6-мавзу: Tabiiy muhit va avtomobillar yo’llari. Ularning o’zaro ta'sir prinsiplari.
Режа:
Tabiiy muhit va avtomobillar yo’llari.
Автомобил йўлларини лойиҳалашда асосий композициянинг воситалари.
Йўл архитектураси масаласида кўпроқ маконда йўл ўтказиш яъни «атроф манзарани ҳисобга олиб йўлнинг маконда равон бўлишини таъминлаш» усуллари кўпроқ маълум. Тўғри чизиқ узунлигининг чегараси, унинг кўринарли бўлиш билан боғлиқлиги белгиланган, эгри чизиқлар радиуси меъёрлаб қўйилган, режадаги бурилиш бурчаклари ва йўлнинг узун қисми ўртача эгрилиги даражаси ҳам белгилаб қўйилган.
Композиция деганда ҳамма элементлари бир-бирига боғланган ва уйғун бирликни ташкил этадиган яхлит асарни ҳосил қилиш тушунилади.
Композициянинг асосий объектнинг вазифаси ва конструкциясига мос ҳажм ва борлиқдаги тузилиши билан тектоникасидан иборат бўлади.
Асосий композициянинг воситалари миқёс, оҳанг, контраст, нозик фарқ, симметрия ва асимметрия композициянинг ўлчамга мувофиқ ва уйғун бўлишини таъминлайди.
Миқёс – йўл барча кўринишларининг йўл бўйидаги манзарага мувофиқ бўлиши, автомобиль ўлчамининг йўл элементларига, инсоннинг эса «кичик» архитектура кўринишлари элементларига мувофиқ бўлишини билдиради.
Шаклнинг учта асосий ҳолати бўлиши мумкин: учта координата узунлигининг нисбатан тенг бўлиши билан хусусиятланадиган ҳажмий кўриниш; битта ўлчами иккита бошқасига бўйсунадиган яссилик кўриниши; ўлчамлардан бири катта бўладиган чизиқли кўриниш. Йўлда юрадиганлар учун йўл қопламаси ясси кўрингани билан йўл чизиқли кўриниш ҳисобланади. Унда яна хизмат кўрсатадиган бинолар, хизмат кўрсатиш тизими иморатлари ёки кесишган йўлдани баланд кўтарилган жойлар шаклидаги ҳажмий кўринишлар ҳам бўлади.
Шаклларнинг ўлчами инсон билан буюмларга (мисол учун, йўл белгилари, автомобилларга) нисбатан олиб қаралади, бутун қисмга нисбати кўрилади. Албатта, ҳар доим ҳам буюмнинг ўлчами унинг катталигини билдирмайди. Ўлчами бир-бирига тенг шакллар ичида ҳажмий кўринишидагиларнинг оғирлиги кўпроқ, чизиқ кўринишидагиларники эса камроқ бўлади. Бир бутун деб қабул қилинадиган шаклнинг масса билан тўлиши тўлдирувчининг сийраклик даражасига боғлиқ бўлади.
Ичи тўлдирилмаган ҳажм «очиқ кенглик ҳажми» дейилади. Мисол учун, ўрмон ўртасидаги дала атрофида дарахтларни кўрамиз, дарахтлар ўртасидаги жой даланинг очиқ кенглиги бўлади ва унинг ўлчами дарахтларнинг ўртача узунлиги, даланинг эни ва кўринадиган қисмининг узунлиги билан белгиланади.
Объект бадиий сифати ҳосил бўлиши шартларидан бири –шакл элементларининг маконда бир бутун бўлиши, яъни уйғунлиги, ўлчамларининг мослиги ва бир-бирига боғланиб шаклни яхлит идрок қилишга имкон бериши ҳисобланади. Тенг ўлчамларнинг қайтарилиши ўхшашлик бўлади. Ўлчамлар бир хил бўлмагани билан фарқдан кўра ўхшашликнинг кўп бўлиши нозик фарқ дейилади. Катталиклар ўртасидаги ўхшашлик ёки нозик фарқ шаклнинг нисбий статиклигини белгилайди.
Ўхшашликдан фарқнинг кўп бўлиши контрастни ҳосил қилади. Нисбатдаги контраст динамикани ҳосил қилади, яъни қараган инсонга устун катталик томонга ҳаракат бўлаётгандек кўринади. Шакл ҳажмли бўлганда ҳам маконда бўлганда ҳам шундай бўлади.
Тенг бўлмаган ўлчамлар ёки алоҳида хусусиятлар қўшилибтаъсир қилгандакўпроқ таъсир қилаётган воситалар томонга «ҳаракат» бўлаётгандек кўринади. Яъни, ўлчамлардан биттаси, масалан, баландик, кўпроқ бўлганда юқорига ҳаракатпайдо бўлади; кенгликнинг чуқурлиги билан эни ёки ҳажми тик ҳаракатга бўйсинади ва унинг таъсирида бўлади.
Маконнинг чуқурлиги кўпроқ бўлганда ҳаракат ичкарига бўлади, унинг узунлик ўқи фаоллашади. Бу айниқса тасаввурдаги йўл қоғозга туширилганда керак бўлади ва уни хусусан математик усул билан ҳам кўрсатиш мумкин.
Баландлик (ўрмон, уйлар) чегарасининг қатнов қисм кенглигига нисбати билан қатнов қисмининг очиқ жой (кўча) кенглига нисбати меъморчиликда кўп ишлатиладиган «олтин кесма» қоидасига, яъни махражи 0,618 бўлган геометрик ўсишга тўғри келади.
Бу қоидани, албатта, ҳаддидан оширмай ишлатиш керак. «Олтин кесма» қоидасига тўғри келиши учун йўлни бошидан охиригача яхлит даҳлизга айлантириб қўйиш ҳам тўғри бўлмайди; лекин йўлдаги кўринадиган маконнинг ўртача баландлиги ҳар битта меъморий ҳавзада айнан шундай бўлишга ҳаракат қилиш керак.
Йўлдан қараганда борлиқдаги нигоҳ қамрайдиган ҳажм мукаммал ҳажмга яқинлашиши учун кўндаланг профилдаги ўлчамларнинг меъморий нисбати тўғри бўлиши («олтин кесма» қоидасига амал қилиш) керак. Баъзи меъморий ҳавзалардаги меъморий кўринишлар сифатига миқдорий баҳо бериш учун йўл кўриниши ҳажмининг ҳақиқий ва исталган макондаги ҳажми нисбати кўрсатгичларини ишлатиш мумкин. Назарий жиҳатдан йўлнинг кўринадиган қисми кўрсатгичи бирга қанча яқин бўлса шунча яхши бўлади. Тасма жуда тор қамраб олинадиган йўлларда бу кўрсатгич бирдан катта, четдан чегараланиши кам бўладиган кенг йўлларда эса «К» ҳажм кўрсатгичи бирдан кам бўлади.
Йўл ёқасидаги жисмларнинг баландлигини ўзгартириб, масалан, кўкаламзорлаштириш учун дарахт ва буталарнинг маълум навларини экиб, кўринадиган макон кенглигини (битта йўл учун ажратиладиган жойнинг ўзида бундай қилиш қийинроқ бўлади) ёки йўлнинг узун кесимини ўзгартириб «К» кўрсатгич аломатини белгиланган меъёрга яқинлаштириш мумкин. Ҳаракат қилаётган инсон узоқда йирик, аниқ кўринадиган доминантларни идрок қилиб йўлнинг унга яқин қисмидан диққати тортилганда ҳажм кўрсатгичларининг ҳал қилувчи аҳамияти йўқолади.
Ҳар бир алоҳида ҳолатда «К» ҳажм кўрсатгичи қийматини ҳисоблаш учун фотосурат ёки истиқболдаги кўринишига қараб hў ва hчўнг ва чапдаги чекловчиларнинг ўртача баландлиги билан кўринадиган lў и lч оралиғи топилади. Йўлнинг ўзи ташкил қиладиган макон ҳажми чекловчилар ўртача баландлигининг йўл тасмаси ўртача узунлиги ва кенглигига ҳосиласи билан аниқланади.«Олтин кесма» қоидаси билан қарайдиган бўлсак бундай ҳажмнинг исталган («мукаммал») баландлиги 0,382 а га тенг бўлади.
Шундай бўлганда, энг содда ҳолатда бу ҳажм 0,382 га тенг бўлади. hal га тенг бўладиган маконнинг ҳақиқий ҳажмини ўлчаш мумкин. Шундан келиб чиқадиган бўлса, йўл кўринишининг ҳажми қуйидагича бўлади.
Суратдаги катталик йўл кўринадиган қисмидаги ён чекловчиларнинг ўртача баландлигини кўрсатади.
Шундай деб олганимизда йўл кўринишининг ҳажм кўрсатгичи қуйидагича бўлади:
Do'stlaringiz bilan baham: |