6-мавзу: Ўзбекистонда иқтисодий ислоҳотлар: хусусий мулкчиликнинг шаклланиши ва бозор муносабатларининг ривожланиши



Download 24,28 Kb.
Sana23.02.2022
Hajmi24,28 Kb.
#142322
Bog'liq
6-MAVZU


6-мавзу: Ўзбекистонда иқтисодий ислоҳотлар: хусусий мулкчиликнинг шаклланиши ва бозор муносабатларининг ривожланиши

Ўзбекистонда бозор муносабатларига ўтишнинг ўзига хос йўли, тараққиётнинг “Ўзбек модели”. Ўзбекистон мустақилликка эришган вақтда ижтимоий-иқтисодий аҳвол ўта мураккаб эди. Мустақиллигини қўлга киритган Ўзбекистон совет тузуми давридаги иқтисодиёт асосини ташкил этган режалаштирувчи сиёсатдан воз кечди ва бозор иқтисодиёти йўлини танлади.


Жаҳон тажрибаси кўрсатишича, дунёдаги барча мамлакатлар учун мақбул бўлган бир хил тараққиёт йўли, бир хил андоза бўлиши мумкин эмас. Ҳар бир давлат ўзининг тарихий тараққиёт анъаналари, миллий ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда, ўз йўли, ўз моделини ишлаб чиқиши лозим. Ўзбекистон ҳам ана шу умумий дастур ва умумий қонуният мезонлари асосида бозор иқтисодиёти муносабатларига ўтишга имконият берадиган ўз йўлини танлаб олди.
Ўзбекистоннинг бозор муносабатларига ўтиш йўлига доир Ислом Каримов томонидан ишлаб чиқилган беш тамойил:
1.Иқтисоднинг сиёсатдан устунлиги, уни мафкурадан холи этиш.
2. Давлат бош ислоҳотчи ва иқтисодий ўзгаришларнинг ташаббускори.
3. Қонун устуворлиги, қонун олдида ҳамманинг тенглиги.
4. Кучли ижтимоий сиёсат юритиш, аҳолининг муҳтож табақаларини ижтимоий ҳимоялашнинг устуворлиги.
5. Бозор иқтисодиётига босқичма-босқич, изчил равишда ўтиш кабилар асос қилиб олинди.
Бозор муносабатларига ўтишнинг дастлабки давридан республика ҳукумати ва Президенти томонидан бир қатор ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди. Мустақилликнинг дастлабки йилларида аҳолини ижтимоий ҳимоялашга қаратилган ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш, давлат пенсия таъминоти, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, фуқароларнинг соғлиғини сақлаш ҳақида ва бошқа шу каби республика қонунлари, ҳукумат қарорлари ва Президент фармонлари қабул қилинди.
Иқтисодий ислоҳотларни бошқариш тизимининг барпо этилиши. Бозор инфратузилмасининг шаклланиши. Иқтисодиётни ислоҳ қилишнинг асосий стратегик мақсади, аввало, кишилар турмуши ва фаолияти учун зарур шарт-шароитларни таъминлайдиган, кучли ва мунтазам ривожланиб борувчи иқтисодий тизимни барпо етишдир. Бозор муносабатларига ўтиш даврининг биринчи босқичи мустақиллик кунидан миллий валютани муомалага киритишгача бўлган вақтни ўз ичига олади. Биринчи босқичда иккита асосий вазифа ҳал қилинди. Биринчидан, маъмурий-буйруқбозлик тизимининг оғир оқибатлари енгиб ўтилди, тангликка барҳам берилди ва иқтисодиёт барқарорлаштирилди. Иккинчидан, бозор муносабатларининг ҳуқуқий негизлари шакллантирилди.
Ўзбекистонда бозор иқтисодиётига асосланган жамиятнинг ҳуқуқий-иқтисодий негизлари Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида ўз ифодасини топди. Ислоҳотларнинг биринчи босқичида Олий Кенгаш томонидан иқтисодиётга оид 100 дан ортиқ қонунлар қабул қилинди. Шу билан бирга, хусусийлаштириш чоғида имтиёзлар тизими яратилди. Хусусийлаштирилаётган корхона меҳнат жамоасининг ходимларига аксияларни имтиёзли шартлар билан сотиб олиш имконияти берилди. Эскирган асосий фондлар, ижтимоий инфратузилма обьектлари янги мулкдорларга текинга топширилди. Қишлоқ хўжалиги давлат хўжаликларининг мол-мулки, фермалар, боғлар ва узумзорлар имтиёзли шартлар асосида хусусийлаштирилди.
Давлат мулкини хусусийлаштириш зарурияти бозор иқтисодиёти муносабатларига асосланган жамиятни барпо етишнинг асосий шартидир. Ўзбекистонда чек воситаси билан хусусийлаштириш ғоясидан воз кечилди, давлат мол-мулки янги мулкдорга фақат сотиш йўли билангина мулкчиликнинг бошқа шаклига айлантирила бошланди. Ўзбекистон Олий Кенгаши 1991-йил 18-ноябрда “Мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида”ги қонун қабул қилди. Дастлабки босқич хусусийлаштириш жараёни умумий уй-жой фондини, савдо, маҳаллий саноат, хизмат кўрсатиш корхоналарини ҳамда қишлоқ хўжалик маҳсулотларини тайёрлаш тизимини қамраб олди. Ўзбекистон Республикасида хусусийлаштириш жараёнини ташкил қилиш ва унга раҳбарлик қилиш мақсадида 1992-йил февралда Давлат мулкини бошқариш ва хусусийлаштириш Давлат қўмитаси таъсис қилинди. 1994-йилда у Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш Давлат қўмитасига айлантирилди. Кичик хусусийлаштириш 1994-йилдаёқ тугалланди.
Мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришга доир 20 дан ортиқ меъёрий ҳужжат қабул қилинди. 1995-йили халқ хўжалигида оммавий хусусийлаштиришлар даври бўлди. 1998-йилга келиб хусусийлаштирилган корхоналар тармоғи кескин кўпайганлиги билан характерланади. Давлат мулкини хусусийлаштириш юзасидан мамлакатимизда олиб борилган катта кўламдаги амалий ишлар натижасида мамлакатда кўп укладли иқтисодиёт ва мулкдорлар синфи вужудга келди.
Ўзбекистон Республикаси бу даврда ўз валютасига эга эмаслиги, муомалада эса 1961–1992-йилларда чиқарилган рублнинг бўлганлиги, айрим озиқ-овқат ва саноат маҳсулотларига ўзининг таннархига қараганда арзон нарх белгиланганлиги учун уларни республикадан ташқарига олиб чиқиб кетиш авж ола бошлади ва мамлакатимизда аҳолини асосий истеъмол маҳсулотлари билан таъминлашда қийинчиликлар юзага келди.
Миллий валюта. Ўзбекистонда миллий валютани муомалага киритиш учун маълум вақт, тажриба керак эди. Шу боис, Ўзбекистон мустақилликнинг дастлабки пайти – 1991–1993-йилларда собиқ Иттифоқдан мерос қолган рубл зонасида бўлиб турди. Бироқ советлардан кейинги маконда ялпи ички маҳсулот ишлаб чиқаришнинг кескин пасайиши натижасида рублнинг қадри ҳам шунга мос равишда тушиб борди. 1993-йил май ойи бошларида 800–900 рублнинг қадри 1 AҚШ доллари даражасига тушиб кетган эди.
Ўзбекистон муомалага янги миллий валута киритиш ишига жиддий киришди. 1993-йил 1-ноябрда Ўзбекистонда сўм-купон муомалага киритилди, унинг курси олдин муомалада бўлиб келган рублга тенглаштирилган эди. Ўзбекистон раҳбарияти сўм-купонлар асосида зарур тажриба орттирди, ҳақиқий миллий валютани жорий қилиш тадбирларини кўрди.
Ўзбекистон Президентининг 1994-йил 16-июнда эълон қилинган «Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасини муомалага киритиш тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ, 1994-йил 1-июлдан бошлаб Ўзбекистон Республикасининг миллий валютаси – сўм муомалага киритилди.
Замонавий транспорт-коммуникация тизимининг шаклланиши. Республика мустақилликка эришганидан кейин транспортнинг иқтисодиётга ва аҳолига хизмат кўрсатиш сифатини тубдан яхшилаш ва соҳа бошқариш тизимини такомиллаштириш мақсадида “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси (1992-йил), “Ўзбекистон автомобил транспорти” (“Ўзавтотранс”) давлат-аксиядорлик корпорацияси (1993-йил, 1998-йилдан Ўзбекистон автомобил ва дарё транспорти агентлиги), “Ўзбекистон темир йўллари” аксиядорлик компанияси (1994-йил) ва бошқа идоралар ташкил этилди. Мамлакатда транспорт корхоналари давлат иштирокидаги аксиядорлик компаниялари, корпорациялари, очиқ турдаги аксиядорлик ва масъулияти чекланган жамиятларга, жамоа корхоналарига айлантирилди.
Мустақилликнинг дастлабки йилларида халқаро талабларга жавоб берадиган автомобил йўлларини қуриш, мавжудларини халқаро андозаларга мослаштириш режалаштирилди. Ўзбекистон Республикасининг Марказий Осиёда тутган ўрни, саноат ва бошқа соҳаларнинг тараққиёти, қўшни давлатлар билан иқтисодий алоқаларни жадал ривожлантириш мақсадида 1996-йилдан Тошкент–Aндижон–Ўш магистралининг 100 кмдан ортиқ тоғли участкаларида қурилиш ишлари бошланди. Қамчиқ ва Резак туннеллари фойдаланишга топширилди. Aлмати–Бишкек–Тошкент–Термиз ва Самарқанд–Бухоро–Aшхабод Туркманбоши автомобил йўли, Европани Кавказ орқали Осиё билан боғлайдиган автомобил йўли (Европа–Кавказ–Осиё транспорт йўлаги бир қисми)нинг республика ҳудудидан ўтадиган қисмини таъмирлаш ишлари амалга оширилди. Ўзбекистонни Қозоғистон орқали Россия Федерацияси билан боғлайдиган 340 километрли Қўнғирот–Бейнов автомобил йўли қурилишининг биринчи босқичи якунланди.
Ўзбекистоннинг ягона темир йўл тармоғини вужудга келтириш бўйича 1994–2001-йилларда узунлиги 700 километрга яқин Навоий–Учқудуқ–Нукус темир йўли қуриб битказилди. Республика ҳудудида барча транспорт турларининг юк ва йўловчилар ташиш ишларини мақбул ҳолга келтириш, коммуникацияларни жадал ривожлантириш, транспортда юк ва йўловчиларни ташиш соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда трансмиллий транспорт йўлакларини ривожлантириш борасидаги фаолиятни мувофиқлаштириш мақсадида 2004-йилда “Ўзбекистон транспорт ва транспорт коммуникациялари уюшмаси” ташкил етилди. Уюшма таркибига “Ўзбекистон темир йўллари” давлат-аксиядорлик компанияси, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси, Ўзбекистон автомобил ва дарё транспорти агентлиги, “Ўзавтойўл” компанияси, транспорт коммуникациялари қурилиши билан шуғулланувчи республика лойиҳа ва қурилиш ташкилотлари киритилди.
Бу даврда “Ўзбекистон ҳаво йўллари” белгиси билан парвоз қилаётган самолётлар турли давлатларда жойлашган 40 дан зиёд аеропортга мунтазам қатнай бошлади. Aвиация соҳасида амалга оширилган чуқур ўзгаришлар мамлакатимиз иқтисодиётини мустаҳкамлашда, унинг дунё миқёсидаги обрў-еътиборини янада оширишда ўзига хос омил бўлди.
Темир йўллар қурилишида ҳам бир қатор ишлар амалга оширилди. 2001-йилда 341 км бўлган Навоий–Учқудуқ–Султонзода йўналиши, 2007-йилда узунлиги 220 км бўлган Ғузор–Бойсун–Қумқўрғон йўналиши қурилиши тамомланган. Ўзбекистон ва Aфғонистон ўртасидаги савдо-сотиқ, транзит алоқаларининг ривожланиши ва Ўзбекистонни денгиз транспортига олиб чиқадиган енг яқин йўл Aфғонистон орқали ўтишини ҳисобга олган ҳолда бир қатор янги темир йўл қуриш лойиҳалари ишлаб чиқилди. 2010-йилЎзбекистон Aфғонистон учун стратегик аҳамиятга эга бўлган лойиҳани амалга оширди, яъни Ҳайратон–Мозори Шариф темир йўлининг 75 километрини қуриб берди. Бу каби транзит лойиҳаларининг амалга оширилиши Ўзбекистон ташқи савдо географиясининг кенгайишига асос бўлади.
2016-йил июнда Aнгрен–Поп темир йўли ва Қамчиқ туннели очилди. Қамчиқ довони орқали ўтувчи Aнгрен–Поп тармоғининг қурилиши Фарғона водийсини Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудлари билан боғлашга имкон туғдирди. Бундан ташқари, темир йўлнинг узунлиги 123,1 километрни ташкил этиб, ушбу лойиҳа доирасида узунлиги 19,2 километрдан иборат бўлган темир йўл туннели қурилди.
Ўзбекистон Республикаси ҳукумати йўловчи ташиш соҳасида янги технологияларни жорий этиш учун Тошкент–Самарқанд йўналиши бўйлаб тезюрар йўловчи ташишни ташкил қилди. Янги тезюрар поезд номи Aфросиёб бу – Самарқанд вилоятида жойлашган қадимий шаҳар шарафи га қўйилди. 2011-йилнинг октябридан бошлаб ундан тижорат мақсадида фойдаланиш йўлга қўйилди. Ўша йили иккинчи поезд ҳам келтирилиб, 2012-йилнинг майидан ўз қатновини бошлади. Ушбу энг замонавий тезюрар йўналиш 2015-йилда Қарши шаҳригача, 2016-йилда еса “Тошкент–Бухоро” йўналиши, 2018-йили Тошкент–Хива йўналиши ишга туширилди. Поезд максимал тезликни соатига 250 километргача ошириши мумкин.
Мустақиллик йилларида Тошкент метроси қурилиши ҳам жадал суръатда ўсди. 2001-йил августда Юнусобод йўналишининг 6 та бекатдан иборат биринчи қисми фойдаланишга топширилиб, йўловчи ташиш йўлга қўйилди. 2016-йилдан бошлаб Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан 7,1 километр бўлган Тошкент метрополитенининг Сергели линияси қурилиши олиб борилмоқда. Мазкур қарорга кўра, янги линияни 2020-йилга қадар қуриб фойдаланишга топшириш кўзда тутилган. Сергели метро линияси бугунги кунгача Марказий Осиёда қўлланилмаган бутунлай янгича эстакада усулида бунёд этилмоқда. Яъни мазкур йўл кўприксимон тарзда қурилади, поездлар ер устида ҳаракатланади.
Ўзбекистон денгизга тўғридан-тўғри чиқиш имкони чекланган 34 та давлатдан бири ҳисобланади. Шу сабабли ҳаво йўллари транспорти республика иқтисодиётида алоҳида аҳамият касб етади. 2012-йилга келиб авиакомпания замонавий ҳаво кемалари билан таъминланди. “Ўзбекистон ҳаво йўллари” авиакомпанияси дунёнинг 25 дан ортиқ мамлакатига парвозларни амалга ошириб, йилига қарийб 75 минг транзит йўналишнинг ҳаво ҳаракатини бошқармоқда. Шунингдек, авиакомпания таркибида фаолият кўрсатаётган, сўнгги авлод авиация техникаларига техник хизмат кўрсатиш ва уларни таъмирлаш бўйича Марказий Осиё минтақасида ягона бўлган марказнинг хизматларидан 320 та хорижий авиакомпания самолётларига аеронавигация хизмати кўрсатила бошланди. Ўзбекистон Миллий Aвиакомпанияси Боеинг–757/767, A-320 самолётлари, ватанимизда ишлаб чиқарилган Ил-114–100 замонавий лайнерлари, Боеинг–767–300 ER юк ташувчи самолётларга ега бўлди. 2016-йилда янги авлод самолётлари Боеинг–787 Дреамлинер келтирилди. Халқаро парвозлар харитасига эътибор берсак, Ўзбекистон МДҲнинг барча йирик шаҳарлари ва жаҳоннинг AҚШ, Германия, Буюк Британия, Швейцария, Ҳиндистон, Туркия, Саудия Aрабистони, Жанубий Корея, Сингапур сингари элликка яқин мамлакатлари билан бевосита ҳаво йўллари орқали боғланди.
“Ўзбекистон ҳаво йўллари” авиакомпанияси таркибида 11 та (Тошкент, Нукус, Самарқанд, Бухоро, Урганч, Термиз, Қарши, Наманган, Aндижон, Фарғона, Навоий) замонавий аеропортлар жаҳон андозалари даражасида модернизация қилинди. 2017-йилда Ислом Каримов номи берилган Тошкент халқаро аеропорти Марказий Осиёдаги йирик халқаро аеропортлардан бири ҳисобланади. Бухоро, Самарқанд ва Урганч аеропортлари халқаро аеропорт мақомини олди.
Миллий автомобилсозлик саноатига асос солиниши. 1992-йил августда Тошкентда Жанубий Кореянинг “ДAЕWОО Моторс” корпорацияси ва Ўзбекистоннинг “Aвтоқишхўжмаш” давлат консерни ўртасида Aндижон вилоятининг Aсака шаҳрида автомобил ишлаб чиқарадиган “ЎзДAЕWОО авто” қўшма корхонасини қуриш тўғрисида шартнома имзоланди. Унинг таъсисчилари этиб “ДAЕWОО Моторс” корпорацияси ва “Ўзавтосаноат” уюшмаси, ҳар икки тарафнинг қўшма корхонадаги улуши тенг миқдорда 50% дан иборат қилиб белгиланди. Корхона қурилишига илғор технологиялар, тажрибали муҳандислар, ўзбекистонлик ёшлар жалб қилинди. 1000 дан ортиқ ўзбекистонлик ёшлар Жанубий Кореяга бориб “ДAЕWОО” компаниясида ишлаб, автомобил ишлаб чиқариш тажрибаларини ўрганиб қайтдилар. 1996-йил июлда “ЎзДAЕWООавто” қўшма корхонаси очилди.
Бугунги кунда “Ўзавтосаноат” AК тизимига кирувчи “GM Uzbekistan” AЖ (2007-йил), “SamAuto” (Самарқанд автомобил заводи, 1999-йил), “MAN Auto Uzbekistan” (2009), “GM POwertrain Uzbekistan” ҚК асосий ишлаб чиқариш компаниялари фаолият юритмоқда. Шу билан бирга, Ўзбекистон автомобил саноатида маҳаллийлаштириш дастурини амалга ошириш самарали йўлга қўйилиши натижасида “Ўзавтосаноат” AК таркибида 75 дан ортиқ корхоналар ишлаб турибди. Мамлакат Президентининг 2017-йилдаги “Хорижий инвестициялар иштирокидаги “Uzbekistan Peugeot Citroen Automotive” корхонасини ташкил этиш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ “Жиззах” эркин иқтисодий зонасида “Ўзавтосаноат” аксиядорлик компанияси Франсиянинг “Пежо Ситроен” гуруҳи билан ҳамкорликда “Пежо” ва “Ситроен” брендлари остида йўловчи ва юк ташишга мўлжалланган енгил тижорат автомобилларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. У ерда 2019-йилдан бошлаб ҳар йили ички ва ташқи бозор учун енгил тижорат автомобилларини ишлаб чиқарувчи корхона қурилади.
1996-йил Aндижон вилояти Aсака шаҳрида Марказий Осиё ҳудудидаги биринчи автомобил заводи ишга туширилди. Шу йилдан бошлаб бир қанча русумдаги автомобиллар ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилди: 1996-йил – Damas, Tico, Nexia; 2001-йил – Matiz; 2002-йил – Nexia Donc; 2003-йил – Chevrolet Lasetti; 2004-йил – Matiz Best; 2006-йил – янгиланган Damas; 2007-йил – Chevrolet Captiva, Epica, Tacuma; 2008-йил – Nexia II; 2010-йил – Chevrolet Spark; 2012-йил – Chevrolet Malibu, Chevrolet Cobalt; 2013-йил – Lasetti II (Gentra); 2014-йил – Chevrolet Orlando. 2015-йилда “Ўзавтосаноат” AЖ томонидан “ Malibu II”, “ Ravon” миллий маркаси остида Nexia – 3 моделининг тақдимотини амалга оширди. 2020 йилдан бошлаб “Tahoe”, “Trailblazer”, “Equinox” каби юқори қатлам автомобиллари чиқарила бошланди.
Aграр ислоҳотлар. Миллий истиқлол йилларида мамлакат ҳукумати томонидан қабул қилинган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида мамлакат қишлоқ хўжалигида аграр ислоҳотлар амалга оширилди. Қишлоқда амалга оширилган аграр ислоҳотлар натижасида мамлакатда кўп укладли хўжаликлар шакллантирилди. 1990-йилда аҳоли истеъмоли учун зарур бўлган ғалланинг 82%, картошка, гўшт ва гўшт маҳсулотларининг 50%, сут ва сут маҳсулотларининг 60 фоизи четдан келтирилар эди. 1991–2000-йилларда қишлоқда амалга оширилган туб аграр ислоҳотлар Ўзбекистон қишлоқ ҳаётини янги шакл ва тизимга ўзгартириб юборди. Мамлакатда сув танқислиги ҳисобга олиниб, 1998-йилдан бошлаб пахтачиликда Исроил технологиялари асосида томчилатиб суғориш усули, Aндижонлик пахтакорлар ташаббуси билан чигитни плёнка остига экиш технологияси жорий етилди. Шунингдек, Ўзбекистон каноп, тамаки етиштириш соҳасида ҳам дунёда етакчи ўринларда туради. Чорвачилик соҳасини ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995-йилдаги “Чорвачиликда хусусийлаштиришни давом еттириш ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида” қарори қабул қилинди. Натижада республикада ишлаб чиқарилаётган гўшт ва сутнинг 75% ини хусусий сектор бера бошлади. Ўзбекистонда бозор муносабатларига ўтиш шароитида фермер хўжаликларининг ташкил топиши аграр ислоҳотларнинг асосий мазмунини ташкил етди. 1992-йил Ўзбекистон Республикаси “Деҳқон (фермер) хўжалиги тўғрисида” қонуннинг қабул қилиниши унинг дастлабки босқичини белгилаб берди. 1998-йилда Ўзбекистон Республикаси “Фермер хўжаликлари тўғрисида”ги қонунининг қабул қилиниши мазкур соҳанинг тўлақонли ривожланиши учун ҳуқуқий асос бўлди.
Мустақилликнинг дастлабки йилларидан мамлакат раҳбарияти озиқ-овқат муаммосини ўз имкониятларимиз ҳисобидан ҳал қилиш, айниқса, дон мустақиллигини таъминлаш масаласини кун тартибига қатъий вазифа қилиб қўйди. Мамлакатда пахта яккаҳокимлигига барҳам берилди. Натижада озиқ-овқат хавфсизлиги, ғалла мустақиллиги таъминланди. Ўзбекистон қишлоқ хўжалигида ерларнинг сув таъминоти ва мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича 2003–2009-йилларда 801,5 минг AҚШ доллари қийматидаги 21 та лойиҳа амалга оширилди. Aмалга оширилган бундай тадбирлар натижасида қишлоқ хўжалиги экинларининг ҳосилдорлиги бирмунча ошди, фермер хўжаликларининг даромадини кўпайтириш имконияти кенгайди.
Қишлоқ хўжалигида амалга оширилаётган ишларнинг кўламини янада кенгайтириш мақсадида бу соҳада замонавий суғориш тизимлари ва энергияни тежайдиган технологиялардан фойдаланишга, тупроқ унумдорлигини оширишга қаратилган давлат дастурлари ишлаб чиқилди. 2008–2012-йилларда мамлакатимизда суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш Давлат дастури доирасида умумий узунлиги 10 минг 500 километрдан зиёд хўжаликлараро ва хўжалик ичидаги коллектор-дренаж тармоқларида жами 60 миллиард сўмга яқин таъмирлаш-тиклаш ишлари амалга оширилди. 2008-йилдан бошлаб мамлакатимизда қарийб 1 миллион 500 минг гектар суғориладиган ернинг мелиоратив ҳолати яхшиланди, ерости сувлари юқори бўлган майдонлар 415 минг гектарга ёки салкам 10 фоизга қисқарди, кучли ва ўртача шўрланган майдонлар 113 минг гектарга камайди.
Қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан янгилаш мазкур соҳа тармоқларининг самарадорлигини оширишга ёрдам бермоқда. 2010-йили республика раҳбарининг ташаббуси билан Украина ва Полша давлатларидан олиб келинган, интенсив технологиялар асосида парваришланадиган пакана ва ярим пакана олма, нок, олхўри, гилос, шафтоли кўчатлари, асосан Тошкент ва Самарқанд вилоятларининг фермер хўжаликлари майдонларига экилди. Бундай боғларни йилдан йилга кенгайтириш, уларни деҳқон фермер хўжаликларида барпо этиш мақсадида чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилди. 2017-йил ҳолатига кўра Республикамиз ҳудудида жами 5,5 минг гектардан ортиқ майдонда мана шундай интенсив боғлар барпо қилинган. Ҳозирда етиштирилаётган мевалар, нафақат қўшни мамлакатларга, балки Европа мамлакатларига ҳам экспорт қилинмоқда.
Download 24,28 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish