6-Мавзу: Санъат менежментида стратегик ёндашув



Download 0,51 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/10
Sana22.02.2022
Hajmi0,51 Mb.
#96678
TuriРеферат
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
sanat menezhmentida strategik yondashuv

2.1-расм. Ташкилотдаги мақсад ва режалар даражаси 
Мақсад сўзи турли маънога эгадир. Турли олимлар уни ҳар хил 
тушунчалар билан таққослаб тушунтирадилар. Мисол учун, Я.Чанг ва 
Ф.Кампо-Флорес 
1
мақсадни ташкилот сиёсати билан, Б.Карлоф
2
хиссиёт 
билан , Р.Акофф
3
эса режалаштириш билан қиёслайди.
Лекин бу тушунчаларни иккита умумий ҳал қилувчи томони 
бирлаштиради. Биринчидан, мақсад ташкилотнинг маълум вақт мобайнидаги 
ривожланиш йўналишини белгилаб беради. Иккинчидан, маълум вақтдан 
сўнг ташкилотни белгиланган ҳолатда бўлишини билдиради. 
Мақсадни белгилаш жараёни шартли равишда икки босқичдан иборат 
бўлади: 
1. ташкилот миссияси ва олий раҳбарият қадриятларини аниқлаш; 
2. ривожланиш мақсадларни белгилаш. 
Миссия бу бош мақсад бўлиб, бошқарув қарорлари комплексини қабул 
қилади, бошланғич нуқата ва мезондир. 
Санъат муассасалари ўз миссиясини ишлаб чиқишда қуйидаги 
қоидаларга риоя қилиши мақсадга мувофиқдир: 
1. 
Миссия муассаса ролини унинг истеъмолчи , хамкор ва бошқа 
унга алоқадор аудиториялари нуқтаи назардан тасвирланишини ўз ичига 
қамраб олиши лозим. 
2. 
Миссияда муассаса ўз маҳсули билан қандай эхтиёжларни 
қондира олиши акс этилади.
Миссияда муассаса қандай имкониятларга эгалиги, нимани таклиф 
қила олиши ва қандай якуний мақсадга бутун унинг фаолияти қаратилиши 
1
Chang Y.N., Campo-Flores F. Business policy and strategy, Text and cases. 
Good year publishing company. Santa Monica,1980 
2
Карлоф Б. Деловая стратегия: концепция, содержание и символы. М.: Экономика, 
1991 
3
Акофф Р. Планирование в больших экономических системах 


намоён бўлади. Унда муассасанинг истиқболлари ҳам ўз аксини топиши 
керак. Бу борада санъат менежменти мутахасиси Жиллиан Хэнбери Пул 
шундай дейди: “Сиз шахар музейининг раҳбарисиз. Сизнинг муассасангиз 
қандай фаолият билан шуғулланиши хаммага маълум. Бу холда 
миссиянгизни ифодалаш нима учун керак? Ёки сиз баллет труппасисиз? Сиз 
балет қўясиз. Сиз учун қандай миссия керак? Яна нималар хақида гапириш 
керак?” 
Қисқа жавоб: “Хали яна жуда хам кўп нарса хақида гапириш керак”. 
Шахар музейи: 

Бу қандай музей? 
(тарихий, экологик, бадиий) 

Нима учун у яратилган?
(марифий мақсадларда, илмий изланишлар, илмий кадрларга иш бериш 
учунми?) 

Кимларга қаратилган ? 
(олимлар, болалар, туристлар, бошқа мамлакатлардан келган 
тадқиқотчиларгами?) 

Қандай дастурлар таклиф қилади? 
(лекциялар, экскурциялар, ноёб экспонатлар кўргазмалари?) 

Қандай ноёб предметлар унинг тўпламларида мавжуд? 
(шахар, вилоят ва мамлакатлар учун?)
Шахар балети:

Нима кўрсатяпсизлар? 
(классик репертури, замонавий балет)

Сиз мавсумий тарзда фаолият юритасизми? 

Кимларни жалб қилмоқчисиз? 
(ота-оналар болалари билан, болаларни ёки хорижий туристларними) 

Қандай махсус дастурларни сиз таклиф қиляпсиз? 
(маърифий ёки ёш раққослар учун махсус дастурлар) 

Қандай ноёб имкониятларни таклиф қиляпсиз? 
(шаҳар, вилоят ёки мамлакат учун)
Барча санъат муассасалари юқоридаги каби саволларга жавоб бериши 
керак, чунки миссиясини аниқлаш бугунги кун талаби бўлиб келмоқда
4

Миссияни ифодалаш кўринишдан осонга ўхшаса ҳам лекин айрим 
қийинчиликлар мавжуд. Миссияга қараб муассанинг мақсади ва вазифалари 
аниқланади. Миссия менежер қарор қабул қилиши ва танлашида асосий 
ўлчов сифатида хизмат қилмоғи лозим. 
Санъат муассасида бирон бир дастурни амалга оширишдан олдин уни 
муассаса миссиясига қарши эмаслигини текшириш керак. Мисол учун, агарда 
этнографик музейига бадавлат бир хомий томонидан музей залларида 
маълум вақтга авангард йўналишига бағишланган кўргазма ўтказиш таклифи 
4
Джиллиан Хэнбери Пул. “Когда менеджмент приносит деньги” СП: «Контрфорс» 
1999, с 34-35


тушган бўлсада, менежер бу таклифни қабул қилишдан олдин ҳар тамонлама 
ўйлаб кўриши лозим, чунки музей миссиясига бу таклиф тўғри келмаслиги 
хаммага маълум. 
Бугунги кунда самарали бошқаришни амалга ошириш ва келажакга 
режалар тузиш учун галлерея ўз миссиясини аниқламоғи лозим. Уни тузишда 
биринчи лойихалари барча бўлим бошлиқлари билан мухокама қилинади. 
Айрим йирик санъат муассасалар амалиёти шуни кўрсатадики 
миссияни тузишга киришиш бўлим бошлиқларининг менежер томонидан 
тузилган намунавий режани тўлдиришларидан бошланади. 
Жиллиан Хэнбери Пул томонидан тавсия этилган “Миссияни тузиш”
бўйича намунавий режа қуйидаги қисмлардан иборатдир: 

Download 0,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish