Устувор баҳо стратегияси паст баҳолар стратегиясининг ёки кучли ёриб кириш стратегиясининг давоми ҳисобланади. Ушбу стратегия корхона фаолияти соҳасига рақобатчиларнинг кириб келиши хавфи бўлганда қўлланилади. Унинг моҳияти рақобатчиларга нисбатан харажатлар ёки сифат бўйича устунликка эришишдадир.
Маҳсулот ҳаётийлик даврининг пасайиши босқичида учта махсус стратегия қўлланилади.
Биринчиси маҳсулот баҳосини энг қуйи даражасига пасайтиришга асосланади.
Иккинчиси ҳам биринчи стратегияга ўхшайди, лекин маҳсулотни бошқа маҳсулот билан сиқиб чиқариш даврининг давомийлиги ва даражасига боғлиқ равишда секинроқ кечади.
Учинчи стратегия товарни бозорда силжитиш бўйича сарфларни ошириш орқали унинг ҳаётийлик даврини узайтиришга йўналтирилган.
Баҳони шакллантириш усулини танлаш. Бизнес-режада корхона баҳони белгилашда фойдаланадиган усулларни кўрсатиш лозим. Баҳони шакллантиришнинг энг кўп қўлланиладиган усулларни кўриб чиқамиз: - ўртача харажатлар қўшув фойда; - зарарсизлик ва мақсадли фойда; - товарнинг қиммати бўйича тутган ўрнига йўналтирилган; - рақобатга йўналтирилган.
''Ўртача харажатлар қўшув фойда'' усули. Баҳони ҳисоблашнинг ушбу усулининг моҳияти қуйидагича: корхона ёки тадбиркор ишлаб чиқариш бўйича харажатларни аниқлайди ва унга киритилган капитал учун мукофот сифатида қараладиган мўлжалдаги фойда миқдорини қўшади. Фойда миқдорини тўла харажатларга нисбатан белгиланган фоизлар (Нх)ёки баҳога нисбатан улушлар (Нб) орқали аниқлаш мумкин. Бу усул билан баҳони аниқлаш қуйидагича:
Б=Тт х(1+ Нх ) ёки,
Бу ерда: Тт - маҳсулот хизмат бирлигининг тўла таннархи (сўм).
Зарарсизлик ва мақсадли фойда усули. Бу холатда корхона бозор омилларини ҳисобга олади: ўхшаш маҳсулотларга ўрнатилган бозордаги баҳо, турли баҳоларда ишлаб чиқариш ва сотиш хажмлари. Корхона мақсадли (мўлжалланган) фойда суммасини таъминлаш мумкин бўлган маҳсулот баҳоси ва унга мос келувчи ишлаб чиқариш хажмини қидиради.
Ушбу усул ёрдамида қуйидаги иккита саволга жавоб топиш мумкин. 1. Белгиланган ишлаб чиқариш хажмида мўлжалланган фойдани олиш учун баҳо қандай бўлиши керак? 2. Агар товарга бозорда маълум бир баҳо юзага келган бўлса, мўлжалланган фойдани олиш учун ишлаб чиқариш хажми қандай бўлиши керак?
Бу саволларга жавоб топиш учун зарарсизлик графигини тузилади, унда доимий ва ялпи харажатлар чизиқлари белгиланади.
Биринчи саволга жавоб олиш учун натурал кўрсаткичларда ифодаланган белгиланган сотиш хажми бўйича юқорига чизиқ тортилади. Унинг ялпи харажатлар чизи\и билан кесишган нуқтасидан юқорига мўлжалланган фойда катталигига тенг чизиқ чизилади. Шундай қилиб белгиланган ишлаб чиқариш хажмида мўлжалланган (мақсадли) фойдани таъминлайдиган маҳсулот сотишдан олинадиган тушумни аниқлаш мумкин.
Тушумни натурал кўрсаткичларда ифодаланган сотиш хажмига бўлиш орқали изланган баҳони аниқланади (6.2-расм).