6-мавзу.“Маҳаллабай” ишлаш тизимининг технологияси Мавзу режаси


“Маҳаллабай” ишлаш тизимини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш



Download 32,92 Kb.
bet2/4
Sana05.06.2022
Hajmi32,92 Kb.
#639168
1   2   3   4
Bog'liq
6 мавзу

6.2. “Маҳаллабай” ишлаш тизимини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш

Туман (шаҳар) секторлар раҳбарлари “маҳаллабай” ишлаш тизимини самарали ташкил этишга шахсан масъул бўлиб, қуйидаги вазифаларни амалга оширади:


- бошқарув офислари ишини ташкил қилиш, бириктирилган ҳар бир маҳалла бўйича масъулларнинг самарали фаолият юритишини таъминлаш;
- ҳар бир маҳаллага бириктирилган доимий вакиллар фаолиятини мувофиқлаштириб бориш;
- тадбиркорларнинг фаолиятидаги мавжуд муаммоларни бартараф қилиш, уларнинг фаолиятини кенгайтириш ҳамда «драйвер» лойиҳаларнинг амалга оширилишини доимий назорат қилиш;
- «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари»га киритилган фуқаролар билан якка тартибда шуғулланиб, уларнинг ўз хоҳиши асосида касб-ҳунар ва тадбиркорлик кўникмаларига ўқитиш, меҳнат билан бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка ва ўзини ўзи банд қилиб ишлаш фаолиятига жалб қилиш ва ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига моддий ёрдам кўрсатиш;
- амалга оширилган ишлар тўғрисида халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларида ҳисобот бериб бориш.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг биринчи ўринбосари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосарлари туман (шаҳар)ларда «маҳаллабай» ишлаш тизимини мувофиқлаштириб бориш бўйича қуйидаги вазифаларни амалга оширади:
- иқтисодиёт, инвестиция, қурилиш, қишлоқ хўжалиги соҳалари, республика ва ҳудудий давлат бошқаруви органлари ҳамда тижорат банклари фаолиятида ўзаро яқин ҳамкорликдаги “маҳаллабай” ишлаш тизимини ташкил этиш;
- маҳаллаларга бириктирилган доимий вакиллар, бошқарув офислари, туман (шаҳар) мувофиқлаштирувчи гуруҳларининг фаолияти мониторингини олиб бориш ва уларнинг фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича амалий чоралар кўриб бориш;
- маҳаллаларни ривожлантириш йўналишлари асосида ишлаб чиқилган комплекс дастурлар ижросини назорат қилиш;
- мувофиқлаштирувчи гуруҳлар томонидан аниқланган аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг ҳудудий даражадаги муаммоларини тезкорлик билан бартараф этиш чораларини кўриш;
- аҳоли истаклари асосида ҳудуддаги муваффақиятли фаолият юритаётган тадбиркорлар ва ҳунармандларни мотивацион курслар, касб-ҳунар ва тадбиркорлик кўникмаларига ўқитиш жараёнларига таклиф этиш;
- ўз ҳудудида бандлиги таъминланмаган ёшларнинг мутахассислиги бўйича бошқа туман (шаҳар)лардаги ташкилотларда мавжуд бўш (вакант) иш ўринларига ишга жойлашишига кўмаклашиш;
- ҳар бир туман (шаҳар)нинг иқтисодий салоҳияти ва «драйвер» соҳаларидан келиб чиқиб истиқболли тадбиркорлик лойиҳалари амалга оширилишини таъминлаш;
- «маҳаллабай» ишлаш бўйича туман (шаҳар)ларда амалга оширилаётган ишлар натижалари бўйича ҳар ойда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларида ҳисобот бериб бориш.
Ҳудудларда «маҳаллабай» ишлаш тизимини ташкил этиш бўйича Республика комиссиясининг вазифалари қуйидагилардан иборат:
- «маҳаллабай» ишлаш тизимини жорий этиш, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг биринчи ўринбосари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосарлари, мувофиқлаштирувчи гуруҳлар, бошқарув офислари ва доимий вакиллар иш фаолиятини ташкил этишга методологик кўмаклашиш;
- «маҳаллабай» ишлаш тизимига жалб этилган республика ва ҳудудий давлат бошқаруви органлари ҳамда тижорат банклари ходимларини ўқитиш ва малакасини ошириш ишларини ташкил этиш;
- маҳалла паспорти ва маҳаллани ривожлантириш йўналишларининг намунавий тузилмасини ҳамда маҳаллада сўров асосида ўрганиш учун саволнома ишлаб чиқиш;
- мувофиқлаштирувчи гуруҳлар, бошқарув офислари ва доимий вакиллар томонидан амалга оширилган ишлар самарадорлиги ва амалий натижаларидан келиб чиқиб уларни рағбатлантириш ёки масъулиятини ошириш чораларини кўриш;
- мувофиқлаштирувчи гуруҳлар томонидан тақдим этилган республика даражасидаги муаммоларни ҳал этиш чораларини кўриш;
- «маҳаллабай» ишлаш тизимининг барча бўғинлари ўртасида ахборот алмашинувини таъминлайдиган, маҳаллалар паспортлари ва ривожлантириш йўналишлари тўғрисидаги маълумотларни қамраб олувчи ягона электрон платформани ишлаб чиқишни таъминлаш.

Download 32,92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish