6-мавзу: жиноий судлов ишини юритишнинг шакллари ва босқичлари режа


ЖИНОЯТ ИШИНИ СУДДА КЎРИШ УЧУН ТАЙИНЛАШ



Download 205,5 Kb.
bet4/4
Sana22.07.2022
Hajmi205,5 Kb.
#836687
1   2   3   4
Bog'liq
1. JOS 6-Ma\'ruza

ЖИНОЯТ ИШИНИ СУДДА КЎРИШ УЧУН ТАЙИНЛАШ.
Жиноят процессида муҳим босқич бщлиб, унда судья жиноят ишини судда кщриб чиқиш учун етарли асослар мавжудлигини текширади ва бундай асослар етарли деб ҳисоблагач, жиноят ишини судда кщриш учун тайинлайди.
Суриштирув, дастлабки тергов ўтказилган ва айблов хулосаси ёки айблов далолатномаси тузилиб, прокурор тасдиғидан ўтган барча жиноят ишлари ушбу босқичдан ўтади.
Мазкур босқичда судья далилларнинг ҳақиқийлигини аниқламайди, у суд мажлисида ишни кўриб чиқиш учун фактик маълумотлар ва ҳуқуқий асослар етарлилигини текширади.
Жиноят ишини судда кўриш учун тайинлашнинг аҳамияти бир томондан суриштирув ва тергов органларининг ҳаракатларини қонуний ва тўғри олиб борилганлиги ва жиноят ишини судда кўриш учун етарли асослар тайёрланганлигини текшириш бўлса, иккинчи томондан қонун билан белгиланган асослар ва тартиблардан ташқари ҳеч кимни айбланувчи тариқасида жиноий жавобгарликка тортиш мумкин эмас деган қонун талабини тўғри амалга оширишни таoминлайди.
Жиноят ишини судда кўришга тайинлашда судьянинг хулоса чиқаришига қуйидагилар асос бўлади:
а) жиноят ишини кўриб чиқиш учун далилларнинг етарлилиги;
б) айбланувчининг жавобгарлик даражаси ва характерига таoсир қилувчи ҳолатлар, шунингдек айбланувчи ва жабрланувчининг шахсини тавсифловчи ҳолатларнинг тўлиқ аниқланганлиги;
д) жиноят содир этилишига имкон берган ҳолатларнинг тўлиқ аниқланганлиги.
Ушбу фурсатдан бошлаб айбланувчи судланувчи процессуал мақомига эга бўлади.
Жиноят ишини судда кўриш учун тайинлашда қуйидаги ҳолатлар текширилади: а) мазкур қилмиш учун жиноий жавобгарлик вужудга келишининг зарурий шартлари; б) ЖПК нормаларининг тўғри қўлланилган-лиги; д) эoлон қилинган айбловнинг етарлилиги, тергов жараёнида аниқланган жиноий ҳаракатларнинг барчаси айбловга киритилганлиги ва айбланувчининг барча ҳаракатлари юридик баҳоланганлиги.
Агар жиноят иши материаллари қилмишда жиноят таркиби мавжудлиги, ишни тўхтатиш асослари ёʻқлиги, ишни кўриб чиқиш учун далилларнинг етарлича тўпланганлиги, жиноят иши дастлабки тергов жараёнида олинган материалларга асосан квалификацияланиб, терговнинг ҳар томонлама, тўлиқ ва холисона ўтказилганлиги, ЖПК талабларига риоя қилинганлиги, эҳтиёт чораси масаласининг тўғри ҳал этилганлиги, айблов хулосаси ЖПКнинг 379-380-моддалари талаблари асосида тузилганлиги, ушбу суднинг судловига тегишли эканлиги тўғрисида хулоса чиқаришга имкон берса, у ҳолда судья ишни мазмунан кўриш тўғрисида қарор чиқаради.
Судья етарли асослар мавжуд бўлганда жиноят иши юритишни тўхтатишга ҳақли. Жиноят ишини тугатиш эса фақат суд томонидан суд муҳокамасида ҳал қилинади (ЖПКнинг 401-моддаси).
Суд жиноят ишининг ҳажми, мураккаблиги ва бошқа ҳолатларни эoтиборга олиб, судланувчи ва унинг ҳимоячиси ҳимояга тўлиқ тайёрланиш имкониятига эга бўлишларини назарда тутган ҳолда, қонунда белгиланган муддат ичида ишни судда кўриш учун тайинлаши керак.
Ишни судда кўриш учун тайинлаш тўғрисидаги ёхуд бошқа қарор қабул қилиш хақидаги масала судья томонидан иш судга келиб тушган кундан бошлаб етти суткадан кечиктирмай ҳал қилиниши лозим. Алоҳида ҳолатларда шу суднинг раиси томонидан кўпи билан уч суткагач узайтириш мумкин (ЖПК 395-моддаси).
ЖПКнинг 396-моддасида кўрсатилган масалаларни текширмасдан айбланувчини судга бериш ёки бермасликни ҳал этиш мумкин эмас. Жиноят ишини судда кўриш учун тайинлаш масаласини ҳал қилиш чоғида судья ҳар бир айбланувчига нисбатан қуйидаги ҳолатларни аниқлаши лозим:
1) иш мазкур суднинг судловига тегишлилиги;
2) ишни тугатиш ёки тўхтатишга сабаб бўладиган ҳолатлар ёʻқлиги;
3) ишнинг суд мажлисида кўрилиши учун асосларнинг етарлилиги;
4) суриштирув ва дастлабки терговни ўтказишда ЖПК талабларига риоя қилинганлиги;
5) айбланувчига нисбатан эҳтиёт чораси тўғри танланганлиги;
6) жиноят оқибатида етказилган мулкий зарар қопланишини таoминлаш чоралари кўрилганлиги;
7) айблов хулосаси ёки айблов далолатномаси ЖПКнинг талабларига мувофиқ тузилганлиги.
Юқорида кўрсатилган барча масалаларни икки гуруҳга ажратиш мумкин: а) жиноят ишини суд мажлисида кўриш учун тўсқинлик қиладиган ҳолатларни ва б) тергов ёки суриштирув олиб борилганида Жиноят-процессуал ва Жиноят кодексларининг талабларига риоя этилганлигини аниқлаш.
Жиноят ишини судда кўриш учун тайинлашда жиноят ишининг мазкур суднинг судловига тегишли эмаслиги аниқланса, судья ажрим чиқариб жиноят ишини тегишли судга юбориши керак.
Судья жиноят ишини мазкур суднинг судловига тегишли эканлигини аниқлагандан сўнг жиноят ишини тугатиш ёки тўхтатишга сабаб бўладиган асослар мавжудлигини текширади. Агар у жиноят ишини вақтинча тўхтатишга асослар мавжуд деб ҳисобласа, бу ҳолда ажрим чиқариб, жиноят ишини тўхтатади.
Жиноят ишини суд мажлисида кўриш учун асосларнинг етарлилигини баҳолашда дастлабки терговда иш ҳолатларининг ҳар томонлама, тўлиқ ва холисона аниқланганлиги текширилади. Бунда жиноят ишидаги барча қилмишлар айбланувчига қўйилганлиги ва жиноятга дахлдор барча шахслар жиноий жавобгарликка жалб қилинганлигини текшириш керак.
Ушбу масалаларни ҳал этмасдан жиноят ишини суд мажлисида кўриш мумкин эмас.
Айбланувчига нисбатан эҳтиёт чорасини тўғри белгилаш жиноят процессуал қонунчилигини тўғри амалга оширилишини таoминлайди. Шунинг учун судья ишни судда кўриш учун тайинлаш масаласини ҳал этишда айбланувчига нисбатан эҳтиёт чораси тўғри қўлланилганлигини текшириши лозим. Агар судья эҳтиёт чорасини ўзгартириш (қамоқдан озод қилиш ёки қамоққа олиш) зарур деб ҳисобласа, у масалани мустақил равишда ҳал этади.
Жиноят ишини судда кўриш учун тайинлаш тўғрисидаги қарорда процессуал чиқимлар ва уларни қоплаш тўғрисидаги масалалар ҳам ҳал қилиниши мумкин.
Жиноят иши бўйича судья ЖПКнинг 395-моддасида белгиланган қарорлардан бирини қабул қилади:

  • жиноят ишини судда кўриш учун тайинлаш тўғрисида;

  • жиноят иши юзасидан иш юритишни тўхтатиб туриш тўғрисида;

  • жиноят иши юзасидан иш юритишни тугатиш тўғрисида;

  • дастлабки тергов ва суриштирувнинг техник ёʻсиндаги камчиликларини бартараф этиш учун ишни айблов хулосаси ёки айблов далолатномасини тасдиқлаган прокурорга юбориш тўғрисида.

Судьянинг қарори кириш, тавсиф ва қарор қисмларидан иборат бўлиб, кириш қисмида қарор чиқарилган жой ва вақти, судьянинг фамилияси кўрсатилади. Тавсиф қисмида жиноят ишининг суд мажлисида кўриш учун тўплаган далилларнинг етарлилиги, суд мажлисида прокурор ва ҳимоячи-нинг иштироки, илтимосномалар берилган бўлса, уларнинг қаноатлантирилган-лиги ёки рад этилганлиги қайд этилади. Қарор қисмида иш юзасидан қабул қилинган қарор, яъни жиноят иши судда кўриш учун тайинланган айбланувчининг исми, фамилияси, ЖКнинг қайси моддалари билан айбланаётганлиги, суд мажлисида кўриш учун тайёргарлик билан боғлиқ бўлган масалаларнинг ҳал этилганлиги кўрсатилади Тавсиф ва қарор қисмлар жиноятнинг характери, тури ва қабул қилинган тўхтамнинг мазмунига боғлиқ. Судьянинг жиноят ишини судда кўриш учун тайинлаш тўғрисидаги қарорида қуйидагилар акс этиши керак: қарор қачон ва қаерда чиқарилгани; судьянинг лавозими ва фамилияси; судланувчининг фамилияси, исми, отасининг исми, ЖКнинг эoлон қилинган айбловга доир моддаси; ишнинг суд мажлисида кўрилиши учун етарли асослар борлиги тўғрисидаги хулоса; судланувчиларга нисбатан қўлланилган эҳтиёт чораси тўғрисидаги қарор; суд маҳокамасида давлат айбловчиси, шунингдек ҳимоячининг иштироки; суд муҳокамаси ўтказиладиган жой ва вақт кўрсатилиши лозим.
Зарурий адабиётлар:
1. Жиноят-процессуал ҳуқуқи. Умумий қисм. Дарслик. Муаллифлар жамоаси. – Т.: ТДЮ нашриёти, 2017. 490 б.
2. Абдумажидов Гʼ.А. ва бошқалар. Оʼзбекистонда суд ҳокимияти: ислоҳотлар даври. - Т.: Адолат, 2002. -368 с.
3. Жиноят процесси (Умумий қисм): Юридик институт ва факультетлари талабалари учун дарслик (З.Ф. Иногʼомжонованинг умумий таҳрири остида). – Т.: ТДЙИ нашриёти, 2008. 596 б.
4. Иногʼомжонова З.Ф. Дастлабки тергов ва жиноят ишини судда коʼриш учун тайинлаш босқичларида суд назорати. (Монография).–Т.: ТДЙИ. 2006. 156.
Download 205,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish