Архивланган файллар билан ишлаш



Download 48 Kb.
bet1/4
Sana21.02.2022
Hajmi48 Kb.
#61994
  1   2   3   4
Bog'liq
FAYLLARNI ARXIVLASH (UZBEK)

    Bu sahifa navigatsiya:
  • , ARJ

FAYLLARNI ARXIVLASH
Файлларни архивлаш


Архивланган файллар билан ишлаш


Архивланган файл-бу файлнинг ихчамланган, сикилган холати. Амалда файллар билан ишлашда, яьни файлларни бир жойдан иккинчи жойга кўчиришда, нусха олишда, саклаб кўйишда, электрон почта оркали ахборот юборишда бундай файллар билан ишлаш зарурати тугилади.
Файлларни архивлаш - файлларни маьлум бир коида асосида сикилган, ихчамланган холатда дискда саклаш демакдир. Архивлаш каттик диск ишдан чикиши ёки файлнинг тасодифан ўчирилиши содир бўлган холларда жорий файлни кайта тиклаш учун ёрдам берувчи восита сифатида хам кўлланилади. Архивлаш БАCКУП пакет программаси оркали хам (Win95 мухитида) амалга оширилади. Бу программа хакидаги тўла маьлумотларни справка бўлимидаги «файлларни архивлаш» калит сўзли команда оркали олиш мумкин.
Умуман архивлаш - бу узок муддат сакланувчи файллар, кам кўлланиладиган, эски хужжатлар, хар хил материаллар, адабий ва илмий маколалар, расм ва бошкаларни саклаш учун кўлланилади. Архив бир канча кисмлардан иборат бўлиши ва унда хар бир файл алохида кўринишда сакланиши мумкин. Бундай архив файллари кўп томли деб аталади. Шундай архивлардан катта хажмли маьлумотларини кисмларга бўлиб дискеталарга сигадиган, кулай кўринишга келтириш учун фойдаланиш мумкин. Бунда хар бир кисм файл хам архив файли деб аталади.
Архив хосил килиш жараёни архивлаш (архивация) дейилади. Сикилган файлни эски холига кайтариш архивларни очиш (разархивация) дейилади. Архивлашни файллар гурухи, тўлик файллар структураси бўйича ёки папкалар бўйича хам килиш мумкин. Архивланувчи файлларда папкалар кўп бўлса, уларни олдин битта папкага йигиб олиш ишни осонлаштиради. электрон почта ва Интернет мухитида архивланган холдаги маьлумотларни алмашиш бир катор кулайликлар яратади.
Архивлаш жараёнида айрим файллар жуда яхши ихчамланиши, баьзи холларда архивлаш натижасида бошлангич файл 10-20 баравар сикилиши хам мумкин. Масалан, программа файлларига нисбатан текст ва расм файллари анча яхши ихчамланади.
Хозирги кунда хар хил архиваторлар бир-биридан сикиш даражаси, тезлиги, фойдаланишда кулайликлари, имконият даражаси бўйича фарк килади. Фойдаланувчи хар хил турдаги архив файлларини кенгайтмаси бўйича фарклайди. Сикиш тури шу архивнинг формати дейилади.
Архивланган файл архивда кайси файллар борлигини билдирувчи сарлавхага эга бўлади. Архив сарлавхасида унда сакланувчи хар бир файл учун куйидаги маьлумотлар сакланади:
- файл номи;
- файл сакланувчи каталог хакида маьлумот;
- файлнинг охирги марта кайта ишланган санаси ва вакти;
- файлнинг дискдаги ва архивдаги ўлчами;
- архивнинг тўликлигини текширишда ишлатиладиган хар бир файлнинг сиклик текшириш коди.
Архив файллар хам оддий файллар каби номланади ва махсус кенгайтирмага эга бўлади. Масалан, PKZIP/PKUNZIP программаларинг файллари ZIP, ARJ программасининг файллари ARJ кенгайтирмага эга бўлади. Кўп томли файллар учун эса архивнинг давоми А01, А02 ва хаказо кенгайтирмалар олади.

Download 48 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish