2-чизма. Истеъмол графиги
Уй хўжаликлари тасарруфидаги даромадлар 390 ш.б.ка тенг бўлганда,
унинг
миқдори истеъмол миқдори билан тенглашади. Бу миқдор бўсағавий даромад деб
юритилади. 2-чизма маълумотлари асосида истеъмол графигини чизамиз.
Истеъмол графиги икки тўғри чизиқ кўринишида берилган. Биссектриса
кўринишидаги
Yd=C
тўғри чизиғининг ҳар бир нуқтасида
истеъмол ва тасарруфидаги
даромад ҳажмлари тенг бўлади. Ҳақиқий истеъмол (
С
) графиги ҳақиқий истеъмол ва
даромад тенг бўлган нуқтада (
α
) биссектриса билан кесишади. Бўсағавий нуқтадан
қуйида ҳақиқий истеъмол даромаддан ошиқ. Бу вазият инсонларнинг қарз ҳисобига ҳаёт
кечиришини билдиради.
α
– нуқтада юқорида ҳақиқий истеъмол даромаддан кам ҳамда
улар ўртасидаги фарқ жамғаришни ташкил этади. Ҳақиқий истеъмол тўғри чизиғи
истеъмол ҳажмини белгиловчи вертикал ўқни
а
нуқтада кесиб ўтади. Бу ҳол уй
хўжаликлари умуман даромад олмаганларида ҳам маълум миқдорда
истеъмол
қилишларини англатади.
а
– нуқта эса автоном истеъмол ҳажмини билдиради.
7-чизма. Жамғариш графиги
S
S
5
0
-5
470
450
430
410
390
370
Yd
Yd =C
C
500
500
390
410
405
375
a
0
C
Yd
410
390
370
45
0
Жамғармалар
Қарз ҳисобига яшаш
Бўсағавий даромаднуқтаси
Жамғариш = 5 млрд
370
Қарз = 5 млрд
Келтирилган маълумотлар асосида жамғариш графигини ҳам кўриб чиқамиз (7-
чизма).
Жамғариш графиги даромад билан жамғариш ўртасидаги боғлиқликни ифодалайди.
Вертикал ўқдаги ҳар бир нуқта жамғарма миқдорини билдиради ва
даромад билан унга
мувофиқ келадиган истеъмол ҳажми ўртасидаги фарқ сифатида аниқланади (S=Y
d
-С).
Бошланғич даромад даражасида жамғариш нолга (0) тенг бўлган ҳолда ихтиёрдаги
даромад ҳажми ўсиб бориши билан унинг миқдори ҳам ошиб боради.
Мавзунинг биринчи саволида келтирилган гепотетик маълумотлар ва графикларга
таяниб истеъмол функциясини ёзамиз:
C=a+bY
d
,
бу ерда: a –
автоном харажатлар;
Y
d
– тасарруфидаги даромад
(Y
d
=Y-Т), б
у
ерда: Т – солиқлар;
b – истеъмол ҳажмининг тасарруфидаги даромадга боғлиқлигини
ифодаловчи
коэффициент, бошқача айтганда истеъмолга чегараланган мойиллик.
b=(ΔС/ΔYd)∙100
Демак, истеъмол ҳажми автоном истеъмолга, тасарруфидаги даромад ҳажмига ва
истеъмол ҳажмининг тасарруфидаги даромад ўзгаришига таъсирчанлигига боғлиқ.
Жамғариш графигини ҳам истеъмол графигига ўхшаб алгебраик ифодалаш мумкин,
яъни жамғариш функцияси қуйидаги кўринишга эга:
S=-a+(1 -b)∙Y
d
Истеъмол ва жамғариш ҳажмига тасарруфидаги даромад динамикасидан ташқари
қуйидаги омиллар, тўғрироғи бу омиллардаги ўзгаришлар ҳам таъсир кўрсатади:
1. Уй хўжаликлари даромадлари.
2. Уй хўжаликларида тўпланган мулк ҳажми.
3. Баҳолар даражаси.
4. Иқтисодий кутиш.
5. Истеъмолчилар қарзлари ҳажми.
6. Солиққа тортиш ҳажми.
Дастлабки беш омил таъсирида истеъмол ва жамғариш графиклари ўзаро
тескари
томонга силжийди. Бу беш омил таъсирида жорий тасарруфидаги даромад таркибида
истеъмол ва жамғариш улуши нисбатлари ўзгаради. Солиққа
тортиш даражасининг
ўзгариши ихтиёрдаги даромад ҳажмини ўзгартиргани туфайли унинг таъсирида истеъмол
ва жамғариш графиклари бир томонга қараб силжийди. Истеъмол функциясини аниқлаш
борсидаги тадқиқотлар, унинг ҳажми шунингдек 6)аҳолининг даромадлари ҳажми ва
тўплаган мулки кўламига кўра табақаланиши даражаси ҳамда 7) аҳолининг сони ва ёшига
кўра таркибига ҳам боғлиқлигини кўрсатди.
Do'stlaringiz bilan baham: