6-мавзу. Шахснинг ҳУҚУҚий мақоми. Тенг ҳУҚУҚлилик ва гендер тенглиги мавзунинг асосий масалалари


Гендер тенглиги тушунчаси ва Ўзбекистонда гендер тенглигини таъминлаш муаммолари



Download 49,79 Kb.
bet6/7
Sana29.11.2022
Hajmi49,79 Kb.
#874152
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
6-мавзу. маъруза

6. Гендер тенглиги тушунчаси ва Ўзбекистонда гендер тенглигини таъминлаш муаммолари
Инсон ҳуқуқлари тизимида хотин-қизлар ҳуқуқлари алоҳида ўрин тутади, аммо айрим давлатларда аёллар ҳуқуқлари муайян умум эътироф этилган кафолатларга қарамай, тўлиқ амалга оширилмайди.
Гендер - бу хотин-қизлар ва эркаклар ўртасидаги муносабатларнинг жамият ҳаёти ва фаолиятининг барча соҳаларида, шу жумладан сиёсат, иқтисодиёт, ҳуқуқ, мафкура ва маданият, таълим ҳамда илм-фан соҳаларида намоён бўладиган ижтимоий жиҳатидир.
Гендер тенглиги – аёллар ва эркаклар, қизлар ва ўғил болалар учун тенг ҳуқуқ, масъулият, имконият, қадрият ва натижалардир. Гендер тенглиги фақат аёлларга тааллуқли масала бўлмасдан у, эркаклар ҳуқуқ ва мажбуриятларини ҳам англатади. Чунки жамият хар икки жинсдан гендер нормалари ва стандартларига мувофиқ ҳаракат қилишни кутади. Тенглик аёллар ва эркаклар бир хил бўлиб қолишини билдирмайди. Лекин уларнинг ҳуқуқлари, масъулияти ва тенглиги ўзлари қиз ёки ўғил бола бўлиб туғилганларига боғлиқдир. Гендер тенглиги аёлларнинг ҳам, эркакларнинг ҳам манфаатлари, эҳтиёжлари ва устуворликлари ҳисобга олинганлигини кўрсатади.
Бугунги кунда, хотин-қизлар ҳуқуқлари тўғрисида гап кетганда, шуни таъкидлаш керакки, у кўплаб мамлакатларда эркаклар ва аёллар учун сиёсий, ижтимоий, маданий ва бошқа соҳаларда уларнинг жинсидан қатъи назар ўз ҳуқуқларидан бир хил фойдаланишда тенг шароит ва имкониятлар мавжуд, қонуний жиҳатдан мувозанатлашган категория ҳисобланади.
Хотин-қизлар ҳуқуқларининг универсаллиги ва умумеътироф этилиши Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси, Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пакт, Иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пакт, “Хотин-қизлар ҳуқуқлари камситилишининг барча шаклларига барҳам бериш тўғрисида”ги конвенция, “Хотин-қизларнинг сиёсий ҳуқуқлари тўғрисида”ги конвенция, “Аёлларга қарши зўравонликка барҳам бериш тўғрисидаги”ги декларация, “Инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Европа конвенцияси каби йирик халқаро актлар билан мустаҳкамланган. БМТ Низомида асосий инсон ҳуқуқлари, инсон шахсининг шаъни ва қадр-қиммати, эркак ва аёлларнинг тенг ҳуқуқлилиги белгиланган. Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси камситилмаслик принципини тасдиқлайди ва барча одамлар эркин ва
қадр-қиммати ва ҳуқуқлари бўйича тенг равишда туғилишларини ва ҳар бир инсон унда эълон қилинган барча ҳуқуқ ва эркинликларга ҳеч қандай бир фарқларсиз, шу жумладан жинсга нисбатан фарқланмасдан эга эканлигини эълон қилади..
Ўзбекистонда хотин-қизлар ва эркаклар ҳаётнинг барча соҳаларида тўла ҳуқуқларга эга бўлиб, улар Конституция, қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан кафолатланади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 46-моддасида хотин-қизлар ва эркаклар тенг ҳуқуқлидирлар, деб белгиланган.
Шунингдек, Ўзбекистонда хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлаш ва ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий асосларини янада такомиллаштириш мақсадида 2019 йил сентябрь ойида “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги ҳамда “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунлар қабул қилинди.
Шунингдек, қабул қилинаётган у ёки бу даражадаги ҳужжатларнинг аёллар ва эркаклар учун бир меъёрда бўлишига эришиш учун қонунчиликнинг гендер экспертизасини ўтказиш мажбурийлиги белгиланди. Гендер-ҳуқуқий экспертиза – бу норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ҳамда уларнинг лойиҳаларини хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатларини таъминлаш принципларига мувофиқлиги юзасидан таҳлил қилиш ҳисобланади.
Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатларини таъминлашнинг асосий принциплари қонунийлик, демократизм, хотин-қизлар ва эркакларнинг тенг ҳуқуқлилиги, жинс бўйича камситишга йўл қўйилмаслиги, очиқлик ва шаффофлик ҳисобланади.
Хотин-қизлар ва эркаклар давлат томонидан кафолатланган тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларга эга. Қуйидагилар эса жинс бўйича камситиш (дискриманация) ҳисобланмайди:

  • бола туғиш ва она сути билан озиқлантириш вазифалари билан боғлиқ муносабатларни тартибга солишда фарқларни белгилаш;

  • қонунда белгиланган тартибда муддатли ҳарбий хизматга чақириш;

  • ушбу Қонун асосида гендер сиёсати амалга оширилишини таъминлашга доир вақтинчалик махсус чоралар кўриш;

  • хотин-қизлар ва эркаклар меҳнатини муҳофаза қилишда уларнинг репродуктив саломатлигини сақлаш хусусиятлари;

  • мажбуриятлар фақат муайян жинсдаги шахслар томонидан бажарилиши мумкинлигига асосланган ҳолда касбий малакага доир тавсиялар бериш;

  • қамоқда сақлаш, жазони ижро этиш жойларида сақлаш тартиби ва шартларини ҳамда ҳуқуқий жиҳатдан таъсир кўрсатишнинг бошқа чораларини тартибга солишда фарқларни белгилаш;

  • хотин-қизларнинг жамиятдаги ижтимоий мавқеини мустаҳкамлашга, хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлашга қаратилган ижобий чоралар.

Ўзбекистонда гендер тенглигини таъминлаш муаммолари ва уларни ҳал этишда давлат сиёсатининг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат:

  • мазкур соҳадаги норматив-ҳуқуқий базани шакллантириш ва такомиллаштириш;

  • мазкур соҳадаги давлат дастурларини, миллий ҳаракатлар режаларини ва стратегияларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш;

  • хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар маданиятини шакллантириш;

  • жамият ва давлат ишларини бошқаришда хотин-қизлар ва эркакларнинг тенг иштирок этишини таъминлаш;

  • меҳнатга оид ва оилавий мажбуриятларни бирга бажаришда хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлаш;

  • оилани, болаликни ижтимоий жиҳатдан ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлаш, масъулиятли оналик ва оталикни шакллантириш;

  • жинс бўйича бевосита ва билвосита камситишга қаратилган ахборотдан жамиятни ҳимоя қилиш;

  • мазкур соҳадаги давлат дастурларини, миллий ҳаракатлар режаларини ва стратегияларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишга фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини, нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини жалб этиш;

  • хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлашга доир чора-тадбирларни Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштириш;

  • хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларга эришиш мақсадида миллий, минтақавий ва халқаро даражаларда самарали ҳамкорликни ривожлантириш.




Download 49,79 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish