2. Менежмент мақсад ва вазифалари
Корхона ва ташкилотларда менежментнинг мазмунини иқтисодиѐтни бошқаришнинг, менежмент тизимлари ва уни тузишнинг ташкилий шакллари, хўжалик механизми ва бошқарув услублари, бошқарув техника ва технологиясининг назарий ва методологик асосларини ўрганишни ташкил этади. Менежмент бошқарув фаолиятининг умумий
қонуниятлари ва тамойиллари, бошқарув тизимига таъсир
этиш усулларини шакллантиради, бошқарув аппаратининг
аниқ вазиятлардаги ҳаракатлари ва ўзини тутиш ҳолларини
умумлаштиради, тармоқни бошқаришнинг назарий ва амалий
томонларини ўрганади. Шунингдек, бошқарув фаолиятининг
қирраларини бутун бир мажмуа кўринишида, назарий таҳлил
ва мантиқий услуб асосида бошқаришнинг асосий
қонуниятлари ва усулларини ажратиб ўрганади.
Менежментнинг асосий мақсади - корхонани энг юқори
натижаларга эришишга қаратилган ҳаракатларни амалга
оширишини таъминлашдир. Менежментнинг амалий
томонлари бир қатор аниқ вазифаларни ҳал этишга, жумладан
иқтисодиѐтни бозор муносабатларига ўтишига, фойда олишга,
ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш, аҳоли ижтимоий
ҳимоясини кучайтиришга, кишиларнинг маънавий
даражаларини ўстириш ва бошқаларга қаратилгандир.
Корхона ва ташкилотларда менежментнинг асосий
вазифаси жамият ривожланишининг объектив қонунлари
талабларини ҳисобга олган ҳолда ва менежмент амалиѐтини
умумлаштириш асосида иқтисодиѐтни самарали бошқариш
учун зарур бир мақсадга йўналтирилган ҳаракатлар
тамойилларини ишлаб чиқишдан иборат.
3. Менежмент объекти ва субъекти, уларнинг ўзаро
алоқадорлиги
Корхона ва ташкилотларда менежмент меҳнати ҳамкорлик
билан узлуксиз боғлиқдир. Ҳар қандай бошқарув тизими
қўйилган, улар ечиши керак бўлган масаладан қатъий назар
иккита тизимни бирлашишини билдиради: бошқарилувчи
(бошқарувни объекти) ва бошқарувчи (бошқарувни субъекти).
Менежмент объекти деганда, ишлаб чиқариш жараѐнлари
элементлари мажмуасини тушунилади. Бунга техник,
иқтисодий ва ижтимоий элементлар киради. Техник элементлар
ўз ичига асосан техникасини, ишлаб чиқариш технологиясини,
иқтисодий элементлар-режалар, молия, моддий
рағбатлантиришлар, ижтимоий элементлар - ходимлар ва улар
ўртасидаги муносабатлардир. Бу эса бир бутун тартибга солинган
ўзаро боғлиқ элементлар бирлашмаси бўлиб, тизимни ташкил
қилади.
Менежмент соҳасида одамларни мураккаб ва кўп қиррали
меҳнат фаолиятини икки йирик турга ажратиш мумкин: ишлаб
чиқариш жараѐнини бевосита амалга оширувчи меҳнат ва
ушбу жараѐнларни бошқаришга йўналтирилган фаолият.
Менежмент фақатгина бошқарувчи ва бошқарилувчи
тизимлар орасидаги муносабатни ўз ичига олмасдан, балки, улар
орасидаги ўзаро боғлиқ ишлаб чиқариш муносабатларига мақсадга
йўналтирилган таъсир кўрсатиш ҳамдир.
Менежмент субъекти – бу барча ишлаб чиқариш савиядаги
мажбурият ва ҳуқуқларга эга мунтазам, вазифавий ѐки штаб
бошқарувчини турли идора, бўлим таркибий қисмлардир.
Менежмент тизимида субъект қўйилган мақсадга эришиш
учун қарорлар ишлаб чиқиш ва уларни амалга ошириш
маъсулиятини олади. Бошқарувчи тизимнинг самарадорлиги
менежмент субъектининг ишни ташкил қилиш савиясига, турли
менежмент усулларини оқилона ишлатишга ва бошқа омилларга
боғлиқдир.
Менежментнинг объект ва субъектидаги муносабатлар бир-
бирига яқин, эгилувчан ва органик ўзаро алоқада ва ўзаро
боғлиқликда бўлмоғи керак. Бу эса уларни самарали тараққиѐтини
белгилайди. Бу дегани энг аввало менежмент тизимдаги барча
ўзгаришлар ўз вақтида менежмент объектида ҳам ўз аксини
топиши керак. Бу вақтда бошқарувчи тизим ўзидаги элементларда
бўлиб турадиган ўзгаришларни зийраклик билан сеза билиши
зарур.
4.Бошқарув концепциялари ва уларнинг асосчилари
Менежмент асосини ташкил этган қонун-қоидалар
хусусиятига боғлиқ равишда хорижий бошқарув мактаблари
турлича гуруҳларга бўлинади. Жумладан “Классик”, «Инсон
муносабатлари», «Эмперик», «Ижтимоий тизимлар» ва «янги»
мактаблардан иборат.
Менежментнинг “Классик” мактаби намоѐндалари
америкалик мухандис ва тадқиқотчи Ф.Тейлор, француз олими
А.Файоль, инглиз олими Л.Урвин, немис иқтисодчилари
М.Вебер, Г. Форд, Г.Эмерсонлардир. Бошқарувнинг классик
мактаби тўрт муҳим элемент- меҳнат тақсимоти, бошқарувнинг
табақаланиши ва кўп бўғинлилиги, ташкил этиш тартиби,
бошқарувнинг мумкин бўлган чегараларини ўрганади. Шундай
қилиб, бошқарувнинг «классик» мактаби инсоннинг турли-
туман фаолиятини бошқаришга қўллаш мумкин бўлган
тамойилларини асослаб беришга ҳаракат қилган. У бошқарувни
ташкил этишнинг қатор тамойилларини ўрганган. Бу мактаб
ҳақиқий илмий бошқарув назарияси даражасига кўтарила
олмаган.
«Классик» мактабга хос бўлган инсон омилини ҳисобга
олмаслик, кишилар фаолияти сабабларини соддалаштирилган
нуқтаи назаридан ѐндошиш америка бошқарув назариясида
янги йўналиш - «инсон муносабатлари» мактаби вужудга
келишига сабаб бўлган. Бу йўналишнинг асосчилари -
америкаликлар Э.Мэйо, Ф.Ротлисбергер, Д.Лизли ва
бошқалардир.
Гарвард университети профессори Э.Мэйо «инсон
муносабатлари» назариясини илгари сурган. Унинг
ғояларининг моҳияти шундаки, меҳнат жараѐнида психологик
ва ижтимоий омиллар етакчи аҳамиятга эга. Шу сабабли, Мэйо
фикрига биноан ишлаб чиқариш ва бошқарувнинг барча
муаммоларига инсон муносабатлари нуқтаи назаридан қараш
лозим. Бу назария инсоннинг маълум ижтимоий ва психологик
эҳтиѐжларини қондириш йўли билан уни янада унумли меҳнат
қилиши мумкин деган ғояга асосланган.
Лекин бу назариянинг асосий жиҳати шундаки, «инсон
муносабатлари» мактаби вакиллари ижтимоий муаммоларни
бутун жамият миқѐсида эмас, балки алоҳида корхона миқѐсида
ҳал этадилар.
«Эмперик» мактаб менежмент зарурлигини умуман инкор
этиб, очиқ эмперзмни тарғибот қилган. У бошқарувнинг мақсади
- раҳбарлик қилиш бўйича ижобий тажриба ва аниқ хатоларни
ўрганишдан иборат, деб таъкидлайди. Бу мактаб вакиллари
камроқ назарий маслаҳатлар бериб, кўпроқ аниқ вазиятларни
таҳлил этиш билан шуғулланиш керак дейдилар. Албатта,
тажриба ўрганиш жуда муҳим. Лекин фақат амалиѐтга
асосланиб менежментни шакллантириш мумкин эмас.
«Эмперик» мактабнинг энг ѐрқин намоѐндалари - Т.Дракер,
Р.Дэвис, Л.Ньюман, Д.Миллер ва бошқалардир.
Юқорида санаб ўтган хорижий бошқарув мактабларининг энг
асосий камчилиги ҳар томонлама чуқур ўрганилмаганлигидир.
Бу янги йўналиш «Ижтимоий тизимлар» мактаби вужудга
келишига туртки бўлган. Унинг энг таниқли намоѐндалари
Д.Марч, Г.Саймон, А.Этциони ва бошқалардир.
«Ижтимоий тизимлар» мактаби «инсон муносабатлари»
мактаби хулосаларига асосланиб, корхонага ўзаро боғлиқ ва
ўзаро таъсир кўрсатувчи омиллар мажмуидан иборат комплекс
тизим сифатида қараб, инсон бу омилларни бири деб
ҳисоблайди. Социологларнинг катта гуруҳи саноат
социологияси соҳасида тадқиқот олиб борганлар. «Ижтимоий
тизим» мактаби ўзидан аввалги мактабларга нисбатан кенг
қўламдаги муаммоларни ҳал этишга, бошқарув назариясини
яхлит ҳолга келтиришга интилган.
Агар «классик» мактаб намоѐндалари ихтилофларни моддий
рағбатлантириш йўли билан, «инсон муносабатлари» мактаби
ишлаб чиқариш жараѐнини адолатли қилиш йўли билан ҳал
қилишни таклиф этган бўлсалар, «ижтимоий тизимлар» мактаби
ташкилотда низоларнинг мавжуд бўлиши унинг табиатидан
келиб чиқувчи ҳолат деб ҳисоблаб, асосий вазифа ихтилофлар ва
уларнинг оқибатини юмшатишдан иборат деб таъкидлаганлар.
50-йилларнинг бошида менежмент назарияси ривожланишига
«янги» мактаб катта таъсир кўрсатган. У менежментга аниқ
фанлар услуб ва усуллари - қарорлар қабул қилишни математик
моделлаштириш, математик дастурлаш, иқтисодий жараѐнларни
математик моделлаштириш усулларини жорий қилиш билан
ажралиб туради. «Янги» мактабнинг энг ѐрқин намоѐндалари -
Р.Аккоф, Л.Клейн, В.Люс ва бошқалардир. Бу мактабнинг
шаклланиши кибернетика ва жараѐнларни ўрганиш
ривожланиши билан боғлиқдир. Жараѐнларни ўрганиш
заҳиралар, ресурслар тақсимоти, эскирган ускуналарни
алмаштириш, мақбул равишда режалаштиришни бошқаришни
математик моделлаштириш билан боғлиқдир. Кейинчалик
«янги» мактаб таркибида мустақил фан - бошқарув қарорларини
қабул қилиш назарияси шаклланди.
Do'stlaringiz bilan baham: |