Дисперс бўёвчи моддаларнинг полиэфир толасига диффузия
коэффициент қийматлари
Ишлов бериш режими
|
Диффузия коэффициенти, D •10 10 см2/с
|
Дисперс сариқ З
|
Дисперс қизил 2С
|
Дастлабки ишловсиз
|
5,33
|
6,18
|
Наноэмульсиялар билан дастлабки ишлов билан:
MicrocillIDRO
Rucostar E3
|
7,23
8,42
|
8,31
9,80
|
Полиэфир мебел матосини микро- ва наноэмульсиялар билан дастлабки ишлов бериш, сўнг сублимацион гул босиш жараёни мисолида бир вақтда маҳсус хусусиятлар комплексини намоён қилувчи юқори сифатли нақшли ранг олишга эришиш мумкинлиги исботланган. Тажрибавий йўл билан тавсия қилинаётган бирлаштирилган технология мато грифининг қаттиқлиги камайишида сув-мой-лой итарувчи (водо-масло-грязеотталкивание) ва ғижимланмаслик хусусиятини кўтарилиш имконини бериши кўрсатилган. Бир вақтни ўзида мебел қопламасининг оловбардошлиги ортади, наноэмульсиялар асосидаги аппретга қўшимча равишда антистатик препарат (Тетрамон С) ва антипрен композициялари (карбамид, орто-фосфор кислота, Пирофикс) қўшилганда эса унинг электрланувчанлиги камаяди.
Гидрофил наноэмульсияларни аниқланган афзалликлари махсус ўлчовларда кўрилганидай («Nanotrec» таъсир сезувчи қурилма, АҚШ) одатдаги пардозлаш эмульсияларига нисбатан 10-12 марта кам бўлиб, ўртанча 80-110 нм ни ташкил этувчи дисперс фаза заррачалари ўлчамига боғлиқдир. Оптик тарқалиш усули (Методом оптического рассеяния) билан эмульсия томчилари ўлчами ва улар агрегатив тарғунлиги орасидаги тескали чизиқли боғлиқлик мавжуддир (расм 2.8), бу эса наноўлчамли эмульсион системаларнинг (сутка давомида уларнинг ўз-ўзидан ажралиш фаза Кр даражаси 5-10% дан ортмиди) ўта юқори турғунлигидан далолат беради.
Расм 2.8Пардозлаш эмульсияларининг заррачалар ўлчами ва агрегатив турғунлиги ҳақида қиёсий маълумотлар
1-Рукогард АFC; 2-СкотчгардFC-251;3-Тубикоут НР-27; 4-Танастат 6040; 5-Нува ТТС; 6-MicrocillIDRO; 7-RucostarE3
Тўқимачилик материалларида ўта ингичка бир хил наноплёнкаларни шаклланиши унинг механик мустаҳкамлигини оширади, субстрактга адгезиялиги юқори бўлганда қаттиқлигини туширади. Наноэмульсияларни қўллаш ресурстежамкорликнинг юқори кўрсаткичи ва экологик хавфсизлик ҳолатида пардозлаш технологияларини юқори истиқболли схемаларини яратиш, тайёр буюмларнинг хусусиятлар спектрини кенгайтириш ва хоссаларини яхшилаш имконини беради.
Тезобли гул босиш бўялган тўқимачилик материал фон рангини рангсизланитирилишига асосланган. Турли синфга мансуб бўёвчи моддаларнинг тахминан 60 % и азотузилишли хромофор системага эга, 20% и полициклохинон структура,20% и эса бошқа хромофор система тутган бирикмалардир. Шундан келиб чиқган холда қайтарувчилар ишлатган ҳолда тезоблаш мақсадга мувофиқдир, қайтарувчилар сифатида қуйидагилар қўлланилган: натрий дитионит (Na2S2O4), ронгалит (NaHSO2CH2O), қайтарувчи АН (тиомочевина диоксиди).
Тўқимчилик материаллар (жун, пахта, полиамид) намуналарига қуйидаги таркибли тезобли бўёвчи модда билан гул босилган, г/кг: қайтарувчи - 120; боғловчи - 80; юмшатгич - 5; қуюқлаштирувчи - 20; сув– 1000 гача. Қайтарувчиларнинг смаралилик таъсирини таққослаш фоннинг кичик ранг фарқлари курсаткичлари (ΔЕ) ва расмнинг тезоблаш майдони («GretagMacbeth» фирма, Швейцария, спектроколориметр «ColorI5») бўйича олиб борилган. Олинган натижалар таҳлили (расм 2.9) ронгалитнинг максимал қайтарувчанлик хусусияти борлигини курсатмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |