6-мавзу: уйғониш даври адабиёти



Download 139,14 Kb.
bet5/13
Sana21.02.2022
Hajmi139,14 Kb.
#43907
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
6 Мавзу. Уйғониш даври адабиёти

ТОМАС МОР (1478-1535) Лондонда судьялар оиласида туғилади. Оксфорд университетини тугаллайди, лотин ва грек тилларини ўрганади. Морнинг гуманистик қарашлари унинг “Утопия” 1516 й романида ўзининг ёрқин ифодасини топган. Роман асар муаллифи билан денгизчи Рафаэль Гитлодей ўртасидаги суҳбат шаклида ёзилган. Китобнинг биринчи қисмида Англиядаги мавжуд ижтимоий тартиблар, иккинчи қисмида эса “Утопия” оролидаги идеал ижтимоий тузум кўрсатилади. Воқеа кўп жойларни кўрган денгизчи-сайёҳ–Рафаэь Гитлодий тилидан баён қилинади. У Англияда қаттиқ қонунлар натижасида азоб чекаётган халқ, еридан ажралиб, гадойлар сонини кўпайтираётган деҳқонлар ҳақида сўйлайди. Қишлоққа кириб бораётган капитал ва даҳшатли экспплуатацияни, текинхўрлик билан ҳаёт кечираётган ҳукмрон табақаларнинг кирдикорларини очиб ташлайди. “Қўйларингиз... шундай хўра ва асов бўлиб қолдиларки, ҳатто одамларни ҳам ямлаб қўймоқдалар, дала уй ва шаҳарларни ҳам вайрон, ҳам яксон этмоқдалар” деган муаллифнинг образли сўзлари ҳақиқат эканлигини ҳаёт исботлаган эди.
XVI асрнинг 60-70 йилларига қадар театр труппаларининг доимий биноси йўқ эди. Улар ўз ўйинларини меҳмонхоналар ҳовлисига, кўчма саҳна ўрнатиб кўрсатар эди. Граф Лестер номидаги труппага истеъдодли актёрлар тўпланган бўлиб, уларнинг бошида қобилиятли дурадгор Жеймс Бербедж турарди. 1576 йилда Бербедж Лондоннинг шимолий қисмида, Темза дарёси соҳилида биринчи доимий театр биносини қуради. 1577 йилда Куртина театри қад кўтаради, шундан сўнг шаҳарнинг жанубий қисмида яна 3 та театр қад кўтаради. Театрларнинг декорация ва жиҳозлари ҳам жуда оддий эди. Идишга ўрнатилган дарахт - ўрмонзорни, стакан турган стол–майхонани, қора гилам–кечани, оқ гилам–кундузни билдирган.
XVI асрнинг иккинчи ярмида «университет билимдонлари» деб аталмиш қатор драматурглар етишиб чиқиб, улар уйғониш даври театрини янги босқичга кўтаришга улкан ҳисса қўшдилар. Булар Шекспирнинг замондошлари: Жон Лили, Кристофер Марло, Роберт Грин, Томас Кид ва бошқалардир.
Жон Лили (1553-1606) драматургияда «тубан ва юқори» комедия жанрига асос солган ёзувчи бўлиб, унинг дастлабки асари «Эвфуэс ёки донолик анатомияси» (1579) романидир. Асар қаҳрамони афиналик енгилтак йигит Эвфуэс дўсти Филавит билан аристократия муҳитида жуда кўп севги саргузаштларини бошларидан кечирадилар. Драматург сифатида Жон Лили кўпроқ мифологик мавзуда ва нафис ишланган пастораллар типидаги «Ойдаги аёл» (1584), «Эндимион» (1588) комедияларида аллегорик образларда сарой ҳаёти ва севги интригаларини акс эттиради. Лили ижодининг ўзига хос томони шундаки, инглиз драматургияси учун янгилик у томошабинда қаттиқ кулгу эмас, балки енгил табассум қўзғашни кўзлайди.

Download 139,14 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish