-50%; декабрда 8-10 °С ва 
50-60%.


76
100 китоб тўплами
Иссиқхоналарда иситиш, вентиляция, суғориш тизимлари-
ни тегишли режимда ишлатиб, ҳароратни ва ҳавонинг намли-
гини зарур даражада (юқоридагидек) сақлаб туриш мумкин.
Цитрус ўсимликлар иссиқхоналарда ўстириш хандақлар-
дагига қараганда умуман анча қимматга тушади. Бироқ, 
иссиқхоналарда майдон бирлигидан яхши фойдаланади, 
кўпроқ ҳосил олинади, яъни хандақлардагига нисбатан ҳо-
силдорлик 1,5-2 баравар кўп бўлади. Бундан ташқари, ўсим-
ликларни парвариш қилишда механизмдан фойдаланиш 
учун шароит яратилади, ходимларнинг меҳнат унумдорлиги 
ортади, энг муҳим, иссиқхоналарда сунъий иқлим яратиш 
имконияти борлигидан ўсимликларнинг потинциал ҳосил-
дорлигини яратиш ва ундан фойдаланиш мумкин.
Цитрус ўсимликлари етиштириладиган иссиқхоналарни 
қуриш анча мураккаб бўлиб, махсус ҳисоблашувлари олиб 
боришни талаб этади: улар тегишли лойиҳа-смета ҳужжат-
лари асосида қурилади. Хандақ ёки иссиқхона қуриш учун 
мазкур ернинг табиий, тупроқ-иқлим шароитини ўрганиш 


77
Цитрус мевали ўсимликлар етиштириш
67–
китоб
зарур. Айниқса, қиш даврида минимал ҳарорат яратишга 
алоҳида эътибор бериш керак.
Ишлаб чиқаришда цитрус меваларни ерга экиб ўстириш 
анча қулай ҳисобланади. Бунда қиш вақтида уларнинг усти 
вақтинча беркитилади, натижада қўл меҳнати кам сарфлана-
ди, ўсимликларни боғлардаги каби парвариш қилиш мумкин 
бўлади. Цитрус ўсимликлар очиқ ерда ўстирилганда хандақ 
ва иссиқхоналардагига қараганда вегитация даврида ўсиш 
шароити энг яхши бўлади. Очиқ жойда ўстирилаётган цитрус 
ўсимликларнинг усти ҳам (қишда) хандақдаги каби ёпилади.
Ўзбекистон ва Тожикистоннинг жанубий ҳудудларида 
очиқ жойда ўстириладиган цитрус ўсимликларнинг усти од-
дий усулда, полиэтилен плёнка билан ёпилса, қишки 12-14 °С 
ли совуқда ҳам уларни яхши сақлаш мумкин. Ерда ўстирилган 
цитрус меваларнинг усти беркитилганда, ҳарорат хандақда-
гидан 3-5 °С паст бўлади. Шунинг учун бу ерни қўшимча иси-
тиш керак. Иситиш даври қишда Ўзбекистоннинг жанубида 
10-20 кундан ошмаслиги зарур. Ана шу қисқа давр ичида иси-


78
100 китоб тўплами
тиш воситаларидан (электр, темир печка ва ҳоказолардан) 
фойдаланишни ҳисобга олиш керак. Текширишлардан ва 
баъзи ҳаваскор цитрусчилар тажрибасидан маълум бўлиши-
ча, Ўзбекистоннинг энг иссиқ жанубий районларида ёки со-
вуқдан паналанган кичикроқ майдонларда цитрус ўсимлик-
ларни очиқ ерга экиш мумкин экан. Бунда майдон бирлигига 
хандақдагига қараганда 2 марта кўп ўсимлик жойлаштири-
лади. Мейер лимони туплар орасини 1,5-2, қаторлар орасини
4 метрдан олинади. Агротехникаси хандақдаги билан бир хил, 
лекин бунда механизациядан фойдаланиш мумкин. Ўсимлик-
лар паст бўйли, қаторлар бўйлаб ярим ётиқ ўсади. Усти ёпи-
лиши олдидан ҳосил териб олинади.
Хандақдаги каби бунда ҳам, цитрус ўсимликларнинг усти 
ойнали ёки плёнкали рама ва тахта тўсиқ билан беркити-
лади, улар қаторларга ўрнатилган устунларга маҳкамла-
нади. Устунларнинг баландлиги 1,4-1,5 метр бўлади. Қишда 
шамоллатиш учун уларга дарча қилинади. Ҳаво анча совиб 
кетса, усти плёнка, бордон билан қўшимча ёпилади, иситиш 
асбоблари ўрнатилди.

Download 24,21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish